1-Мавзу: Замонавий корпоратив маданият тушунчаси, моҳияти ва мазмуни (2 соат)


Ишбилармонлик мулоқоти, унинг тузилмаси ва асосий қонуниятлари


Download 84.61 Kb.
bet17/31
Sana24.12.2022
Hajmi84.61 Kb.
#1054801
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   31
Bog'liq
Корп.мад. маърузалар матни

Ишбилармонлик мулоқоти, унинг тузилмаси ва асосий қонуниятлари.
Мулоқот тушунчасининг мазмуни фоалият назариясида энг тўлиқ тарзда кўринади. Ватанимиз олимлари ишлаб чиққан бу психологик назария мулоқот ва фаолият бирлиги ғоясини қабул қилади. Мулоқот фаолиятининг таркибий қисми ва уни амалга оширилишининг шарти деб тушунилиши мумкин.
Мулоқот структураси унинг 3 та ўзаро боғлиқ томонлари – идрок этиш, коммуникация (алоқа воситаси) ва ҳамкорлик билан тарифланади. Мулоқотнинг алоқа воситаси томони ёки тор маънодаги сўз билан айтганда коммуникация, мулоқот қилувчи индиаидлар ўртасида ахборот алмашишдан иборат.
Мулоқот коммуникация сифатида
Мулоқот ахборот алмашиш жараёни сифатида кўрилади. Техник тизимлардан фарқли ўлароқ мулоқот жараёнида коммуникация нафақат ахборот узатиш билан, балки унинг шаклланиши, аниқланиши, ривожланиши ва идрок этиш билан ҳам боғлиқдир. Инсонлар коммуникациясининг бундай хусусиятлари туфайли, техник тизимлардан фарқли ўлароқ, психологик ёки ижтимоий характерга эга спецефик коммуникатив тўсиқлар мавжуд.


Мулоқотнинг вербал ва новербал воситалари
Белгили тизим сифатида вербал коммуникация ахборот узатиш учун коммуникациянинг энг универсал воситаси бўлган нутқдан фойдаланади, чунки бундай узатишда хабар ўз маъносини жуда кам йўқотади. Бунинг учун вазиятни ва фйдаланилаётган атамаларни умумий тушунилиши мавжуд бўлиши керак. Нутқ, фақат фаолиятга киритилгандагина аҳамиятга эга бўлади., киритилишнинг ўзи эса албатта бошқа нутқли бўлмаган белгилар тизими қўлланилиши билан тўлдирилади.
Универсал коммуникация ўз ичига қуйидаги асосий белгили тизимларни киритган:

  • Оптик-кинетик (ишора, мимика, пантомимика);

  • Пара ва экстралигвистик (овоз, сифати, унинг диапазони, оҳангдорлиги, интонацияси; нутқ темпи, паузалари, нутқдаги бошқа қўшилмалар. Мана шу усулларнинг барчаси ахборотмаъносини кучайтиради);

  • Коммуникатив жараённинг майдони ва вақтини ташкил этилиши ҳам алоҳида белгили тизим сифатида келиб чиқади, коммуникатив вазиятнинг таркибий қисми бўлиб маълум маънони билдиради.

  • Визуал контакт (алоқа).




Download 84.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling