1 Мавзу: “Технология фанини ўқитиш методикаси” фани ва унинг вазифаси


Download 0.8 Mb.
bet31/126
Sana19.06.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1624205
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   126
Bog'liq
Технология маърузалар матни 2

Назария ва амалиёт бирлиги - назарияни амалиёт билан боғлаб олиб бориш энг асосий ва етакчи тамойилдир. Меҳнат таълими жараёнида кўпинча назарияни амалда ққўллаш учун шароит яратилади. Ўқувчилар амалий фаолиятга тайёрлаш, назарий билимларни эгаллаш жараёнида бошланади. Назарий билимга эга бўлгандан сўнг, билимларни мустаҳкамлаш лаборатория иши ва амалий машғулотлар ўтказишда давом эттирилади. Назарияни амалиёт билан боғлашнинг ҳар хил шаклларидан фойдаланиш орқали биз ўқувчилардаги билим сифатини оширишга эришамиз. Шунингдек, ўқувчиларда фан асосларига, меҳнатта, танлаган касбига қизиқиш, кишилар меҳнатини қадрлаш каби хислатларни орттирилади.
Ёш индивидуал хусусиятларни ҳисобга олиш - меҳнат таълими бўйича ўқув материалини мазмуни фан ва техник тараққиётини ҳозирги даражасига мос равишда ўқувчиларга тушунарли бўлиши керак. Бундан ташқари, ўқувчиларни жисмоний тайёргарлигини ҳам назарда тутиш керак.
Дарс мавзулари ўқувчиларга мос ва тушунарли бўлиши учун:
а) ўтилаётган мавзунинг маъноси ва ҳажми, амалий машғулотлари ўқувчилар тайёргарлигига, жисмоний ривожланганлигига ва ёшига мос бўлиши керак;
б) мавзулар соддадан мураккаблашиб бориши керак, шунингдек, ўқувчилар билим доирасини янгиликлар билан тўлдириб бориши зарур;
в) айрим ўқувчиларга индивидуал ёндашиш керак, чунки ўқувчиларнинг айримлари янги мавзуни осон тушунса, айримлари қийинчилик билан тушунадилар;
г) кўргазма қуроллардан тўғри ва ўринли фойдаланиш.
Онглилик ва фаоллик
ўқувчиларнинг онглилик ва фаоллик тамойилини шундай йўлга қўйиш заруриятини ифода этадики, бунда ўқувчилар ўқув вазифаларини аниқ тушунадилар. билимларни фаол ўзлаштириб, қўллаб, воқеа ва ҳодисаларни мушоҳада этадилар, улар орасидаги муҳим боғланишларни оча оладилар. ўқишга онгли муносабатларда бўлиб, вазифаларни бажаришда мустақил бўладилар. билим, малака ва кўникмаларнинг ўқувчилар томонидан онгли эгалланиши учун назарий ва ишлаб чиқариш таълимининг доимий алоқаси зарур. Ўқувчилар онглилигининг олий шакли назарий материални ўзлаштириш, синфда устахона ёки лаборатория, ишлаб чиқаришда, иш вазифаларини бажаришда кўрсатадиган ижодий фаоллигидир.
Фаоллик - бу ўқув жараёнида юзага келадиган вазифаларни онгли мақсадга мувофиқ бажаришга интилишнинг намоён бўлишидир. Ўқувчиларни билим, малака ва кўникмаларни фаол эгаллашга рағбатлантирувчи турли усуллар мавжуд. Ўқувчилар билимларни эгаллаш бўйича ҳеч қандай қийинчиликсиз, иштиёқ билан ишлайдиган жараён энг юксак мақсад ҳисобланади. Одатда ўқувчилар ўзларининг жуда қизиқувчанликлари билан ажралиб турадилар. Педагоглар улардаги бу хислатни қўллаб – қувватлашлари ва ривожлантириб боришлари лозим.
ўқувчилар ўз билимларини амалда қўллай олсагина онглиликка эришади. Айрим ўқувчидар вазифаларни қандай бажаришни ўйлаб ҳам кўрмайди. Ўқитувчи тушунтирганини ёдлаб олади. Шунинг учун ўқитувчи:
а) ўқувчиларни онгли равишда тушунишини, онгли муносабатани ва билиш фаоллига даражасини билдирадиган белгиларни билиши керак;
б) материални онгли равишда ўзлаштиришга ёрдам берадиган ақлий ҳаракатларни фикрлаш жараёнларини шакллантириш учун шароит яратиши керак;
в) ўқув машғулотларни ўтказишда фаолликни ошириш йўлларидан фойдаланишни режалаштириш керак
Таълимда онглилик фаоллик билан узвий боғлиқдир. Ўқувчиларнинг активлигини ошириш ўз меҳнат натижасини фойдали эканлигани онгли англаш демакдир. Масалан: ўқувчини бажараётган ишини мактаб кўргазма залига фойдаланиш, уни тезроқ битказишга ҳаракат қилади.
ўқувчиларнинг юқори фаоллигига:
а) машғулотнинг мазмуни, мақсад, вазифаларини аниқ баён қилиш;
б) ўқувчиларга ижодий характердаги меҳнат топшириқларини бериш;
в) таълимнинг энг самарали усулларидан фойдаланиш орқали эришиш мумкин.
Онглилик ва фаоллик тамойиллари ўқувчиларда мустақил ижодий фикрлашни ўстириш заруриятини пайдо қилади.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling