1 Мавзу: “Технология фанини ўқитиш методикаси” фани ва унинг вазифаси


Download 0.8 Mb.
bet12/126
Sana19.06.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1624205
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   126
Bog'liq
Технология маърузалар матни 2

8-9 синфлар учун:
1. Халқ ҳунармандчилиги технологияси.
2. Ишлаб чиқариш асослари.
3. Касбга йўналтириш асослари.
ўқувчиларга меҳнат таълими йўналишлари бўйича касб турлари ҳақида ахборотлар берилади. Умумий ўрта таълим мактабларининг 5-9 синфларида ўқувчилар сони шаҳар мактабларида 25 ва ундан ортиқ бўлса, моддий техник ва кадрлар таъминоти этарли бўлса меҳнат таълими дарслари шу синфлардаги ўқувчиларни икки гуруҳга бўлган ҳолда олиб борилади.
Меҳнат таълимининг барча йўналишлари бўйича 5 ва 6 – синфларда 6 кун (24 соат), 7-синфда 10 кун (40 соат) 8-синфда 16 кун (96 соат), жами 160 соат амалиёт ўтказиш режалаштирилган.
3 режа. 1-4 синф ўқувчилари тайёргарлик даражасига қўйиладиган талаблар.
Ўқувчилар қоғознинг ишлаб чиқаришини техник босқичлари уларнинг яратилиш жараёнлари тўғрисида маълумотга эга бўладилар, қоғоз билан ишлаш усуллари, қоғоз турлари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари, қоғоз ишлаб чиқариш йўналиши бўйича касб эгалари ҳақида умумий тушунчаларни, қоғоз турларидан фойдаланиб, геометрик шакллар асосида қирқиш, елимлаш, буклаш усулларида турли ўйинчоқлар, ҳайвон ва паррандалар, манзара, композиция ҳамда табрикномалар тайёрлаш малакасини эгаллаш.
Газлама ва толали материаллар билан ишлашда чок турларидан намуналар, юмшоқ ўйинчоқлар тикиш ҳамда турли кийимларни таъмирлаш ишларини бажариш. Тўқиш ва унинг турлари, асбоб-мосламалардан хавфсизлик техника қоидаларига риоя қилинган ҳолда фойдаланиш. Халқ ҳунармандчилиги йўналиши бўйича каштачиликнинг энг содда элементларини тикиш.
Ўқувчиларни ижодий қобилиятларини техник моделлаштириш орқали ривожлантириш. Содда турли техникавий мосламаларни ясаш.
Ўқувчиларни лой ёки пластилин билан ишлаш кўникмаларини ўстириш. Пластилин ва лойдан турли ўйинчоқлар, ҳайкалчалар ясаш кўникмаларини эгаллаш.
Табиий материаллар билан ишлаш жараёнида ўқувчиларнинг тасаввури, ижодий қобилиятини ўстириш, чиқинди ва бадиий материаллардан турли қирқиш, елимлаш, қўзғалувчан ва қўзғалмас бириктириш усуллари орқали ҳайвонлар, парранда, қушлар, уй-рўзғор буюмлари, қизиқарли ўйинчоқлар ясаш кўникмасини эгаллаш.
Бошланғич синф ўқувчиларида миллий бадиий қуриш-ясаш санъатининг содда элементлари асосида аппликация, мозаика усулларидан фойдаланиб, манзара, буюмлардан композиция қуриш-ясаш малакасини эгаллаш.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling