1 Мавзу: “Технология фанини ўқитиш методикаси” фани ва унинг вазифаси
Download 0.8 Mb.
|
Технология маърузалар матни 2
Кадоскоп (графопроектор) — шаффоф плёнкадаги тасвир (слайдлар) ни екранга проексиялаш учун қўлланиладиган жиҳоз ҳисобланади. Ундан маъруза вақтида материалларни намойиш қилиш учун, шунингдек гуруҳ ишлари тақдимотида ёрдамчи восита сифатида фойдаланилади. Кодоскоп фойдаланиш учун қулай, мослашувчан восита бўлиб, бир марта тайёрланган пленкадан кўп марта фойдаланиш мумкин, бундан ташқари доска бўлмаган ҳолларда асосий тушунчалар, ғоялар ва натижаларни ўқитувчи плёнкага фломастер ёрдамида тўппадан-тўғри ёзиб кўрсатиши ҳам мумкин.
Юқорида санаб ўтилган таълим воситаларидан самарали фойдаланиш учун ўқитувчи қайси воситани қачон қўллашини машғулот мақсади ва мазмунидан келиб чиққан ҳолда белгилаб олиши муҳимдир. Тарқатма материаллар — таълим олувчилар учун ўрганилаётган мавзуга оид асосий маълумотларни ўз ичига олган, ҳажми унча катта бўлмаган (1 — 2 варақ) ёзма ўқув материали ҳисобланади. Мазкур материаллар машғулотни қизиқарли қилиш имконини бериб, кўп ҳолларда таълим олувчилар учун мустақил равишда ўқиб чиқиб муҳокама қилиш учун мўлжалланган бўлади. Тарқатма материалларни тайёрлаш ва қўллашда қуйидаги қоидаларга риоя қилиш лозим: Ишчи варақалар - гуруҳларда, жуфт бўлиб ва индивидуал машқлар бажаришда қўлланилади. Улар турли жадваллар шаклида бўлиб, таълим олувчилар томонидан тўлдириш талаб қилинади. Назорат варақалари - машғулот якунида таълим олувчиларнинг ўзлаштирган билимларини текширишда қўлланилиб, улар тест саволлари, масалалар ва шу каби шаклларда бўлиши мумкин. Матнлар - дарс мавзуси бўйича машғулотга тайёргарлик кўришда, машғулот давомида, шунингдек билимларни мустаҳкамлашда фойдаланиш учун таълим олувчиларга тақдим этилади. Фан-техника ва технологияларнинг жадал ривожланиши туфайли таълим тизимида фойдаланилаётган ўқув адабиётлари мазмунини ислоҳ қилиш, уларни мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий тараққиёти истиқболларидан, жамият эҳтиёжларидан, фан, маданият, техника ва технологияларнинг замонавий ютуқларидан келиб чиққан холда қайта ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Бу ўз навбатида, таълим тизими тамомила янги мазмун касб этаётган айни вақтда, ўқув адабиётлари мазмунини қайта тахлилдан ўтказиш, шулар асосида янги авлод дарсликларини яратиш лозимлиги кўрсатилди. Илм-фан жадал тараққий этаётган замонавий ахборот-коммуникация тизимлари воситалари кенг жорий этилган жамиятда турли фан соҳаларида билимларнинг тез янгиланиб бориши, таълим олувчилар олдиги уларни жадал эгаллаш билан бир қаторда, мунтазам ва мустақил равишда билим излаш вазифасини қўймоқда. Шунинг учун “Узлуксиз таълим тизими учун ўқув адабиётларининг янги авлодини яратиш консепсияси” да ўқув адабиётларнинг янги авлодини яратиш учун илмий-ғоявий, услубий-дидактик, психологик-педагогик, санитария-гигиена талабларни ишлаб чиқиш, ўқув адабиётларидан тўғри ва рационал фойдаланиш мақсадида уларнинг мавжуд шакллари ва турларига аниқ таърифлар бериш ҳамда мамлакатимиз миқёсида замонавий ўқув адабиётларини тайёрлаш бўйича дастурларни амалга ошириш учун стратегия масалаларини аниқлаш вазифалари кўрсатилган. Шунингдек консепсия электрон ўқув адабиётлари билим олувчиларнинг тасаввурини кенгайтириш, билимларини ривожлантириш ва чуқурлаштириш, қўшимча маълумотлар билан таъминлашга мўлжалланган бўлиб, улар кўпроқ чуқурлаштириб ўқитиладиган фанлар бўйича яратилиши мақсадга мувофиқ деб кўрсатилган. Шунинг учун таълим тизимида фан ва технологияларнинг жадал ривожланганлигини эътиборга олган холда, мазмуни тез ўзгарувчан, чуқурлаштириб ўқитиладиган, умумкасбий фанлар бўйича электрон ўқув адабиётларини тайёрлаш мақсадга мувофиқ. Ўқув адабиётлари- фанлар бўйича тегишли ўқув дастури асосида зарур билимлар мажмуаси келтирилган, ўзлаштириш услублари ва дидактикаси ёритилган манба бўлиб, 2 хил шаклда тайёрланади. Анъанавий (босма) ўқув адабиётлари Қоғозга чоп этиладиган манба. Электрон ўқув адабиётлари – замонавий ахборот технологиялари асосида маълумотларни жамлаш, тасвирлаш, янгилаш, сақлаш, билимларни мулоқот усулда тақдим этиш ва назорат қилиш имкониятларига эга бўлган манба. Ҳозирги кунда таълим ва ўқитиш жараёнларига бошқача ёндашув ҳамда эътибор билан қаралмоқда. Таълим жараёни ўқитувчи ва ўқувчи ўзаро муносабатидаги яхлит жараён бўлиб, ушбу жараён электрон ўқув адабиётлари – электрон дарсликлар, видео аудио кассэталар, комптер дастурлари, телевизион ва радио ўқув курслари билан уйғунлашиб бормоқда. Бу жараёнда ўқитиш ўқувчининг кўпроқ ички имкониятлари, интелектуал потенсиали, ахборотни қабул қилиши ва ўзлаштириш хусусиятларига бевосита боғлиқ. Электрон ўқув адабиётларининг афзалликларидан бири мустақил таълим олишни, ижодий фикрлашни, малака ва кўникмаларни шакллантириш орқали ўқув материаллари ва илмий маълумотларни ҳар томонлама чуқур ўзлаштиришларига мўлжалланганлигидадир. Шунингдек ушбу турдаги адабиётлар илмий маълумотларнинг жамланганлиги, кўргазмаларга бойлиги, яъни турли хил анимациялардан фойдаланилганлиги, таълим олувчиларнинг ёши ва физиологик хусусиятларини ҳисобга олганлиги жиҳатидан анъанавий ўқув адабиётларидан афзаллигини эътиборга олган холда таълим тизимида ўқув адабиётларнинг электрон версиясини яратишга катта аҳамият берилмоқда. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling