8-9 sinf kasbiy tayyorgarlikkacha bo’lgan жараён mazmuni
“Технология ва дизайн” йўналиши
Ишлаб чиқариш асослари бўлими: ўқувчилар Ўзбекистондаги ишлаб чиқариш турлари ва таркиби, уларнинг бир-бирига боғлиқлиги; технологик жараёнлар, янги техника, илғор технологиялар; меҳнат фанига механик таъсир этиш орқали амалга ошириладиган технологик жараёнлар; ишлаб чиқаришдаги кимёвий ва физик-технологик жараёнлар; фан-техника тараққиётини жадаллаштириш омиллари ва истиқболи; ишлаб чиқариш технологияси; ишлаб чиқаришни тайёрлашга оид технологик ҳужжатлар; маҳсулот ишлаб чиқаришни назорат қилиш, ўлчаш ва таққослаш технологиялари; кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш йўналишлари, тартиби ва стандартлари; мулкчилик турлари, маркетинг ва менежмент фаолиятининг ривожланиши; замонавий ишлаб чиқаришнинг бозор муносабати билан узвийлиги; олинадиган даромад ва уни тақсимлаш қоидалари; меҳнатни унумли ташкил этиш, тежамкорлик ва ишбилармонлик асослари; меҳнатни илмий ташкил этиш; табиатни муҳофаза қилиш; саноат миқёсида кўп серияли ишлаб чиқариш учун тавсия этиш мумкин бўлган маҳсулот намунасини тайёрлаш.
Халқ ҳунармандчилиги технологиялари бўлими: ўқувчилар ёғочга ва металларга ишлов бериш жараёнлари билан уйғунлаштирилган халқ ҳунармандчилиги технологиялари; ҳунармандларнинг бозор муносабатлари асосидаги фаолиятлари, уюшмалари ва унинг истиқболлари; ҳунармандчилик бўйича кўргазма ва танловларни ташкил қилиш ва иштирокчиларни танлаш қоидалари; ҳунармандлари томонидан экспорт ва ички бозор учун ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар; халқ ҳунармандчилигида фойдаланилаётган нодир материаллар, асбоб-ускуналар; ҳунармандчилик маҳсулотларини ташқи шакли узвийлиги ва яхлитлиги таъминланишига кўра баҳолаш; композицион яхлитлик; халқ ҳунармандчилигига оид танланган битта касб-ҳунар турлар; халқ ҳунармандчилигининг танланган йўналиши бўйича замонавий дизайн талаблари билан уйғунлаштирилган маҳсулот тайёрлаш иш усуллари; замонавий дизайн талаблари билан уйғунлаштирилган халқ ҳунармандчилик маҳсулотларини тайёрлаш иш усулларига оид билим, кўникма ва малакаларга эга бўладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |