1 Мавзу: “Технология фанини ўқитиш методикаси” фани ва унинг вазифаси


-синф. Меҳнат таълими фанидан ўқувчилар қуйидаги билимларга эга бўлишлари керак


Download 0.8 Mb.
bet15/126
Sana19.06.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1624205
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   126
Bog'liq
Технология маърузалар матни 2



3-синф. Меҳнат таълими фанидан ўқувчилар қуйидаги билимларга эга бўлишлари керак: қоғоздан турли паррандалар ясаш усулини, папе-маше усулида идишлар тайёрлаш ва безаш усулини, мозаика усулида арча безакларини, лола, қўзиқорин, сичқон; қоғоздан ҳажмдор гул тайёрлаш усулини ва байрамларга табрикномалар тайёрлашни, безак чок турлари, картондан гулдон, човгум ушлагич, юмшоқ ўйинчоқ тикишни билиш; тўқиш ҳақида маълумотни, тўқишда ишлатиладиган асбоб-ускуналарни ва улардан фойдаланишда хавфсизлик қоидалари, тўқишнинг оддий усуллари, техник моделлаш ҳақида маълумот ва турли ҳаракатли ўйинчоқлар ясашни билиш; пластилин ва лойдан турли идишлар, табиий материаллардан турли ўйинчоқ ясашни, табиий хом-ашёлар билан ишлашни, уруғлардан мозаика ясашни билиш; “Қуш боласи” мавзусида композицияни, “Йил фасллари” манзарасини қуриш-ясашни билиш.
Меҳнат таълими фанидан ўқувчилар қуйидаги кўникмаларга эга бўлишлари керак: қоғоздан турли паррандалар, папе-маше усулида идишлар тайёрлаш ва безаш усулидан фойдалана олиш, қоғоз ва мозаика усулида арча безай олиш; қоғоздан ҳажмдор гул тайёрлаш усулини ва байрамларга табрикномалар тайёрлай олиш, безак чок турларини тика олиш; картондан гулдон, човгум ушлагич, содда юмшоқ ўйинчоқлар тикиш босқичларини бажара олиш; тўқишнинг оддий усулларини бажара олиш; турли ҳаракатли ўйинчоқлар моделини ясай олиш; пластилин ва лойдан турли идишлар, табиий материаллардан турли ўйинчоқ ясай олиш; “Йил фасллари” манзарасини қуриш-ясаш кўникмаларини эгаллаши лозим.
Меҳнат таълими фанидан ўқувчилар қуйидаги малакаларга эга бўлишлари керак: қоғоздан турли паррандалар ясаш, мозаика усулида арча безакларни ясаш; қоғоздан ҳажмдор гул тайёрлаш. Байрамларга табрикномалар тайёрлаш. Безак чок турларини тикиш. Тўқишнинг оддий усулларини бажариш. Турли ҳаракатли ўйинчоқлар ясаш. Пластилин ва лойдан турли идишлар ясаш. Табиий материаллардан турли ўйинчоқ ясаш.


4-синф. Меҳнат таълими фанидан ўқувчилар қуйидаги билимларга эга бўлишлари керак: меҳнат таълими дарсларида иш қуролларидан хавфсизлик қоидалари асосида унумли фойдаланишни, турли байрамларга апплекация усулида табрикнома тайёрлашни, дурадгорлик, темирчилик асбоблари ҳақидаги маълумотни, қоғоздан турли буюмлар макети: сават, хўроз, қалдирғоч, кабутар ясашни ва безашни, қорбобо устахонасида арча безакларини ясашни, тўғри тўртбурчак ичида аппликациядан фойдаланиб, нақш тузишни билиш; гиламдаги нақш элементларини, кулолчилик касби ҳақида маълумот, папе-машедан коса ясашни, оддий ҳамир тайёрлашни, юмшоқ ўйинчоқ (3-4 қисмдан иборат) тикишни, тўқиш усулларини, кичик ҳажмда буюмлар тўқиш, газлама гулларидан апплекация усулида гулдаста тайёрлашни, ипдан ўйинчоқ ясашни, учувчи, сузувчи, ҳаракатланувчи моделлар, пластилиндан эртак қаҳрамонларини ясашни, ошхона жиҳозлари ҳақидаги маълумотни, пластилиндан ошхона жиҳозларини, уй-рўзғор буюмларини ясашни билиш; кузги гулларга қараб донлар, уруғлар, табиий материал хом-ашёлардан гуллар ясашни билиш; гулларни парвариш қилишни билиш.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling