1. Milliy xavfsizlik tushunchasi; xavfsizlik turlari; axborot xavfsizlik tizimida O'zbekiston Respublikasining milliy xavfsizligi
Asosiy xavfsizlik siyosati. Ixtisoslashgan xavfsizlik siyosat
Download 129.5 Kb.
|
AXBOROT XAVFSIZLIGI SAVOL JAVOBLAR 2023
5. Asosiy xavfsizlik siyosati. Ixtisoslashgan xavfsizlik siyosat.
Бу масалада турли мамлакатларда аҳвол турлича. Ушбу соҳада энг ривожланган ҳуқуқий тизимга Америка Қўшма Штатлари эга, бугунги кунда мазкур муаммо бўйича бу давлат (1986 йилдан бошлаб) йигирмадан ортиқ қонунни ишга туширган. Энг муҳим ҳужжатлар эса 2002 ва 2010 йилларда қабул қилинган, очиқ матбуотда эълон этилган Миллий хавфсизлик стратегиясининг вариантлари бўлди. Россия Федерациясининг ахборот хавфсизлиги Доктринаси ҳам ҳажман катта ва кўп томонлама пухта тайёрланган ҳужжатдир. Ўзбекистон Республикасида ахборот хавфсизлиги «Ахборот олиш принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги қонунда (2002, 12 декабрь) ўз аксини топган. Қонуннинг 12-моддаси «Ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат сиёсати», 13-моддаси «Шахснинг ахборот борасидаги хавфсизлиги», 14-моддаси «Жамиятнинг ахборот борасидаги хавфсизлиги», 15-моддаси «Давлатнинг ахборот борасидаги хавфсизлиги», деб номланган.12-модданинг мазмуни қуйидагича: «Ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсати ахборот соҳасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солишга қаратилган бўлади ҳамда шахс, жамият ва давлатнинг ахборот борасидаги хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг асоси й вазифалари ҳамда фаолият йўналишларини, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларининг, фуқароларнинг ўрни ва аҳамиятини белгилайди». Кўриниб турганидек, бу шу қадар муҳим ва масъулиятли ишки, мазкур соҳада мулкчилик шакли, идора даражаси (вазирлик, қуйи муассасалар) ёки ташкилот кимга қарашли бўлишидан қатъи назар ягона давлат сиёсатини ташкил этиш ва олиб бориш жуда муҳимдир. Юқорида айтганимиздек, жами бу сиёсатни давлат ишлаб чиқаради ва амалга оширади.Ахборот хавфсизлиги соҳасида Мудофаа вазирлиги даражасидаги ҳаракатлар нимадан иборат бўлиши мумкин? Ушбу мақоланинг муаллифи бундан бир неча йил муқаддам «Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг ахборот хавфсизлиги» деб номланган китобга дуч келган эди. Ҳақиқатан ҳам, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирликлари ахборот соҳасида ўз хавфсизлигини таъминлаш сиёсатига эга бўлиши даркор. Мудофаа вазирлиги ҳам бундан мустасно эмас. Бу фаолият ҳам анча кенг қамровли бўлиб, бир қатор йўналишларга бўлинади: маъмурий, ташкилий, иқтисодий, кадрлар ва бошқа. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling