фикрларни аниқ ифодалаш, оҳиста гапириш, айтилган гапни икки хил талқин этилиш имкониятига йўл қўймаслик;
кетма-кет бир-икки гапдан ортиқ сўзламаслик керак, чунки таржимон бундан ортиқ материални эсида олиб қолиб, тўлиқ ва тўғри таржима қила олмайди.
нутқда мақол, матал, идиоматик жумлалар айниқса шеърлардан цитаталар келтириш мумкин эмас. Бошқа тилга ўгириш давомли ишни талаб этади ва тзкор суҳбат давомида бунга имкон йўқ.
агар улар сизни нотўғри тушунаётганлиги ҳисси пайдо бўлса шериклар реакциясини ҳисобга олиш зарур ва дарҳол чоралар кўриш керак. Таржимон ўз навбатида зарурият туғилганда ҳохлаган томондан мулоҳазани оддийроқ сўзлар билан тушунтириш ёки жумлани яна бир қайтаришини сўраши мумкин;
музокаралар олдидан таримон билан илаш, уни муҳокама қилинадиган муаммолар доираси била иложи борича батафсилроқ таништириш, фойдаланадиган териминалогияни тушунтириб қўйиш учун етарлича вақт ажратиш зарур.