1 Мавзу: “Технология фанини ўқитиш методикаси” фани ва унинг вазифаси


Download 0.8 Mb.
bet59/126
Sana19.06.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1624205
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   126
Bog'liq
Технология маърузалар матни 2

Tayanch iboralar: Mashg’ulot, ishlov berish texnologiyasi, yog’ochga ishlov berish , metallga ishlov berish asbob-uskunalar va moslamalar, Uy-ro'zg'or buyumlari, Elektrotexnika


Ёғочга ишлов бериш технологияси бўлими: ўқувчилар ёғочнинг хусусиятлари тўғрисида бошланғич билимларни эгаллаши, уларни режалаш, йўниш, арралаш, тешиш, пардозлаш ишлари ва бу ишларни бажаришда ишлатиладиган қўл ва электр асбобларининг тузилиши, ишлаши, дастгоҳлар, электр ва механизациялаштирилган жиҳозлар, машина элементлари, янги техника ва илғор технология асослари, технологик хариталар, уларни тузиш ҳамда фойдаланиш, хавфсизлик техника қоидалари, санитария-гигиена талаблари тўғрисида билим ва амалий кўникмаларни; дизайн талаблари даражасидаги рўзғорбоб ва харидоргир буюмларни тайёрлаш малакаларини эгаллайдилар; халқ ҳунармандчилигининг этник, тарихий, маҳаллий, географик хусусиятлари, тадбиркорлик, ижодкорлик асослари; ёғочга ишлов беришга оид касб-ҳунар турлари тўғрисидаги маълумотларга эга бўладилар.
Металга ишлов бериш технологияси бўлими: ўқувчилар металларнинг хусусиятлари тўғрисида бошланғич билимлар, режалаш, ишлов бериш, пардозлаш ишлари ва бу ишларни бажаришда ишлатиладиган қўл ҳамда электр асбобларининг тузилиши, ишлаши, дастгоҳлар, электр ва механизациялаштирилган жиҳозлар, машина элементлари, янги техника, илғор технология асослари, технологик хариталар, уларни тузиш ҳамда фойдаланиш, меҳнат қонунчилиги ва хавфсизлик техника қоидалари, санитария-гигиена талаблари тўғрисида билим, амалий кўникмаларга; рўзғорбоб ҳамда ҳаридоргир, дизайн талаблари даражасидаги буюмларни тайёрлаш малакаларини эгаллайдилар; металлга ишлов беришга оид халқ ҳунармандчилиги соҳалари; металларга ишлов беришга оид касб-ҳунар турлари тўғрисидаги маълумотларга эга бўладилар.
Электротехника ишлари бўлими: ўқувчилар электр монтаж ишларида иш ўрнини ташкил қилиш; электр ўтказгиш симларининг турлари; электр ўтказгичларни монтаж қилиш изоляциялаш ишлари; электр асбоблари; электр ўтказиш симларини монтаж қилиш ҳамда иш асбоблари билан ишлаш усулларини ўрганиш; битта хонани ёритиш занжири схэмасини тузиш; маиший электр асбобларини электр манбаига улаш, уларнинг атроф-муҳит ва инсон соғлигига таъсири; электр енергиясини тежамли ишлатиш усуллари; кавшарлаш асосида электр монтаж ишларини бажариш иш ўрнини ташкил қилиш; кавшарлашда симлар, кавшар, флюслар турлари; кавшарлаш асосида электр монтаж ишларини бажариш иш асбоблари ҳамда иш усуллари; электр монтаж иш асбоблари турлари ва уларда ишлаш усуллари; электр билан ишловчи содда ускуна ва жиҳозлар тайёрлаш; электротехник ҳамда электрон ускуналарни ишлаб чиқариш, ишлатиш ва уларга хизмат кўрсатиш, асбобларни электр монтаж қилиш ва ишга туширишга тайёрлаш билан боғлиқ касб-ҳунарлар бўйича билим, кўникма ва малакаларга эга бўладилар.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling