1 Мавзу: “Технология фанини ўқитиш методикаси” фани ва унинг вазифаси


Download 0.8 Mb.
bet56/126
Sana19.06.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1624205
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   126
Bog'liq
Технология маърузалар матни 2

Тарбиявий вазифа – ўқувчиларнинг умуммеҳнат кўникмаларини шакллантириш жараёнида маънавий аҳлоқий, ақлий, жисмоний, эстетик, екологик, ватанпарварлик, инсонпарварлик ва тадбиркорлик сифатларини шакллантириб бориш.
Ривожлантирувчи вазифа – ўқувчиларнинг касбгача тайёргарлигини ривожлантириш, меҳнат таълими мазмунини такомиллаштириш орқали баркамол шахс бўлиб этишишларига ёрдам бериш.
Ижодий вазифа – меҳнат таълими жараёнида касб ҳунар асосларига оид билим, кўникма ва малакаларини замонавий талаблар даражасида бўлишини таъминлаш учун ўқувчиларнинг мустақил равишда ижодий фаолият юрита олиши.
Амалий вазифа – буюм, нарса, намуналар асосида зарурий буюртмаларни амалда бажара олиш, турли ишлаб чиқариш соҳалари мазмунига тааълуқли дастлабки маълумотларни ўргатиш, ўлчаш-текшириш асбобларидан, маълумот манбаларидан фойдалана олиш, меҳнат амалиётларини бажариш, эришилган меҳнат натижаларни белгиланган талаблар билан таққослаш орқали хулоса чиқаришга ўргатиш, халқ хўжалигининг турли соҳаларида ишлатиладиган техника ва технологиялар тўғрисида билимлар бериш, инсон фаолиятининг турли соҳалари билан амалий меҳнат орқали яқинроқ танишишларига имкон яратиш;
механизациялаштирилган ва электрлаштирилган воситалар билан ишлашни, технологик билим ва малакаларни, меҳнат қонунчилиги, хавфсизлик техникаси, санитария-гигиена қоидалари асосларини;
ўқувчиларни бозор иқтисодиёти қонуниятлари талаблари асосида сифатли, рақобатбардош истеъмол моллари, меҳнат маҳсулотлари этиштириш ва этиштирилган масулотларни истеъмолчиларга етказиш воситаларини ўргатиш, иш бошқарув (менежерлик) унсурлари, ҳомийлик, ишбилармонлик сифатларини шакллантириш ва ривожлантириб бориш;
ўқувчилар билимга интилиш ва меҳнатга муҳаббат, меҳнат кишисига нисбатан ҳурмат ҳиссини сингдириш, уларни жамоатчилик, Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш;
халқ ҳунармандчилиги касбларини ўргатиш орқали халқнинг миллий руҳини, яшаш тарзини, анъаналарини тиклаш ва ривожлантириш. Миллий қадриятлар, тарихий ёдгорликлар, халқ усталарининг бой меросини ўргатиш, улардан ўз амалий фаолиятларида фойдаланиш кўникмаларини мустаҳкамлаш;
янги ишлаб чиқариш ва ахборот технологиялари, янги техника, жиҳозларнинг қўлланилиши соҳаларини замонавий талаблар даражасида ҳамда жаҳон тажрибаларига мос ҳолда ўрганишларини таъминлаш;
турли соҳаларга оид касбий фаолият турларида қўлланиладиган асбоб-ускуналар, жиҳозлар, мосламалардан фойдаланишни ўргатиш;
ўқувчиларда умуммеҳнат кўникма ва малакаларини шакллантириш, уларнинг қизиқиши, қобилияти, касбий мойилликларига кўра, касб-ҳунар турларини танлашга асос бўладиган сифатларни, умуммеҳнат маданиятини шакллан­тириш ва ривожлантириш.
Меҳнат таълими ўқитувчи раҳбарлигида ўқувчилар томонидан бажариладиган ақлий ва жисмоний харакатлар жараёнидан иборат бўлиб, якуний натижада уларнинг меҳнат қуроллари, воситалари ва жараёнлари ҳақидаги билимларни ҳамда маълум соҳадаги ишлаб чиқариш меҳнатини бажариш учун зарур амалий кўникма ва малакаларини эгаллашларига, онгли равишда касб танлашга ҳамда жамият ва шахс фаровонлигини берувчи шахсий сифатларини ва тафаккурини ривожлантиришга қаратилган ўқув фанидир. 5-7-синфларда кўзда тутилган меҳнат таълими йўналишлари ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтиришни янада кучайтириш, уларни замонавий ишлаб чиқариш асослари, ёғоч, металл ва газламага ишлов бериш технологияси, пазандачилик, қишлоқ хўжалик асослари, бадиий меҳнат ва ҳунармандчилик технологияси, машина элементлари йўналишлари бўйича билим, кўникма ва малакаларни эгаллашларини таъминлайди, ижтимоий-эстетик диди ва дунёқарашини кенгайтиради, оилавий ҳаёт ва турмушда керак бўладиган миллий маданият ва анъаналарга меҳр-муҳаббат уйғотишга хизмат қилади.
8-9 синфларда касб танлашга йўналтириш ҳамда ишлаб чиқариш асослари курслари таълим олувчиларнинг ижтимоий-иқтисодий дунёқарашини кенгайтиради, касб-ҳунар таълими йўналишларини онгли равишда танлашларига кўмаклашади.
Келтирилган 3та йўналишларнинг ҳар бири юзасидан қуйидаги билимлар бўйича ўзаро уйғунлаштирилган назарий билимлар берилади ва амалий иш кўникмалари шакллантирилади.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling