8-Мавзу: Меҳнат таълимини ташкил қилишнинг дидактик тизимлари
Reja:
Ta'limning didaktik tizimi haqida umumiy tushuncha.
Buyum va operatsiya tizimi.
Operatsiya buyum tizimi va operatsion kompleks tizimi.
Motorli mashq tizimi va konstruktsion texnologik tizim.
Tayanch iboralar: Tizim, didaktik tizim, Buyum tizimi. Operatsiya tizimi. Operatsiya buyum tizimi. Operatsion kompleks tizimi. Motorli mashq tizimi. Konstruktsion texnologik tizim.
Ўқувчиларда касбий малакаси фақат айрим меҳнат усулларинигина бажариш орқали таркиб топтирилади. Меҳнат операцияси ва айниқса, меҳнат жараёнини ўзлаштиришдаги умумийлик тамойили ҳисобга олинса, гап фақат касбий кўникмани таркиб топтириш ҳақида айтиш мумкин, чунки касбий кўникманинг ўзи бу пайтда мураккаб тузилишга эга бўлади.
Ишлаб чиқариш таълимининг буюм (предмет) тизими. Бу тизим ярим кустар ишлаб чиқариш шароитида вужудга келган ва тамомила қўл кучи ва қолоқ технологияга асосланган эди.
Буюм тизими пайдо бўлган дастлабки даврда, яъни ҳунармандлар меҳнатининг мазмуни этарли даражада обектив техник анализдан ўтказилмаган даврда мазкур тизим стихияли тарзда қўлланилар эди, яъни таълим таҳлид қилиш (ҳунар ўрганиш) характерида бўлар эди.
Бу тизимга мувоффиқ шогирд буюмларини муайян изчилликда меҳнат жараёнларини мураккаблашиб бориши тартибида тайёрлаш керак эди. (оддий операциялаш мураккаб операцияга).
Бу тизимнинг ижобий томони шундан иборат эдики шогирд буюмни тайёрлаш жараёнини бошидан охиригача турли ҳажмида эгаллаб олиши керак эди. У ўз меҳнатини пироворд мақсад ана шу тайёрланган буюм деб биларди ва унда меҳнатга қизиқиш уйғотарди.
Буюм тизимининг камчилиги шундан иборат эдики, ҳунар ўрганаётган шогирд усулларини ва операцияларини ўрганиб олиш учун анча узоқ вақт талаб қилинарди, бу эса ўсиб бораётган ишлаб чиқаришга зид бўлиб тушар эди. Шундай қилиб ҳунармандчилик ишлаб чиқаришнинг муайян босқичлари буюм тизими унверсал ишчи (ҳунарманд) билан характерланадиган ишлаб чиқариш талаб ва мақсадларига жавоб берар эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |