1 Мавзу: “Технология фанини ўқитиш методикаси” фани ва унинг вазифаси


Download 0.8 Mb.
bet28/126
Sana19.06.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1624205
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   126
Bog'liq
Технология маърузалар матни 2

1-босқич. Назарий изланиш босқичи. Бу босқичда тадқиқот муаммоси илмий жиҳатдаи обдон ўйлаб кўрилади.
Керак бўлганда муаммонинг ҳозирги аҳволини чуқурроқ тушуниб етмоқ учун узоқ ва яқин ўтмишни тарихий-назарий анализ қилинади. Натижада тадқиқотнинг туб негизи аниқланади, тадқиқот мақсадига мос адекват методология ва тадқиқот методлари аниқланади, тушунчалар аппарати киритилади, умумий ва хусусий тахминлар қўйилади, тадқиқотни ташкиллаштириш элементлари белгиланади.
Бу босқичда яна тадқиқот объектининг ( умумий ўрта талим, ўрта махсус, касб-ҳунар талими, ОТМ ва ҳоказолар) иш тажрибаси ўрганилади, умумлаштирилади ва таҳлил қилинади. ўрганилаётган муаммо бўйича талабалар, битирувчилар, ўқитувчилар кузатилади, суҳбат, анкеталар ўтказилади, интервюлар олинади, ўқув методик ва режалаштириш ҳисобот ҳужжатлари ўрганилади. Тадқиқот туб мақсадларини аниқлаштириш мақсадида изланиш экспериментлари ўтказилади.
2-босқич. Экспериментал-диагностик босқичида ўқув-тарбия жараёнининг механизми, хоссалари, ўзига хос қарама-қаршиликлари, жараён ривожланишининг сифат белгилари, тезлиги, шиддаткорлиги, даражалари ўрганилади.
Бу босқичда ҳисобга олиш эксперименти билаи бир қаторда анкеталаш, суҳбатлар, ўз-ўзини баҳолаш, рейтинг баҳолаш, шкалалаш, ранглаш каби методлар орқали дастлабки синов шакллантириш экспериментлари ўтказилади.
3-босқич. Тажриба экспериментал босқичида назарий ва методик ишланмалар, янги дарслик ўқув қўлланмалари, ўқитишнинг янги изчил методлари текшириб кўрилади ва тегишли аниқликлар киритилади.
4-босқич. Якунловчи умумлаштириш босқичи ҳисобланади. Тадқиқот натижасида олинган натижалар яна бир бор тизимга солинади, ишлаб чиқилади, керак бўлган ҳолларда илмий-тадқиқот натижасида олинган методик йўриқномалар, хулосалар қайтадан текшириб кўрилади ёхуд ўқув юртлари амалиётида бевосита қўллаб кўрилиб, тегишли хулосалар олинади.


2 модул. Технология фанини ўқитишнинг дидактик тамойиллари.
6-Мавзу: Меҳнат таълимининг дидактик тамойиллари.
Reja:

  1. Onglilik va faollik.

  2. Ilmiylik va tizimlilik.

  3. Nazariya va amaliyot birligi. Ta’lim-tarbiya birligi.

  4. Ko’rsatmalilik. Mustahkam va puxta o’zlaslitirish.

  5. Yosh va individual xususiyatni hisobga olish. Izchillik. Unumli mehnat asosida o’qitish.




Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling