1-Мавзу: Замонавий корпоратив маданият тушунчаси, моҳияти ва мазмуни (2 соат)


Download 468.22 Kb.
bet16/31
Sana16.11.2023
Hajmi468.22 Kb.
#1781447
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   31
Bog'liq
1-Мавзу Замонавий корпоратив маданият тушунчаси, моҳияти ва маз-fayllar.org

Таянч сўз ва иборалар: Визуал контакт, информатив суҳбат, вербал коммуникация, стол устидаги мулокат маданияти, ўринларнинг жойланиши, хат мавзуси, унинг тузилмаси, ишлатилаётган тил, турли ифодалар, иш муносабатлари, субординация, ижтимоий станице


Ишбилармонлик мулоқотига шахсий сифатларнинг таъсири.
Шахс жамият таъсирида, шунингдек инсоннинг оилавий, меҳнат, ижтимоий, маданий ҳаёт фаоличти жараёнида шаклланаётган интеллектуал, аҳлоқий, эмоционал ва иродасининг индивидуал ихслат ва сифатларига эгадир. Мулоқотда инсонлар хулқ-атворининг энг типик хислатларини улар характери ва аҳлоқий сифатлари, хусусиятларини билиш ва ҳисобга олиш муҳим аҳамият касб этади. Иш бўйича мулоқот шахснинг ва этика тоифаларининг иш муносабатларини хуш аҳлоқлигини таъминлайдиган ҳалоллик, ҳақгўйлик, камтаринлик, бағрикенглик, бурч, виждон, қадр-қиммат, номус каби аҳлоқий сифатлари асосига қурилмоғи керак.
Мулоқот табиатига унинг иштирокчилари темпераменти таъсир этади. Темпераментнинг анъанавий тўрт тури маълум: сангвиник, флегматик, холерик, меланхолик.


Ишбилармонлик мулоқотининг турлари.
Ахборот алмашиш усуллари бўйича оғзаки ва ёзма иш мулоқотини фарқлайдилар.
Иш бўйича мулоқотнинг оғзаки турлари, ўз навбатида, монологли ва диалогларга ажратилади.
Монологли турларига қуйидагилар киради:
  • Табрик нутқи;


  • Савдо нутқи (реклама);


  • Ахборот нутқи;


  • Маъруза (мажлисда, йиғилишда);




Диалогли турлари:
  • Иш бўйича сўзлашув – қисқа муддатли алоқа, кўпинча бир мавзуда;


  • Иш бўйича суҳбат – кўпинча қарор қабул қилиш билан давом этадиган маълумотлар ва нуқтаи назарлар, фикрлар билан узоқ давом этувчи алмашинув;


  • Музокаралар – қайсидир масала бўйича битим тузиш мақсадида муҳокама қилиш;


  • Интервью – журналист билан матбуот, радио ва телевидение учун мўлжалланган суҳбат;


  • Дискуссия (мунозара);


  • Мажлис (йиғилиш);


  • Пресс-конференция;


  • Иш бўйича контактли сўзлашув – бевосита “жонли” диалог;


  • Новербал коммуникацияни мустасно этадиган телефонда (дистантли сўзлашув);





Download 468.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling