1-модул: аудитнинг моҳияти, унинг мақсади ва вазифалари режа: Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши


Аудиторлик ҳисоботи ва уни тузиш тартиби


Download 1.78 Mb.
bet69/188
Sana18.10.2023
Hajmi1.78 Mb.
#1708295
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   188
Bog'liq
Режа Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши-fayllar.org

2. Аудиторлик ҳисоботи ва уни тузиш тартиби.
Аудитнинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, умумлаштирилган ва баҳоланган текширув натижаларини камида иккита ҳужжат билан расмийлаштириш мақсадга мувофиқдир:
1. аудит ҳақидаги шартномада кўзда тутилган давр ичидаги корхонанинг молия-хўжалик фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказиш тўғрисида ҳисобот;
2. бухгалтерия баланси ва молиявий ҳисобот бўйича аудиторлик хулосаси.
Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонунида белгиланишича: аудиторлик ҳисоботи аудиторлик текширувининг бориши, бухгалтерия ҳисобини юритишнинг белгиланган тартибидан аниқланган четга чиқишлар, молиявий ҳисоботдаги қоида-бузарликлар тўғрисидаги муфассал маълумотлардан, шунингдек аудиторлик текшируви ўтказиш натижасида олинган бошқа ахборотдан иборат бўлган ва хўжалик юритувчи субъект раҳбарига, мулкдорга, катнашчилари (акциядорлари)нинг умумий йиғилишига йўлланган ҳужжат (18-модда).
№70 -«Аудиторлик ҳисоботи ва молиявий ҳисобот тўғрисида аудиторлик хулосаси» номли АФМСга мувофиқ аудиторлик ҳисоботининг таркиби қуйидагича:
а) номи («Аудиторлик ҳисобот» ёки «Аудиторлик ташкилотининг ҳисоботи» деган ҳар иккала ном бир хил маънога эга);
б) адресат номи;
в) кириш қисми;
г) таҳлил қисми;
д) якуний қисм.
Аудиторлик ҳисоботи молиявий ҳисоботни аудиторлик текширувидан ўтказган аудитор(лар) томонидан бетма-бет имзоланиши лозим. Аудиторлик ҳисоботи аудиторлик текширувининг буюртмачисига, буюртмачининг барча зарур реквизитлари кўрсатилган ҳолда жўнатилади.
Аудиторлик ҳисоботининг кириш қисмида аудиторлик ташкилотининг реквизитлари, шу жумладан аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензиянинг рақами ва санаси, аудиторлар ва аудиторлик текширувида қатнашган бошқа шахслар ҳақида маълумотлар, ҳамда аудиторлик текширувини ўтказиш учун асос ва хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг умумий тавсифи кўрсатилади.
Аудиторлик ҳисоботининг таҳлилий қисми аудиторлик фаолияти миллий стандартига таянади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:
  • хўжалик юритувчи субъектда ички назоратнинг аҳволини текшириш натижалари (батафсил баёни);


  • бухгалтерия ҳисоботи ва молиявий ҳисоботнинг аҳволини текшириш натижалари;


  • молия-хўжалик фаолиятини амалга ошириш чоғида қонунчиликка риоя қилинишини текшириш натижалари;


  • солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш ҳамда тўлашнинг тўғрилигини текшириш натижалари;


  • активлар (маблағлар) сақланишини текшириш натижалари.


Корхонадаги ички назоратнинг аҳволини текшириш натижалари тўғрисидаги ахборотлар қуйидагиларни ўз ичига олади:


  • ички назорат тизими хўжалик юритувчи субъект фаолияти тавсифи ва миқёсларига мос келишини умумий баҳолаш;


  • аудиторлик текшируви чоғида аниқланган, ички назорат тизимининг хўжалик юритувчи субъект фаолияти тавсифи ва миқёсларига катта мос келмаслик ҳолатларини баён қилиш.


Хўжалик юритувчи субъект бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботининг аҳволини текшириш натижалари тўғрисидаги ахборотлар қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:


  • бухгалтерия ҳисобининг юритилиши ва молиявий ҳисоботни тузишнинг белгиланган тартибига риоя қилинишини баҳолаш;


  • бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тайёрлаш тартибини аудиторлик текширувидан ўтказиш жараёнида аниқланган катта қоидабузарлик ҳолатларини баён қилиш.


Хўжалик юритувчи субъект томонидан молия-хўжалик фаолиятини амалга ошириш чоғида қонунчиликка риоя қилинишини текшириш натижалари тўғрисидаги ахборотлар қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:


  • хўжалик юритувчи субъект томонидан содир этилган молия-хўжалик муомалаларининг қонунчиликка мос келишини баҳолаш;


  • хўжалик юритувчи субъект томонидан амалга оширилган молия-хўжалик муомалаларини аудиторлик текширувидан ўтказиш жараёнида аниқланган катта номувофиқликларни баён қилиш.


Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш ҳамда тўлашнинг тўғрилигини текшириш натижалари тўғрисидаги ахборотлар қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:


  • солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича тузилган ва тегишли органларга тақдим қилинган ҳисоб-китобларнинг тўғрилигини баҳолаш;


  • солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблашнинг белгиланган тартибини бузиш фактларини, солиққа тортиладиган базани аниқлашдаги хатоларни баён қилиш.


Активлар сақланишини текшириш натижалари активларни инвентаризация қилишга асосланиши ва уларнинг ҳақиқатда мавжудлиги ҳамда бутлиги тўғрисидаги ахборотларни ўз ичига олиши лозим.



Download 1.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling