1 Мавзу: “Технология фанини ўқитиш методикаси” фани ва унинг вазифаси


Download 0.8 Mb.
bet42/126
Sana19.06.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1624205
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   126
Bog'liq
Технология маърузалар матни 2

Дарснинг ташкилий аниқлиги. Ҳар қандай дарс ўзининг ташкил килиниши ва ўтказлиши нуқтаи назаридан аниқ бўлиши керак. Касб-ҳунар таълимида ўтказиладиган дарсларнинг муҳим хусусияти кўпинча ўқувчиларнинг унумли меҳнатига бағишланишидир. Ташкилий аниқликка ўқув устахоналарни ҳамма зарур материал ва асбоблар билан узлуксиз таъминлаш билан ҳам эришилади. Дарснинг ташкилий аниқлиги учун ўқитувчининг ўқув жараёнига раҳбарлик қилиш ишларини режалаштириши ҳам катта аҳамиятга эга.

  • ўқувчилар ишида хавфсизликни таъминлаш. Касб-ҳунар таълими ўтказиладиган хоналар хавфсиз ишлаш усуллари бўйича кўрсатмали қўлланмалар билан жиҳозланади. Ўқув устахоналарда аптечка ва ёнғинга қарши хавфсизлик бурчаги бўлади. Дарс бошланиши олдидан ўқитувчи жиҳоз ва асбобларнинг бузуқ эмаслигини, махсус кийимларнинг яроқлилиги ва бошқаларни текширади. Янги материални баён қилишда меҳнат хавфсизлигига катта эътибор берилади. Ўқитувчи устахоналарда хавфсиз ишлашни таъминловчи қоидаларни тушунтиради, уларни бартараф этиш усулларини намойиш килади, шундан кейин буларни ўқувчилар қанчалик ўзлаштирганини текширади.

    Ўқув устахоналаридаги металларга ишлов бериш машғулотлари амалий характерда бўлади. Бу машғулотларнинг амалий йўналиши дастур кетма-кетлигида бажарилиши, ўқувчиларга билим, меҳнат кўникмаси ва малакаси беришга қаратилиши, ўқувчиларнинг бошланғич синфларда олган меҳнат кўникмасини мустаҳкамлашга ва уни янада такомиллаштириб боришга қаратилган бўлиши керак.
    Устахона дарсларида техник маълумотлар амалий ишнинг асосини ташкил этади. Кўпчилик ҳолларда техник маълумотлар амалий ишнинг (асосини ташкил этади.) бажарилишида, ўқувчиларнинг ижодкорлигини оширишда, ўқувчиларнинг меҳнатини муҳофаза қилиш, уни ташкил этиш, планлаштиришг, ҳозирги замон технологиясини ўрганиш учун берилади. Дастурда кўрсатилган темаларга оид техник маълумотлар бериш учун ҳар темага ажратилган вақтнинг чорак қисми кетади.
    Ўқувчиларга билим малака ва кўникмалар бериш ва шакллантиришда амалий ишлар, практикумлар уларни ишлаб чиқариш меҳнатига йўналтирилади. Практик йўналиш дастурсида (кўпчилик) меҳнат кўникмалари шундай берилганики, унда унда ўқувчилар тайёрлайдиган буюмлар уларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олишни танланган.
    Мактаб ўқув устахоналарида таълим ва тарбия соҳасида қўлга киритиладиган ютуқлар, ўқувчиларнинг техник билимлар, малака ва кўникмалар олишлари ва шакллантиришда албатта меҳнат таълими ўқитувчиларнинг роли ниҳоятда каттадир.



    Download 0.8 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   126




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling