Меҳнат таълимида амалий ўқитиш методлари. Амалий таълим методлари таълим олувчилар фаолиятининг жуда кенг жабҳаларини қамраб олади. Амалий таълим методларидан фойдаланишда қуйидаги усуллар кенг қўлланилади: масаланинг қўйилиши, унинг бажарилишини режалаштириш, тезкор рағбатлантириш, йўлланма бериш ва назорат қилиш, йўл қўйилган камчиликлар сабабларини аниқлаш, таълим мақсадига тўла эришишни таъминлаш учун тегишли тузатишлар киритиб бориш.
Бундай методлар қаторига ўқувчилар ўзлаштирган билимларини амалда қўллашлари талаб қилинадиган ёзма машқларни киритиш мумкин.
Амалий методларга шунингдек таълим олувчиларнинг товуш ёзувчи, ижро етувчи ускуналар, жумладан компютерлар ёрдамида бажариладиган машқлар ҳам киради.
Амалий таълим методлари оғзаки ҳамда кўргазмали методлар билан биргаликда қўлланилади, чунки ҳар қандай машғулотлар аввалида албатта йўриқнома берилиши шарт. Оғзаки тушунтириш ва намуналарни намойиш қилиш, шунингдек бажарилган иш таҳлили бутун машғулот давомида ҳам давом эттирилади.
Муаммоли ўқитиш методининг турлари (алоҳида фикрлаш, таълим олувчиларнинг шахсий интилишлари).
Муаммоли таълим-ўқувчилар фаолиятини назарий ва амалий муаммоларни ва ушбу муаммоли вазиятлар кучи орқали яратилган муаммоли топшириқларни ҳал этиш орқали янги билимларни ўзлаштиришга асосланган ҳолда ташкил этиш усулидир.
Муаммоли таълим таълим олувчиларнинг баҳслари, мушоҳадаларида амалга оширилувчи анализ-синтез фаолиятига асосланади. Бу таълимнинг тадқиқотчилик турибир. Шу нуқтаи-назардан ҳозирги олий таълимдаги самарадор ўқитиш технологияси - бу муаммоли ўқитишдир. Унинг вазифаси фаол билиш жараёнига ундаш ва тафаккурда илмий-тадқиқот услубини шакллантиришдир. Муаммоли ўқитиш ижодий, фаол шахс тарбияси мақсадларига мос келади. Муаммоли ўқитиш жараёнида ўқувчининг мустақиллиги ўқитишнииг репродуктив шаклларига нисбатан тобора ўсиб боради.
Муаммоли вазият муайян педагогик «воситаларда мақсадга мувофиқ ташкил этиладиган ўзига хос ўқитиш шароитида юзага келади. Шунингдек, ўрганилган мавзулар хусусиятларидан келиб чиқиб, бундай вазиятларни яратишнинг махсус усулларини ишлаб чиқиш зарур. Шундай қилиб, ўқитишда муаммоли вазият шунчаки «фикр йўлидаги кутилмаган тўсиқ» билан боғланган ақлий машаққат ҳолати эмас. У билиш мақсадлари махсус тақозо қилган ақлий таранглик ҳолатидир. Янги билимлар аввалги билимлар билан боғланмаса, ақлий машаққат муаммоли бўлмайди. Бундай машаққат ақлий изланишни кафолатламайди. Муаммоли вазиятҳар қандай фикрлаш машаққатларидан фарқ қилиб, унда ўқувчи машаққат талаб қилган обект (тушунча, факт)нинг унга аввал ва айни вақтда маълум бўлган вазифа, масала бўйича ички, яширин алоқаларини англаб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |