Меҳнат таълими фанидан ўқувчилар қуйидаги кўникмаларга эга бўлишлари керак: меҳнат таълими дарсларида иш қуролларидан хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилган ҳолда амалий машғулотларни бажара олиш; турли байрамларга апплекация усулида табрикнома тайёрлай олиш. Қоғоздан турли буюмлар ясашни ва безашни, қорбобо устахонасида арча безакларини ясашни, тўғри тўртбурчак ичида апплекациядан фойдаланиб, нақш тузишни, гиламдаги нақш элементларни ҳосил қила олиш; папе-маше усулида коса ясай олиш; оддий ҳамир тайёрлай олиш; юмшоқ ўйинчоқ (3-4 қисмдан иборат) тикиш кўникмаларини эгаллаш; тўқиш усулларидан фойдаланиб, кичик ҳажмда буюмлар тўқий олиш, газлама гулларидан апплекация усулида гулдаста тайёрлай олиш; ипдан ўйинчоқ ясай олиш; пластилиндан эртак қаҳрамонларини, ошхона жиҳозларини, уй-рўзғор буюмларини ясай олиш; кузги гулларга қараб донлар, уруғлар, табиий материал хомашёлардан гуллар ясай олиш; мактаб эр участкасида ишлаш ва гулларни парвариш қилиш кўникмаларини эгаллаш.
Меҳнат таълими фанидан ўқувчилар қуйидаги малакаларга эга бўлишлари керак: меҳнат таълими дарсларида иш қуролларидан хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилган ҳолда амалий машғулотларни бажариш; турли байрамларга апплекация усулида табрикнома тайёрлаш; қоғозларни турли кўринишда мураккаб шаклларда буклаб ўйинчоқлар ясаш; қоғоздан қорбобо устахонаси учун арча безакларини ясаш, тўғри тўртбурчак ичида гиламдаги нақшларни ҳосил қилиш; юмшоқ ўйинчоқ тикиш; кичик ҳажмда буюмлар тўқиш, ипдан ўйинчоқ ясаш; пластилиндан эртак қаҳрамонларини, ошхона жиҳозларини, уй-рўзғор буюмларини ясаш; кузги гулларга қараб донлар, уруғлар, табиий материал хомашёлардан гуллар ясаш.
3.5-7 sinflarda йўналишлар бўйича umumiy mehnat tayyorgarligi
“Технология ва дизайн” йўналиши
Ёғочга ишлов бериш технологияси бўлими: ўқувчилар ёғочнинг хусусиятлари тўғрисида бошланғич билимларни эгаллаш, уларни режалаш, йўниш, арралаш, тешиш, пардозлаш ишлари ва бу ишларни бажаришда ишлатиладиган қўл ва электр асбобларининг тузилиши, ишлаши, дастгоҳлар, электр ва механизациялаштирилган жиҳозлар, машиналар элементлари, янги техника ва илғор технология асослари, технологик ҳариталар, уларни тузиш ва фойдаланиш, хавфсизлик техника қоидалари, санитария-гигиена талаблари тўғрисида билим ва амалий кўникмаларни; дизайн талаблари даражасидаги рўзғорбоб ва ҳаридоргир буюмларни тайёрлаш малакаларини эгаллайдилар; халқ ҳунармандчилигининг этник, тарихий, маҳаллий, географик хусусиятлари, тадбиркорлик, ижодкорлик асослари; ёғочга ишлов беришга оид касб-ҳунар турлари тўғрисидаги маълумотларга эга бўладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |