1-Мавзу: Замонавий корпоратив маданият тушунчаси, моҳияти ва мазмуни (2 соат)


Таржимонлар орқали сухбатлашиш хусусиятлари


Download 84.61 Kb.
bet20/31
Sana24.12.2022
Hajmi84.61 Kb.
#1054801
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   31
Bog'liq
Корп.мад. маърузалар матни

Таржимонлар орқали сухбатлашиш хусусиятлари.
Таржимон қоида бўйича нафақат филолог балки мамлакатни яхши биладиган мутахассис ҳамдир ва унинг билими ва тажрибаси нафақат таржимонлик иши учун балки мутахассислар билан ишончли муносабатларни ўрнатишга асос бўлади. Уста таржимон ҳамкорлик руҳини ўрнатишда асосий рол ўйнайди.
Таржимон орқали мулоқотда қуйидаги қоидаларга риоя этиш керак:

  • фикрларни аниқ ифодалаш, оҳиста гапириш, айтилган гапни икки хил талқин этилиш имкониятига йўл қўймаслик;

  • кетма-кет бир-икки гапдан ортиқ сўзламаслик керак, чунки таржимон бундан ортиқ материални эсида олиб қолиб, тўлиқ ва тўғри таржима қила олмайди.

  • нутқда мақол, матал, идиоматик жумлалар айниқса шеърлардан цитаталар келтириш мумкин эмас. Бошқа тилга ўгириш давомли ишни талаб этади ва тзкор суҳбат давомида бунга имкон йўқ.

  • агар улар сизни нотўғри тушунаётганлиги ҳисси пайдо бўлса шериклар реакциясини ҳисобга олиш зарур ва дарҳол чоралар кўриш керак. Таржимон ўз навбатида зарурият туғилганда ҳохлаган томондан мулоҳазани оддийроқ сўзлар билан тушунтириш ёки жумлани яна бир қайтаришини сўраши мумкин;

  • музокаралар олдидан таримон билан илаш, уни муҳокама қилинадиган муаммолар доираси била иложи борича батафсилроқ таништириш, фойдаланадиган териминалогияни тушунтириб қўйиш учун етарлича вақт ажратиш зарур.



Музокараларни олиб бориш техникаси.
Музокаралар олиб бориш техникаси. Позицион савдолар услуби позициялар эгаллаб кейин баъзи кетма-кетликда ён берилишидан иборатдир. Энг чеккадаги позиция билдирилиб жуда кам ён беришлар йўли билан астойдил ҳимоя қилинади. Позицион савдонинг мақсади ўзининг бошланғич ошириб қўйилган позициясини мумкин қадар тўлиқроқ ва минимал ён беришлар билан амалга оширишдир. Бундай савдонинг биринчи варианти – иштирокчилардан бирининг ютуғи иккинчисининг мағлубиятига тенгдир. Бошқача қилиб айтганда ё бор ё йўқ. Аммо ёўқ ҳолларда музокаралар маданий кўринишда бўлиб ўтади. Савдолашиш иштирокчилари икки томонни ҳам қлниқтирадиган қарорга келишади. Бироқ ҳам у ҳам бу томонларда қониқмаганлик ҳисси пайдо бўлиши мумкин.



Download 84.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling