Ҳикоя ва тушунтиришга қуйидаги талаблар қўйилади:
Мазмуннинг тўғрилиги – ўқувчиларга айтиладиган фактлар ўқув дастурининг мазмунига мос келиши ва илмий асосланган бўлиши керак.
Материални ўзини оқлаган изчилликда баён қилиш - ўқувчиларни обект ёки жараён билан умуман таништириш, сўнгра уни таркибий қисмларга бўлиб ўргатиш.
Аниқлик ва исботлилик – таълимнинг мазмуни, одатда, ўқувчилар танишадиган назарий қоидаларни ва меҳнат усулларини бажариш қоидалирини қисқа, аммо аниқ ва ишончли асослаш имконини беради.
Баённинг эмоционаллиги – ўқитувчи мавзуни ўқувчиларга таъсирчан қилиб баён қилиши керак.
Ўқитувучининг нутқ маданияти, унинг ўқувчилар тушуна оладиган бўлиши – ўқитувчи суҳбатга тайёрланади, яъни ўқувчиларга тушунарли, ишнинг моҳиятини акс эттирадиган саволларни танлайди ва уларни мақсадга мувофиқ тарзда жойлаштиради.
Бу методни қўллашда аудио ва видеотехника, телевизион ёзувларни қўллаш ёки тарқатма материал сифатида конспект, қўлланма ёки компютерда фойдаланиш пакетини тавсия қилиш мумкин.
Суҳбат методи ўқитувчининг таълим олувчилар билан сўзлашуви, фикр алмашинувини ифодалайди. Суҳбат таълим олувчиларни далиллар тизими, янги тушунча ёки қонуниятни ўзлаштиришга туртки берувчи, пухта ўйланган саволлар кетма-кетлиги асосида ташкил этилади.
Машғулотни суҳбат методи асосида ташкиллаштиришда саволни қўйилиши (асосий, қўшимча, йўналтирувчи), таълим олувчилар фикрларини жавоблари ва фикрларини таҳлил қилиш, тузатиш, суҳбат хулосасини шакллантириш усуллари қўлланилади.
Суҳбат учун танланган саволлар дарс тушунчасини тўлақонли тасаввур қилиш учун этарли даражада кенг қамровли бўлмоғи лозим. Мавзуни жуда кичик саволларга бўлиб юборилиши унинг мантиқий яхлитлигини бузади, жуда мураккаб саволлар эса тингловчилар учун тушунарсиз бўлиб қолади. Саволлар таълим олувчилардан бир мазмундаги жавобни талаб қилмаслиги лозим. Ўқитувчи дарс мазмунининг ўзлаштирилиши учун йўналтирувчи саволлардан ўринли фойдаланиб, уни босқичма-босқич ўзлаштирилишига эришиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |