1 Мавзу: “Технология фанини ўқитиш методикаси” фани ва унинг вазифаси


Download 0.8 Mb.
bet37/126
Sana19.06.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1624205
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   126
Bog'liq
Технология маърузалар матни 2

Конструксион технологик тизим. Бу тизим 30 йилларда кам мехонизациялаштирилган ишлаб чиқариш шароитида яратилди. Унинг аввалги тизимидан фарқи шундаки, у ёшларни касблар ҳажмида меҳнатга тайёрлаш тамойили асосида кўрилаган..Бунда таълим икки босқич: дастлабки 3-5 технологик операцияни бошқаришни машқ қилиши йўли билан дастлабки кўникма ва малакаларни ҳосил қилади, илгари ўрганиладиган операцияларни бирор меҳнат обекти (кўпинча фойдали меҳнат маҳсулоти) ишлаш билан, бирлаштиришдан иборат бўлар эди.
Иккинчи таълим даврида ўқувчилар навбатдаги 3-5 технологик опрацияларни ҳам ҳудди биринчи каби ўзлаштирадилар ва аввалгига суянадилар Ишлаб чиқариш таълимининг методик-тизими.Ишчилар тайёрлашнинг бу тизимини Америкалик инженер Тейнер яратган.

9-Мавзу:Технология фанида ўқитиш шакллари.
Reja:

  1. Texnologiya fanida o'qitish shakllari. Dars (amaliy mashg'ulot).

  2. O'quv ishlab chiqarish brigadalari.

  3. O’quv sexlari. Usta nunarmandlarga biriktirib qo'yish.

  4. Ekskursiya, kichik guruhlarga bo‘lib o‘qitish, yakka taitibda, jamoaviy, aralash o‘qitish shakllari.

  5. Tayanch iboralar: Texnologiya fani, o'qitish shakllari, dars, nazariy va amaliy mashg'ulot, ishlab chiqarish, brigada, o’quv sexlari, ekskursiya, kichik guruhlarga bo‘lib, yakka taitibda, jamoaviy, aralash o‘qitish shakllari.

Ўқитувчининг ўқувчиларни билим кўникма ва малакалар билан қуроллантириши ва ўқувчилар томонидан уларни ўзлаштириш усуллари ўқитиш методи деб юритилади.


ўқитиш методини дарс жараёнида қандай шароитда турини қўллаб олиб борилишига ўқитиш шакли дейилади.
Меҳнат таълим ўқитиш тизимида дидактик мақсадга эришишда бир қанча ўқитиш шаклларидан фойдаланилади.
Дарс (амалий машғулот) ўқув устахоналарида режа асосида маълум ўқувчилар сони билан олиб бориладиган машғулотнинг асосий шаклидир. Ўқув устахоналарида ўқувчилар сони 15-20 тадан ортса ўқитувчи томонидан бошқариш қийин бўлганлиги сабабли асосан синф икки гуруҳга бўлинади. Хозирги кунда умумий ўрта таълим мактабларининг 5-9 синфларида ўқувчилар сони шаҳар мактабларида 25 ва ундан ортиқ, қишлоқ мактабларида 20 ва ундан ортиқ бўлса, меҳнат таълими дарслари шу синфларда ўқувчиларни икки гуруҳга ажратган ҳолда олиб борилади.
Бундан ташқари мактаб ўқув устахоналаридаги дарсларни ташкил қилишнинг қуйидаги шакллари мавжуд.
ўқитишни фронтал ташкил қилиш, бунда синфдаги барча ўқувчиларни бажараётган буюмлари бир хилдадир.Лэкин маълумки ўқувчининг иш темпи ҳар-хилдир.Шунинг учун дарсни фронтал ташкил қилинади. Меҳнат вазифасига кирувчи ҳар турли операцияларни ўқувчилар бажараётганини кўрамиз. Муҳими шундаки ўқитувчи ўтаётган дарсни бутун синф учун тушунтиради. Бу эса ўқитишни биринчи босқичларида, билим ва малакалар ҳосил қилишда жуда яхши натижалар беради.
ўқитишни звено шаклда ташкил қилиш.
Бунда синф 3-5 тадан звеноларга бўлинади ва ҳар бирига алоҳида меҳнат вазифалари берилади. ўз навбатида звено аъзолари ҳам айрим-айрим иш операцияларини ўзаро келишиб бажарадилар.Дарсни бундай ташкил қилишда ўқитувчи ўқув материаллари ёки бажариладиган иш обектини ҳамма учун тушунтира олмайди,балки ҳар бир звено билан алоҳида-алоҳида ишлайди. Ўқувчилар маълум даражада билим, малака билан қуролланган бўлганларидагина бу шаклдан фойдаланса бўлади.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling