1 Мавзу: “Технология фанини ўқитиш методикаси” фани ва унинг вазифаси


Download 0.8 Mb.
bet106/126
Sana19.06.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1624205
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   126
Bog'liq
Технология маърузалар матни 2

Экскурсияни ўтказиш. Одатда экскурсия қисқача кириш сўзи билан бошланиб, унда ўқувчиларга корхонанинг мазкур иқтисодий раён ва умуман халқ хўжалиги учун аҳамияти ёритилади. Ўқувчилар корхонанинг маҳсулотлари билан ҳам танишадилар, суҳбатни теҳника кабинетида ёки корхонанинг тарихи, ютуқ ва анъаналарини ифодаловчи стендлар билан жиҳозланган қизил бурчакда ўтказиш энг қулайдир. Ўқитувчи суҳбат охирида ўқувчиларга корхона территориясидаги хатти - ҳаракат қоидаларини тушунтиради ва индивидуал топшириқлар бериб, уларнинг қандай бажарилгани текширилишини айтади.
Экскурсия таълимий вазифаларга боғлиқ ҳолда ўтади. Масалан, ўқувчилар корхонага технологик жараён билан танишиш учун келсалар, тайёрлаш сехларидан бошлаб то йиғиш сехларигача, бирор характерли детални ишлашнинг ҳамма жараёнини кузатадилар. Шу тариқа улар аста сэкин бир сехдан иккинчи сехга ўтиб, умуман корхонанинг ишини билиб оладилар. Бунда ўқитувчи ҳар хил технологик жараёнларнинг типик томонларини алоҳида таъкидлайди. Натижада ўқувчилар фақат мазкур корхонага хос технологик жараён ҳақида эмас, балки бошқа корхоналардаги шунга ўхшаш жараёнлар ҳақидаги тушунчага эга бўладилар.
Иккинчи мисол.Ўқувчилар муайян ишлаб чиқариш жиҳозининг тузилиши ва иши билан танишишлари керак. Бундай ҳолларда кузатиш учун обектлар шундай танланадики, ўқувчилар жиҳозлар атрофида ишчига халақт бермайдиган, ўзларига ҳамма нарса кўриниб турадиган ҳолда жойлашадилар.
Ўқувчилар кузатишни маълум миқдорда малга ошириш учун уларга оғзаки ёки ёзма жавоб қайтариладиган конкрет топшириқлар берилади. Ўқитувчи ўқувчилар орасида айланиб юриб, улар топшириқни тўғри тушунган – тушунмаганини ва уни қандай бажараётганликларини текширади.
Экскурсия натижаларини якунлаш. Экскурсия унинг натижаларини якунлаш билан тугайди. Кўпинча меҳнат ўқитувчиси экскурсия тугагач ўқувчилар билан бирга техника кабинети ёки қизил бурчакка қайтади ва улар топшириқни қай тарзда бажара олганини, бунинг учун керакли материал тўплаган – тўпламаганини аниқлайди. Шундан сўнг ёзма ҳисоботларни топшириш ёки устахоналардиги машғулотларда якунловчи суҳбат ўтказиш вақтини белгилайди.
Ўқувчиларнинг экскурсияда олган билимларидан ўқитувчи кейинроқ, масалан, мактаб устахоналаридаги ва ҳозирги саноат корхоналаридаги иш шароитларини таққослашда фойдаланиши мумкин. Маълумки, бундай таққослаш ўқувчиларда материалларни қайта ишлашнинг прогрессив, юқори унумли усуллари ҳақида тўғри тасаввур ҳосил қилишлари учун ўтказилади.



Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling