1-модул: аудитнинг моҳияти, унинг мақсади ва вазифалари режа: Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши
б) Қарзларбўйичаҳисоб-китоблараудити
Download 1.78 Mb.
|
Режа Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши-fayllar.org
б) Қарзларбўйичаҳисоб-китоблараудити.
Бозориқтисодиётишароитидакорхоналарбанккредитлариданташқарибошқақарзберувчиларнингмаблағлариниҳамжалбқилишимкониятлариданфойдаланишларимумкин. Масалан, бошқакорхоналарданқарзолиш, қимматлиқоғозлар (облигациялар) чиқарибсотиш, молиявийвекселберишвашукабилар. Лекинмолиявийвекселкўринишидагиқарзданфойдаланишмаълумдоирадагиинвесторларучунрухсатэтилади. Қарзларгадоирмуомалаларниаудиторликтекширувиданўтказишуслубиётиасосанкредитларгадоирмуомалалараудитиданфарққилмайди. Аудиторқарзшартномасинингтўғрирасмийлаштирилганлигиватузилганлигигаишончҳосилқилишилозим. Қарзшартномасикредитшартномасигақарагандасоддароқрасмийлаштирилади. УнингмазмунивашаклиҳамдабошқажиҳатлариЎзбекистонРеспубликасиФуқароликКодекси 732-739 моддаларидабаёнэтилган. Корхонаучунёзмашаклдагишартноманингйўқлигиноҳушоқибатларгаолибкелишимумкин (Масалан, қарзларданфойдаланганликучунфоизлармиқдори, қарзниқайтариштартибивамуддатлари, бўйичамунозаралимасалаларюзагакелганида; ҳаттотомонларўртасидакелишмовчиликларбўлмаганидаҳамсолиқорганлариқарзшартномасибўйичамуомалаларниамалгаоширишфактларинитасдиқловчиҳужжат - шартноманингйўқлигибиланбоғлиқдаъвоқўзғатишимумкин). Корхоналарбошқаюридикшахслардан (банкларданташқари) қарзолишларимумкин. Бухгалтерияҳисобидақарзларҳамкредитларкаби, қисқамуддатли (бирйилмуддатгачабериладиган) ваузоқмуддатли (бирйилданошиқмуддатгабериладиган) қарзларгабўлинади. Қарзшартномасикўпҳоллардақарзолувчиолдигақўйиладиганмаълумшартларгариояқилишталаблариниўзичигаолади. Бундай шартларга, хусусан, қуйидагилар киради: ўз айланма маблағлари ва даромадларининг даражаси; кредиторга вақти-вақти билан маълумот тақдим қилиб туриш. Айрим қарз шартномаларига мажбуриятларни бажармаслик билан боғлиқ бўлган, жумлалар киритилган бўлиб, мажбуриятлар бўйича олдинги тўловлар тўланмаганлиги ёки бошқа келишувларнинг бузилганлиги оқибатида кредиторнинг тўлов учун ҳуқуқларини тезлаштириши мумкин. Келишув ёки шартларнинг бузилиши қарздор олдига қарз мажбуриятларини қисқа муддатли қарз деб таснифлаш талабларини, агар кредитор бундай талабни рад қилмаса, келтириб чиқариши мумкин. Олинган қарзларнинг асосланганлиги ва қонунийлигини ҳам текшириш зарур. Агар аудитор қарз шартномасининг ҳаққонийлигига шубҳаланса, у ҳолда берилган қарз бўйича қарздорликни, қарз суммаси ва қайтариш муддатлари келишилганлигини тасдиқлатиш мақсадида қарз берган ташкилотга, сўров хати юборишни тавсия қилиши мақсадга мувофиқ. Агар ушбу сумма, қарз берган ташкилотда ҳисобда йўқ бўлса, у ҳолда қарз олган ташкилот билан солиштирув далолатномаси тузилганидан сўнг, у даромад сифатида акс эттирилиб, ундан умум қабул қилинган тартибда солиқлар ҳисобланиши лозим. Қарз бериш ва қайтаришнинг айрим хусусиятлари мавжуд бўлиб, унга алоҳида эътибор бериш зарур. Аудитор қарзнинг қандай шаклда - пул ёки буюм шаклида олинганлиги ва қайтарилганлигини аниқлаши керак. Амалиётда қарз шартномаси шартларига мувофиқ корхона пулни қарзга олиб, маълум муддат ўтганидан сўнг уни мулк ёки қимматли қоғоз билан қайтариш ҳоллари учрайди. Бундай ҳолларга шартнома шартларига ўзгариш киритмасдан йўл қўйиш мумкин эмас. Қарзларнинг қайтарилишини текширишда уларнинг қимматли қоғозлар билан, уларни номинал қийматидан юқори баҳода сотиш йўли билан қайтарилишига, шунингдек берилган вексел бўйича қарзни ҳисобга олишни текширишга; хорижий валютада берилган қарзлар бўйича курс тафовутлари ва қарзларни уларнинг ишлатилиш йўналишлари бўйича ҳисобда акс эттиришга эътибор қаратилади. Аудитор қарзлардан фойдаланганлик учун тўланадиган фоизларнинг тўғри ҳисобланганлиги ва ҳисобда акс эттирилганлигини аниқлайди. Кредит шартномаси ҳамма вақт фоизли бўлиб, қарз шартномаси эса фарқли ўлароқ ҳам фоиз тўланадиган, ҳам фоизсиз (беғараз) бўлиши мумкин. Шундай қилиб, олинган кредитлар ва қарзлар бўйича хатоларга йўл қўйиш хавфига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатади: кредит муносабатларини расмийлаштирадиган ҳужжатлар йўқлиги; кредитлар ва қарзлар бўйича фоизларнинг маҳсулот (иш, хизмат)лар таннархига қўшилиши; мулкларни баҳолаш тамоилларининг бузилиши; кредитлар ҳисобидан қилинган капитал харажатларни маблағ билан таъминлашга фойда солиғи бўйича имтиёзларни нотўғри қўллаш; молиявий натижаларни шакллантириш тамоилларининг бузилиши. Текширув натижаларини умумлаштириб, аудитор корхонанинг келажакда ўз фаолиятини давом эттира олиш лаёқати тўғрисида ҳулоса қилади, яъни амалдаги корхона тамойилига қандай риоя қилинаётганлигини аниқлайди. Текширувнинг ушбу бўлими бўйича, амалдаги корхонага нисбатан муаммоларни кўрсатувчи маълумотлар қуйидагилар бўлиши мумкин: шартнома чегарасидан чиқиб кетган кредитлар ва қарзлар мавжудлиги; кредитлар ва қарзларнинг қайтарилмаганлиги; фоизлар тўланмаганлиги; хусусий капитал ва мажбуриятлар нисбати. Агар қарз маблағлари капитал миқдоридан ошиб кетса, унда корхона фақат қарз ҳисобига яшаётганлигини билдиради. Агар аҳвол бунга тескари бўлса, унда қарзлар кам ва улар бўйича фоизлар паст, оқибатда, акциядорлар билан ҳисоблашиш ҳамда дивидендлар тўлаш учун корхонада фойда етарли эканлигини билдиради. Download 1.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling