1 Мавзу: “Технология фанини ўқитиш методикаси” фани ва унинг вазифаси


Download 0.8 Mb.
bet29/126
Sana19.06.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1624205
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   126
Bog'liq
Технология маърузалар матни 2

Tayanch iboralar: Didaktika,tamoyil, nazaariya, amaliyot, o’zlashtirish, izchillik, o’qitish jarayoni
Дидактика педагогиканинг таълим жараёнининг умумий қонуниятларини ўрганадиган қисмидир. Дидактика грекча дидактикос сўзидан олинган бўлиб, бу ўқитиш назариясидир, ўқитаман, ўқишни ўргатаман маъноларини англатади. Дидактика ўқитиш жараёнининг шакллари, методлари, тамойиллари, мазмуни, вазифаси ва мақсадларини ишлаб чиқади. Педагогик назариянинг таълимотига кўра дидактика ва методика бир-бири билан узвий боғлиқ. Методика илмий усуллар ҳақидаги фандир, ва у дидактиканинг бир бўлими. Бунда дидактика “нимани ўқитиш” ва “нима учун ўқитиш” керак деган саволлар билан шуғулланса, методика эса у билан узвий боғлиқ ҳолда “қай тарзда” ва “нималар ёрдамида” ўқитиш масалалари билан шуғулланади. Бунда амалий усуллар тизими махсус соҳанинг мазмунига боғлиқлигини ҳисобга олиш зарур.
ўкитувчи фақат ўқитишнинг қонуниятларини билишгина эмас, балки уларни амалга ошириш учун қулай шароитларни яратиб бера олиши ҳам муҳим. Бунга айрим етакчи бошланғич қонуниятларни чуқур тушуниш ва уларни ўқув жараёнида қўллаш орқали эришилади. Бундай қонуниятлар дидактикада таълим тамойиллари ёки дидактик тамойиллар деб ном олган.
Дидактиканинг асосий тамойиллари қуйидагилардир. Меҳнат таълимининг қуйидаги тамойиллари мавжуд.

  1. Таълим ва тарбия бирлиги

  2. Таълимнинг илмийлиги

  3. Таълимда тизимлилик ва изчиллик

  4. Назария ва амалиёт бирлиги

  5. Ёш индивидуал хусусиятларни ҳисобга олиш

  6. Таълимнинг политехник хусусиятга эгалиги

7. Онглилик ва фаоллик
8. Таълимда кўрсатмалилик
9. билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштиришнинг мустаҳкамлиги ва пухталиги
Таълим ва тарбия бирлиги - таълим жараёнида ўқувчиларни тарбиялаш содир бўлади. Масалан: газламадан бирор буюмни бичишни ўргатишда, буюмни бичиш бўйича билимлар, кўникмалар ва малакалар ҳосил қилиш билан бирга газламадан тежамкорлик билан фойдаланшини ўргатиш билан иқтисодий тарбия шаклланади. Ёки тикув буюмига мослаб безаклар танлаб, сифатли тикишни ўргатиш билан ўқувчиларда бадиий тарбия, тикув машинасида ўтириб тикаётганда тикув машинасига қараш, созланган машина билан ишлаш, иш кийимига қараш, иш жойини батартиб бўлишига эътибор бериш орқали ахлоқий тарбия шаклланади. Касб таълими жараёнида ўтилаётган катта ва кичик мавзуларнинг мазмунидан келиб чиқадиган тарбиявий томонларини тўғри белгилаш ва уни таълим билан бирга бир бутунликда амалга оширишни таъминлаш жуда муҳим ва ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling