1 Мавзу: “Технология фанини ўқитиш методикаси” фани ва унинг вазифаси


Download 0.8 Mb.
bet47/126
Sana19.06.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1624205
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   126
Bog'liq
Технология маърузалар матни 2

Tayanch iboralar: Metod,An’anaviy (og'zaki, ko'rgazmali, amaliy, muammoli) metodlar. No'ananaviy o'qitish metodlari. (grafik organayzerlar).

Таълим методи деганда ўқитувчи ва ўқувчиларнинг биргаликдаги фаолият йўллари тушунилади. Буларнинг ёрдамида ўқувчилар билим, малака кўникма, касбий маҳоратларни эгаллашга эришадилар, ақлий ва жисмоний куч ва ижодий қобилият ривожланади.
Педагогикада таълим методларини синфга ва белгилашга бир хил ёндашиш мавжуд эмас. “Таълим методи” тушунчасининг мазмунини очиш тўғрисида баҳслар давом этмоқда. Баъзи олимлар методни белгилашда билиш манбаларининг хусусиятларини асосий деб ҳисоблайдилар, бошқалари ўқувчиларнинг тафаккуридаги ижодий фаоллик ва мустақиллик, айрим олимлар эса ўқувчилар фаолиятида таълимнинг турли босқичларидаги характеристикани муҳим деб ҳисоблайдилар.Лэкин, кўпчилик ҳолларда таълим методлари ахборот манбаларига қараб классификация қилинади. Чунки улар асосида билим, кўникма ва малакалар шаклланади. Шунинг билан бирга ўқитувчи ва ўқувчиларнинг бу манбалардан фойдаланишдаги фаолияти ва характери ёки муносабатларига боғлиқдир(сўз, хиссий образ ва амалий фаолият). Шунинг учун ҳам касб таълимининг умумий методларини шартли равишда уч гуруҳга: оғзаки, кўргазмали ва амалий кабиларга бўлиш мумкин.
Метод тушунчаси (мақсадга элтувчи йўл маъносида) мақсадга эришиш усулини, муайян тартибда ташкил этилган фаолиятни англатади.
Таълим методи дейилганда, таълим олувчилар ва ўқитувчининг таълим, тарбия ва ўқитиш жараёнида шахсни ривожлантириш масалаларини ҳал қилишга қаратилган фаолияти тушунилади.
Таълим методлари ўқув жараёнининг муҳим таркибий қисми саналади. Мос равишда танлаб олинадиган методларсиз ўқитиш жараёни мақсад ва вазифаларини ҳал этишга ёки ўқувчилар томонидан ўқув материалини ўзлаштирилишига эришиб бўлмайди.

Методларнинг асосий гуруҳлари


Методларнинг учта гуруҳини ажратиб кўрсатиш мумкин: 1) таълим жараёнини ташкил қилиш ва амалга ошириш методлари; 2) билим олиш жараёнларини рағбатлантириш ва мотивациялашга йўналтирилган методлар; 3) таълим самарадорлигини назорат қилиш методлари.
Таълимнинг оғзаки методлари. Оғзаки методларга ўқув материалининг ўқитувчи томонидан оғзаки баён қилинишига, ҳикоя, тушунтириш, суҳбат ўқувчиларнинг техник адабиёти билан мустақил ишлаши ёзма тушунча бериш, овоз ёзувчи телевидение кабилар киради.
Материални оғзаки баён қилиш - касб таълимида ҳикоя қилиш, тушунтириш, маъруза, суҳбат, ўқув материалини оғзаки баён қилишнинг асосий методлари ҳисобланади.
Ҳикоя - ўкитувчи томонидан ўқув материалини тартибли, мантиқий, изчил, нисбатан кенгроқ баён қилишда фойдаланилади. У пухта режа асосида тузилиши, материални баён қилишда ноаниқликка йўл қўймаслик учун барча деталлари билан тайёрланиши лозим.
Тушунтириш - ҳикояга яқин бўлган таълим методи ҳисобланади. Касб таълимида ҳикоя ва тушунтиришдан алоҳида ҳолда кам фойдаланилади. Масалаларни баён қилишда, масалан: машиналар, механизмлар тузилиши ёки технологик жараёнларнинг боришини баён қилишда кўпинча ҳикоя ва тушунтириш бирга қўшиб олиб борилади. Ҳикоя тушунтириш муваффақиятли ўтказилиши учун ўқитувчи ўқувчиларнинг амалий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда етказиладиган материални қабул қила олишларини тасаввур қилиш керак. Бунинг учун ўқувчилар махсус технология, материалшуноснинг мавзулари бўйича қайси ўқув материалини ўтганликларини билиш муҳимдир. Бундан ташқари, ўқитувчи ўқувчиларни йўлланма вақтида саволлар ёрдамида нималарни еслашларини текширади ва зарур билимларни улар хотирасида қайта тиклайди.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling