1-mаvzu: xulq-аtvоr iqtisоdiyoti nаzаriyasining shаkllаnishi


Download 320.03 Kb.
bet45/89
Sana17.06.2023
Hajmi320.03 Kb.
#1549259
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   89
Bog'liq
1-mаvzu xulq-аtvоr iqtisоdiyoti nаzаriyasining shаkllаnishi

тавсифлари

Эски иқтисодиёт

Янги
иқтисодиёт

Роль

кўрувчи/эшитувчи

фойдаланувчи






5 Примечание: Сост. по материалам: Тапскотт Д. Электронно-сетевое общество. – Киев, 1999. – С. 277.

муносабат

Пассив

Актив

Функция

олувчи

дастурчи

жойлашуви

уй/иш жойи

Ҳамма жойда

Иқтисодиётнинг тузилиши ва ташкил этилишидаги чуқур ўзгаришлар викиномика, яъни янги тамойилларга асосланган виртуал иқтисодиётнинг шаклланиши билан бирга ёнма ён келади:



  • Очиқлик-шаффофлик, яъни ахборотни ошкор қилиш тармоқ иқтисодиётининг асосидир. Истеъмолчилар маҳсулотнинг ҳақиқий қийматини аниқроқ тушунишга қодир.

  • Пиринг - горизонтал ташкилотларнинг янги шакли. Одамлар ўзларини янги товарлар ёки хизматлар яратиш, умумий билим, тажриба алмашиш учун бирлашади.

Киришиб кетиш ва тажриба алмашиш қобилияти.

  • Фаолиятнинг глобал тасифи (характери).

Пиринг модель - бу тенг ҳуқуқли ишлаб чиқариш, инновация ва қиймат яратишнинг янги модели. Қўшма ишлаб чиқарувчилар жамоалари тенг асосда шаклланмоқда, улар кўплаб соҳаларни, жумладан, нашриёт, оммавий ахборот воситалари, кўнгилочар, молиявий хизматлар ва ишлаб чиқаришни ўзгартирмоқда.
Тармоқларда краудсорсинг кенг тарқалмоқда (от англ. crowdsourcing – чумоли технологиялари, (муравьиные технологии)) – бу лойиҳалар устида бўш вақтида пул тўланмайдиган ҳаваскорларнинг ишлаши, жамоавий онгнинг ва кўнгиллиларнинг турли фойдали мақсадлар, жумладан тижорий мақсадларда банд бўлиши. Краудсорсинг усули, янги товарлар ва хизматларни яратиш, ғояларни танлаш ва ҳаракатларни мувофиқлаштириш, ижтимоий хулқ-атвор нормаларини ишлаб чиқиш, мақомидаги фарқлар тизимини шакллантириш ва ҳақиқатан ҳам зарур билимларни ахборот оқимидан ажратишга ёрдам беради.
Янги парадигмада просьюмерлар марказий ўринни эгаллайди, истеъмолчилар келажак маҳсулотларини ўз шартлари, ўз тармоқларида, ўз мақсадлари ва манфаатлари учун, ишлаб чиқишда ҳақиқий роль ўйнашни

хоҳлашади. Просьюмер (ишлаб чиқарувчи + истеъмолчи) нафақат якуний маҳсулот истеъмолчилари, балки уни яратишда фаол иштирокчилардир. Инфомагистралда ҳар бир истеъмолчи бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқарувчига айланади, у хабар яратади ва юборади, виртуал машинани бошқаради, компьютер экранида керакли дизайнни яратади. Просьюмерлар бутун ҳақиқий дунёни ижодкорлик ва истеъмол қилиш учун, жой деб билишади, маҳсулотларнинг конфигурациясини ўз мақсадлари учун, ўзгартирадилар. Булар истеъмолчиларнинг фаол ривожланишини амалга оширадиган, ишлаб чиқариш ва истеъмолчилар фаолиятини фарқламайдиган ижодий истеъмолчилардир, улар учун истеъмол ривожланиш манбаи бўлиб хизмат қилади.


Просьюмерлар ўз–ўзини тузадиган ижтимоий ташкилотларга - технологик ютуқлардан истеъмолчи мақсадларида фойдаланадиган смартмобларга ташкил этилган. Улар бирлашганда, улар махсус идеагоре сайтларида – онлайн интернет- аукционга ёки инновациялар учун "ғоялар биржаси"га ўхшаш ғоялар, инновациялар ва ноёб миялар учун, учрашув жойларида онлайн ишлайди.
Истеъмолчилар инновацияларнинг ҳақиқий иштирокчиларига айланишади. Инноваторлар асосий бозор қайси йўналишда ҳаракат қилаётганига ишора қилади, мавжуд технологиялар чегараларини кенгайтиради, ўз маҳсулот прототипларини яратади. Истеъмолчи инновацияси ўз-ўзига хизмат кўрсатишга ўтмоқда. Истеъмолчилар инновациялари ва ҳаваскор ижодкорлик компаниялар томонидан ностандарт муаммоларнинг янги ечими деб ҳисобланади, аммо кўплаб фирмалар кўпинча уларни эътиборсиз қолдирадилар.
Просьюмер ёндашуви бозор етакчилари томонидан фаол амалга оширилади. Замонавий компаниялар фойдаланувчиларни янги авлод маҳсулотлари ва хизматларини ишлаб чиқишга жалб қилади. Масалан, Second Life истеъмолчиларни жалб қиладиган ва уларга маҳсулотнинг бутун ҳаётий айланиши (цикли) давомида ҳамкорлик қилиш ва катта миқёсда янги қиймат қўшиш имконини берадиган маҳсулотни яратади. BMW "виртуал инновацион агентлик "дан фойдаланади, ўз мижозларини виртуал ривожланиш (навигация, эргономика, дизайн) учун жалб қилади. Lego Factory - 2005 мижозларга виртуал
омборлар сайтида ўз конструкторларини ишлаб чиқиш, алмаштириш ва буюртма қилиш имконини берувчи мижозларга йўналтирилган ривожланишни таклиф этади.
Просьюмер жамоаларидан фойдаланиш қуйидаги йўналишларда бўлиши мумкин:
Фойдаланувчи учун, маҳсулотни созлаш-мослаштириш, истеъмолчи учун оммавий созлаш ва тенг асосда ишлаб чиқариш.
Мижозлар учун, оммавий равишда, янги маҳсулот хусусиятларини яхшилаш (кастомизация), жорий этиш ва бозорга чиқаришга ёрдам берадиган фаол фойдаланувчи экотизимларини яратиш. Ўз истеъмолчиларини марказлаштирилмаган ривожланирувчи гуруҳга айлантиради.
Истеъмолчиларни маҳсулотни ишлаб чиқиш жараёнига чуқур ва ерта жалб қилиш, шу жумладан хакерлик еҳтимоли. Истеъмолчи хакерлик (ижтимоий хакерлик) "маҳаллий", аммо ноёб ва бепул дастурларнинг ривожланишига ёрдам беради.
Инновациялар ва истеъмолчилар билан ҳамкорлик қилиш учун шароит яратиш, компания маҳсулотлари учун қўшимча қиймат яратиш учун жой, асбоблар, материаллар билан таъминлаш. Товарларни ишлаб чиқаришда уларни модулли, қайта созланадиган, ўзгарувчан қилиб чиқариш.
Просьюмеризм ўзаро манфаатли: истеъмолчилар кутилганидан кўпроқ нарсани олишади, компаниялар бепул тадқиқот ва ишланмаларга эга бўлишади. Истеъмолчилар ўзларининг мулк улушини ва интеллектуал меҳнат инвестицияларининг самарасини кутишади.
Истеъмолчилар сегментида ишлайдиган ва рақобатбардош бўлишга интилаётган замонавий фирмалар, янги технологияларни жорий этишлари ва ахборот иқтисодиётида, истеъмолчилар талабини янада тўлиқ қондиришга ёрдам берадиган чора-тадбирларни ишлаб чиқишлари керак:

  • тармоқ товарлари, АКТ товарлари, онлайн ва офлайн хизматлар, ижодий маҳсулотлар бозорини жадал ривожлантириш;

  • ижтимоий ва электрон тармоқлар имкониятларидан фаол фойдаланишга, веб-сайтлар, суҳбатлар (чатлар) ва бошқа электрон ресурсларни ривожлантиришга интилади;

  • просьюмер жамоаларнинг ривожланишига кўмаклашиш учун, тўғридан- тўғри “истеъмолчи-ишлаб чиқарувчи” муносабатларни ташкил этишга кўмаклашиш;

пиринг моделларини жорий қилиш - тенг ишлаб чиқариш, инновациялар ва истеъмолчилар томонидан қиймат яратишнинг янги модели;

  • краудсорсинг усулларини қўллаш, яъни бўш вақтларида тўланмаган ҳаваскорларни товарлар яратиш лойиҳалари устида ишлашга жалб қилиш, "жамоавий онг" ва кўнгиллиларнинг ишидан турли хил фойдали мақсадларда фойдаланиш.

Шундай қилиб, мавжуд алоқа воситалари ва ахборотга уланиш воситаларининг тез ўсишига қарамай, Интернетнинг иқтисодиёт ва истеъмолчиларга тўлиқ таъсири ноаниқ бўлиб қолмоқда. Муҳим хулоса шуки, интернет асосий иқтисодий инфратузилмага айланиб, иқтисодиётни тубдан ўзгартиради ва инновациялар учун, платформа бўлиб хизмат қилади, онлайн интерактив муносабатларни ривожлантиради ва уларга тобора кўпроқ истеъмолчилар ва ишлаб чиқарувчиларни жалб қилади.

Download 320.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling