1 Мавзу: “Технология фанини ўқитиш методикаси” фани ва унинг вазифаси


Download 0.8 Mb.
bet82/126
Sana19.06.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1624205
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   126
Bog'liq
Технология маърузалар матни 2

Асбоб ускуна ва мосламалар. Ўқув устахонасидаги меҳнат шароити санитария-гигиена ва хавфсизлик техникасининг барча талабларига тўла жавоб бериши керак.Дастурсидаги барча моделлари эмас, балки техник ижодкорликни ҳам ўрганиш учун зарур шароит билан таъминланиши лозим.
1. Турли буюртмаларни бажаришда педагогнинг ўрганувчилар билан олиб борадиган умумий группавий ҳамда бригада-звеноли ва патакли ишлари учун ҳам шароит яратилиши зарур.
2. Ҳар бир талабага керакли асбоб-ускуналар ва мосламалар билан таъминланган алоҳидла иш ўрни ажратилиши лозим.
3. Педагог учун тегишли жиҳозлар, асбоблар, мосламалар билан таъминланган ва полдан 250-300 мм кўтарилган намунали иш ўрни ташкил этилиши лозим.
4. Устахоналарда талабалар энг қулай ва хавфсиз меҳнат қилиши учун зарур шароит бўлиши лозим.
5. Ўқув устахоналари ҳажми ва текис кўрсатмали қўлланмалар, шунингдек, таълимнинг техник воситалари билан жиҳозланиши зарур.
6. Ёрдамчи бинолар(асбоблар ва склад) ўқув устахонасига яқин бўлиши керак.
7. Ташқаридаги товушлар талабаларнинг эътиборини ичидан алаҳситадиган ва меҳнат жараёнини бузадиган шовқин –суронлар устахонага кирмаслиги лозим.
ўқув устахонасининг майдони 80-90 мм 2бўлиши керак.
Санитария-гигиена талаблари.Меҳнат таълими фани ўқув меҳнати гигиенаси билан ҳам боғлиқ бўлиб, у ўқув устахоналарида ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини инобатга олган ҳолда ўқитиш ҳамда тарбиялашнинг санитария-гигиена шароитларини ўрганади. Ҳар бир гигиена шароити яратиш (ёруғлик, озодалик, вентиляция), ўқувчиларнинг иш ўрнини тўғри ташкил этишга, зарур асбоблардан, меҳнат усулларидан фойдалана билишга ўргатиш – касб таълими ўқитувчиси амалга ошириши ва ҳаётга татбиқ этиши лозим бўлган асосий масалалардир.
Устахоналар учун мўлжалланган бино ўқув-педагогика, санитария-гигиена ва ишлаб чиқариш, техник талабларини қондириши керак.
Ўқув устахоналарида хавфсизлик техникаси қоидалари. Ўқувустахоналарининг майдони, мавжуд лойиҳаларга кўра, 70-90 м2 ни ташкил этади. Устахоналар бир қаватли алоҳида бинога жойлашган бўлади. Улар таълим муассасасида ортиқча шовқин бўлмаслиги учун коллежнинг асосий биносидан бир оз нарироқда қурилади.
Ўқув устахоналари материаллар, ярим фабрикатлар, тайёр буюмлар, шунингдек асбоблар ва мосламаларни сақлаш учун зарур ёрдамчи хоналарга эга бўлади. Устахоналарнинг поли тахтадан тайёрланиши, улар яхши табиий ва сунъий шамоллатиладиган бўлиши меёрда табиий ва сунъий ёритилган иш ўрни бўлиши, ҳаво температураси қишда 14-160 С, ёз даврида эса 200С дан ошмаслиги керак. Ёритиш учун табиий ёруғликдан ёки шароитга қараб кундузги ёруғлик лампаларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Ўқув устахона деворлари силлиқ бўлиб, ёрқин бўёқлар билан шипи оқ бўёқлар билан бўялиши керак. Булар хонанинг яхши ёритилишини таъминлайди. Устахонадаги жиҳозларнинг ранг жиҳатдан безатилишига ҳам эътибор бериш керак. Ёрқин, физиологик жиҳатдан асосланган бўёқлар жиҳозларнинг турли қисмлари, ишланувчи обектлар билан устахонанинг умумий фони ўртасида яққол фарқ бўлишини таъминлайди.



Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling