1-модуль. Мустақилликка эришиш арафасида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий


Download 311.58 Kb.
bet28/38
Sana15.06.2023
Hajmi311.58 Kb.
#1486199
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   38
Bog'liq
Тарих

- бешинчидан, давлат ва жамият бошқарувида аёлларнинг ўрни ва мавқеини
янада мустаҳкамлаш, гендер тенгликни таъминлаш амалга оширилаётган
ислоҳотлар имизнинг энг устувор йўналишларидан бирига айланди десак хато
қилмаймиз. Республика Касаба уюшмалари Федерацияси бошчилигида мутасадди
идоралар, банклар ва ҳокимликлар томонидан жойларда уйма-уй юриб, 6 миллиондан
ортиқ хотин-қизларнинг муаммолари пухта ўрганилди. Бу ишларга маҳаллаларда янги
ташкил этилган “Аёллар маслаҳат кенгашлари” ҳам яқиндан кўмак берди. Бу
ўрганишлар натижасида жойлардаги ҳақиқий аҳвол юзага чиқди. Шулар асосида
“аёллар дафтари” шакллантирилмоқда, хотин-қизларни қийнаётган кўплаб ижтимоийиқтисодий
муаммоларга амалий эчим топилмоқда.
Хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги ролини ошириш бўйича олиб борилган
ислоҳотлар натижасида парламентимиз таркибининг 30 фоизи аёллардан иборат бўлди.
Вилоят, шаҳар ва туман ҳокимларининг хотин-қизлар масалалари бўйича
маслаҳатчи лавозими жорий этилди.
Келгусида хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва нуфузини ошириш, уларга
янги имкониятлар яратиш бўйича навбатдаги қадам сифатида ҳаётни ва аёллар
муаммоларини яхши биладиган, фаол ва ташаббускор хотин-қизлардан иборат
Республика Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши ташкил этиш, жойлардаги Хотин-қизлар
кенгашлари фаолиятига эса ҳокимларнинг ушбу масалалар бўйича маслаҳатчилари
раҳбар этиб тайинлаш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича республика ва
ҳудудий жамғармаларни янги ташкил этиладиган кенгашлар ихтиёрига ўтказиш
назарда тутилмоқда. Аёлларнинг бизнес соҳасидаги лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш
ҳамда жойларда аниқланган хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш учун бюджетдан
қўшимча равишда 1 триллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилади. Бунинг
учунХалқ банки томонидан жойларда хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш,
бизнесга оид намунавий режаларини ишлаб чиқиш ва кредит олишда уларга амалий
ёрдам кўрсатишнинг янги тизими жорий этилади;

Download 311.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling