1-Мавзу: Замонавий корпоратив маданият тушунчаси, моҳияти ва мазмуни (2 соат)
Download 84.61 Kb.
|
Корп.мад. маърузалар матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7-Мавзу: Низолар ва уларни ҳал қилишнинг йўллари(2 соат)
- Таянч сўз ва иборалар
- Гурухлараро ва шахслараро низолар.
- Низо сабабларини аниқлаш усуллари.
Марказий Осиё услуби. Корчалонлар диққатини асосан умумий мақсадларга ва уларга қандай эришиш кераклигига жуда кам эътибор билан фарқланиб туради. Марказий Осиё корчалонлари таваккал қилмасликни ва эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишни афзал кўришади. Бу эса ташаббус чекланишига олиб келади. Бундай корчалонлар билан иш қилганда ўзаро келишув йўлини тутиш кучсизлик кўриниши деб қаралади, шунинг учун музокаралар давомида устунликка эришиш йўналишларидан фойдаланилади.
7-Мавзу: Низолар ва уларни ҳал қилишнинг йўллари(2 соат) 7.1. Гуруҳлараро ва шахслараро низолар. 7.2. Низо сабабларини аниқлаш усуллари. 7.3. Низоларни бошқариш. 7.4. Низоларни музокара орқали ҳал этиш. Таянч сўз ва иборалар: низосиз муносабатлар, низо мохияти, низо сабаблари, низо шароитида хулк атвор стратегияси, низоларни бошкариш услуби, мухолифат, компромисс, холатга куникиш, низолар фазаси. Гурухлараро ва шахслараро низолар. Гуруҳлараро ва шахслараро низолар индивидларнинг гуруҳлар билан ёки гуруҳларнинг ўзаро тўқнашувининг кўринишидир. Низоларнинг турларга ажратилиши шартли бўлиб, уларнинг ўртасидаги қатъий чегара йўқдир ва амалда қуйидагича низолар рўй беради: ташкилий ветикал шахслараро; горизонтал ошкора гуруҳлараро ва ҳк. Низоларни келтириб чиқарувчи сабаблар ҳам низоларнинг ўзи каби турличадир. Объектив сабабларини ва уларнинг ндивидлар томонидан идрок этилишини фарқлай билиш керак. Объектив сабабларни етарли даражада шартли равишда бир неча мустаҳкамланган гуруҳлар кўринишида ифода этиш мумкин: Тақсимланиш керак бўлган ресурсларнинг чекланганлиги; Мақсадлар, қадриятлар, хулқ-атвор услубларидаги, малакаси, саводи даражасидаги фарқлар; Топшириқларнинг ўзаро боғлиқлиги, жавобгарликнинг нотўғри тақсимланиши; Ёмон коммуникациялар. Низо сабабларини аниқлаш усуллари. Биринчи босқичда муаммонинг умумий хусусиятлари таърифлаб берилади. Агар сўз ишдаги келишмовчилик ҳақида, кимдир ҳамма билан баробар “аравани тормаётганлиги” ҳақида бораётган бўлса, муаммони “ишларни тақсимлаш” деб ифодалаш мумкин. Агарда низо шахс ва гуруҳ ўртасида ишонч йўқлигидан келиб чиққан бўлса, муаммони “мулоқот” тариқасида ифодаласа бўлади.мазкур босқичда низо табиатини аниқлаб олиш муҳҳим, бу ҳол муаммо моҳиятини тўлиқ ифода этмаслиги ҳозирча муҳим эмасдир. Муаммони иккитагина “ха ёки йўқ” қарама-қаршиликларидан танлаш шаклида белгиламаслик керак, янги ва оригинал ечимларни излаб топиш имкониятини қолдириш мақсадга мувофиқдир. Иккинчи босқичда муаммонинг асосий иштирокчилари аниқланади. Рўйхатга алоҳида шахсларни ёки бутун командалар, бўлимлар, гуруҳлар, тшакилотларни киритса бўлади. Низога аалашган одамларнинг мазкур низога нисбатан қай даражада умумий талаблари мавжудлигига қараб уларни бирлаштириш мумкин. Гуруҳий ва шахсий категориялар аралаш бўлиши ҳам мумкин. Учинчи босқич низоли ўзаро ҳаракатнинг барча асосий иштирокчилари талабларини ва шу талаблар билан боғлиқ хавфсирашларини санаб ўтилишини назарда тутади. Мазкур масалада иштирокчилар позициялари ортида турган хатти-ҳаракатларининг мотивларини аниқлаш зарурдир. Инсонларнинг хатти-ҳаракатлари аниқланиши зарур бўлган уларнинг истаклари, талаблари, мотивлари билан белгиланади. Download 84.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling