1-Мавзу: Замонавий корпоратив маданият тушунчаси, моҳияти ва мазмуни (2 соат)


Ишбилармонлик этикаси ва бошқариш қарорлари


Download 468.22 Kb.
bet6/31
Sana16.11.2023
Hajmi468.22 Kb.
#1781447
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
1-Мавзу Замонавий корпоратив маданият тушунчаси, моҳияти ва маз-fayllar.org

Ишбилармонлик этикаси ва бошқариш қарорлари.
Ҳамма қизиққан томонлар учун, мутлақо мақбул идеал бошқарув қарорлари амалиётда йўқ. Менежерга стандарт усулларни ўзлаштириш қизиққан томонларга ўзининг қарорларини тушунтиришга, охирида эса – ахлоқий далиллар сифатини баҳолашга имкон беради.
Этик далилларни қуришда иккита энг кўп тарқалган тамойил мавжуд – утилитаризм (манфаатпарстлик) тамойили ва ахлоқий талаб тамойили. Утилитаризм тамойилига кўра фаолият ахлоқий оқланган ҳисобланади, агарда у максимал одамлар сонига макисмал фойдани олиб келиш ёки олиб келаётган тенденцияга эга бўлса. Умумий фойда олиб келинаётган зарар ҳажми билан солиштирилади, ва агарда у устун келса, қарорлар этикага зид бўлиб ҳисобланади. Агарда барча альтернатив фаолиятлар у ёки бу даражада зарар олиб келадиган бўлса, унда “энг кам ёмонлик” танлаб олинади.
Одатда қарорлар самарадорлиги минимал мақбул даражадан баланд бўлса қабул қилинади ва зид холларда рад этилади.
Қарорларни қабул қилишда этикани самарали фойдаланилиши учун энг камида иккита шароит бўлиши керак – шу масалаларга менежерларнинг диққати ва юқори ташкилий маданият. Биринчиси раҳбарлари чинакам лидер бўлган компаниялар учун хосдир, бутун персонал ўз ўрнида туради, “Этик бизнес – яхши бизнес” эканлигини билдиради, стратегия ва тактика асосий ишбилармон қатнашувчиларининг талабларини қондириш учун бўйсундирилган, алмашаётган атроф муҳитга эгилувчан механизм мослашуви келиб чиқди. Бу каби фирмаларда этика корпоратив маданиятни зарур даражада ушлаб туради деб ҳисоблашади ва бу бизнесни мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Ишбилармонлик этикаси ва замонавий бошқарув
Ишбилармонлик этикаси нафақат ижтимоий масъул фаолият муаммосига тўхталиб ўтади, балки у ўз диққатини бошқарувчи ва бошқарилувчилар ҳатти-ҳаракатларининг кенг қамровдаги вариантларига жамлайди.
Ўз манфаатлари йўлида иш кўриётиб, кўп миллатли корпорациялар ўзларини иқтисодий ва ижтимоий ривожланишни таъминловчи айирбошлашлардаги воситалар сифатида баҳолашлари керак деган фикр тобора ойдинлашиб бормоқда. Хоҳлайдими йўқми бундай корпорациялар бошқа манфаатларга хал қилувчи ва давомли равишда таъсир кўрсатади. Шунинг учун ҳудуднинг маданиятига, динига ва ҳаёт тарзига таъсирни ўрганиш жуда муҳим. Бунинг учун вақти-вақти билан хўжаликнинг этикага таъсири бўйича тафтиш ўтказиш зарур. Этик моментлар режалаштириш жараёнининг асосий қисми бўлиши керак. Бундай таҳлил йўқлигида кўп миллатли корпорациялар ҳаракатлари натижасида юзага келувчи муаммолар мамлакат ҳукумати тартибга солувчи объектга айланади. Шунинг учун ҳар бир кўп миллатли ташкилотнинг мақсади иш олиб боришда бутун дунё бўйича юқори даражадаги ягона этик тамойилларни ўрнатиш ва уларга сўзсиз ва онгли равишда амал қилишдир.



Download 468.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling