1 Мавзу: “Технология фанини ўқитиш методикаси” фани ва унинг вазифаси


Download 0.8 Mb.
bet13/126
Sana19.06.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1624205
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   126
Bog'liq
Технология маърузалар матни 2


1-синф. Меҳнат таълими фанидан ўқувчилар қуйидаги билимларга эга бўлишлари керак: меҳнат таълими фани ҳақида умумий маълумотни билиш. Қоғозлар ва картонлар ҳақида умумий маълумотларни, қоғозни буклаш усулларини, “Қиш” манзарасини аппликация усулида ишлашни, арчага осиладиган турли ўйинчоқлар, қути, шапка, хўтикча, стакан, бузоқча ясашни, турли байрамлар учун ниқобларни ясашни, майдаланган рангли қоғозлардан мозаика усулида мевалар шаклини ясашни, рангли қоғозлардан қирқилган геометрик шакллар билан ишлашни, рангли қоғоздан қирқилган геометрик шаклларни бир-бирига элимлашни, байрамларга табрикномалар тайёрлашни, мева ва сабзавот уруғларидан аппликация усулида йўлсимон нақш тузишни, тикувчилик ҳақида маълумотни, тикувчиликда ишлатиладиган асбобларни сақлаш, тўғри чок тикишни; лой ва пластилин билан ишлашни, пластилиндан турли ҳайвонлар шаклини ясашни билиш; пазандачилик ҳақида умумий маълумотни; пазандачилик асбоб-ускуналари ҳақида маълумотларни; қишлоқ хўжалик меҳнати турлари, ўсимликлар ва гулларни парваришлашни билиш; табиий материаллар ҳақида умумий маълумотни, мактаб эр участкасидаги гулларни парваришлашни, табиий, чиқинди материаллардан ўйинчоқларни ҳамда турли макетларни қуриш-ясашни билиш.


Меҳнат таълими фанидан ўқувчилар қуйидаги кўникмаларга эга бўлишлари керак: қоғозни буклаш усулидан фойдаланиб, қутича; чиқинди материаллар учун қути, хўтикча, соябонли шапка, стакан, бузоқча, китоб учун хат чўп, арчага осиладиган турли ўйинчоқлар, майдаланган рангли қоғозлардан мозаика усулида мевалар шаклини, турли байрамлар учун ниқоблар, пластилиндан меваллар, торт макетини, чиқинди ва табиий материаллардан турли ўйинчоқлар ясай олиш. Сабзавот ва меваларнинг уруғидан аппликация усулида йўлсимон нақш туза олиш. Тикувчиликда ишлатиладиган асбоблардан фойдаланиб, тўғри чок тика олиш. Мактаб ер участкасидаги гулларни парваришлай олиш.
Меҳнат таълими фанидан ўқувчилар қуйидаги малакаларга эга бўлишлари керак: иш қуроллардан тўғри фойдаланиш. Қиш фаслини аппликация усулида ишлаш. Арчага осиладиган турли ўйинчоқларни, рангли қоғозлардан мозаика усулида мевалар шаклини ясаш. Сабзавот ва меваларнинг уруғидан аппликация усулида йўлсимон нақш тузиш. “Наврўз” байрамига табрикнома тайёрлаш. Тўғри чок тикиш. Пластилиндан жўжа ясаш. Қирқилган геометрик шаклларни бир-бирига елимлаш.



Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling