1 Мавзу: “Технология фанини ўқитиш методикаси” фани ва унинг вазифаси


Буюм тизими. Операцион буюм тизими


Download 0.8 Mb.
bet36/126
Sana19.06.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1624205
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   126
Bog'liq
Технология маърузалар матни 2

Буюм тизими. Операцион буюм тизими. Ишлаб чиқариш таълимининг операция тизими. Бизга маълумки ҳунармадчилик меҳнат ўрнини эгаллаган манфаатли ишлаб чиқариш меҳнат қуролларининг тез ривожланиши ва такомиллаштирилиши билан характерланади.
Бу даврда келиб ишлаб чиқариш жараёнининг бир қанча алоҳида элементлари (операцияларга) инсон меҳнатини эса алоҳида усулларига бўлиб, юбориб, ва унинг натижасида меҳнат унумдорлиги кескин ўсди. Бу тизим таълимнинг мазмуни шундан иборат шогирд ҳар қандай буюм тайёрлаш жараёнида қўл келадиган қатор энг муҳим операцияларни ўзлаштиришни ўз ичига олади.
Афзаллиги: операция тизими туфайли ишлаб чиқариш технологиясини тўғри тушуниши учун шарт-шароит яратади, таълимни янги изчил (оддий операциялардан –мураккаб операцияларга) ташкил қилиш имконини беради, бу эса меҳнат кўникмаларини ва мосламалари бўлишига, асосий операцияларни ўзлаштириб олишга ижобий таъсир кўрсатади. (маълум вақт ичида кўпроқ буюм ишлаб чиқаришга эришилади). Бу тизимнинг камчилиги шундан иборатки ўқувчилар томонидан ўзлаштириладиган кам сонли операциялар тайёрланадиган буюмнинг ажралган ҳолда бажарилади.
Операцион комплекс тизими. Бу тизим 30 йилларда кам механизациялаштирилган ишлаб чиқариш шароитида яратилди. Унинг аввалги тизимидан фарқи шундаки, у ёшларни касблар ҳажмида меҳнатга тайёрлаш тамойили асосида кўрилаган. Бунда таълим икки босқич: дастлабки 3-5 технологик операцияни бошқаришни машқ қилиши йўли билан дастлабки кўникма ва малакаларни ҳосил қилади, илгари ўрганиладиган операцияларни бирор меҳнат обекти (кўпинча фойдали меҳнат маҳсулоти) ишлаш билан бирлаштиришдан иборат бўлар эди.
Иккинчи таълим даврида ўқувчилар навбатдаги 3-5 технологик операцияларни ҳам ҳудди биринчи каби ўзлаштирадилар ва аввалгига суянадилар.
Моторли машқ тизими. Фан- ютуқларини профессионал тайёргарликка хизмат қилдириш учун бу ишлаб чиқариш таълими тизими ишлаб чиқилди ва ўқувчиларни амалий тайёрлашни 4 даври белгиланди.
Махсус машқ анъаналаридан фойдаланиб амалга ошириладиган меҳнат ҳаракатларини ва меҳнат усулларидаги тренировка машқлари. Меҳнат операцияларини бажаришдаги машқлари. Буюмни тайёрлашда илгари ўзлаштирилган меҳнат операцияларини уйғунлигини ўрганиш.
ўқувчи буюмни тайёрлашга кетадиган мустақил даври.
Барча таълим даврининг 4 босқичига бўлиниши меҳнат жараёнларини элементларга сунъий равишда бўлинишига олиб келади.
Бундан ташқари ММИ қўллаган меҳнат усулларининг махсус аппаратураларидан механик равишда тренировка қилиниши қўпол, нозик бўлмаган малакаларнинг шакилланишага олиб келади. Бу тизимнинг асосий камчиликларидан биттаси шундан иборатки меҳнат жараёнларини онгли ижодий тарзда ўзлаштириш бўлмай, механик машқ биринчи ўринда қўйилади. Шунга қарамай ММИ тизимларини кўпгина ва қийматли жиҳатлар кейинги тизимларда ишлаб чиқариш таълимини операцион комплекс тизимида фойдаланилади.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling