1-модуль. Мустақилликка эришиш арафасида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий
Download 311.58 Kb.
|
Тарих
Олтинчидан, эрларнинг кучли шўрланиши тарихий-маданий муҳитга ва унинг
таркибий қисми бўлган маданий ёдгорликларга тузатиб бўлмас даражада зарар этказмоқда. Масалан, мил.авв. ИВ асрга тааллуқли Қўйқирилган қалъадаги энг қадимги расадхона тиклаб бўлмас даражада шикастланди. Элликқалъадаги 50 дан ортиқ энг қадимги маданият ёдгорликларидан фақатгина 10 таси сақланиб қолди. Хоразмшоҳларнинг қадимги қароргоҳи бўлган Тупроққалъа (милодий И-ИВ асрлар) ҳам ҳалокат ёқасида турибди. Хуллоса қилиб айтганда, Орол денгизининг қуриб бориш хавфи ғоят кескинмуаммо, айтиш мумкинки, Оролбўйи экологик кулфат инсоният тарихидаги энг йирик экологик ва гуманитар фожиалардан биридир. Денгиз ҳавзасида яшайдиган қарийб 35 миллион киши унинг таъсирида қолди. Шу сабабли Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон давлатлари мустақилликни қўлга киритгандан кейин Орол денгизи ҳудудлари бўйича умумий давлатлараро дастурни қабул қилиб, уни ҳаётга тадбиқ қилиш учун ҳаракат қилмоқдалар. 1993 йил 30 мартда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Қизил Ўрда (Қозоғистон) шаҳрида бўлиб ўтган анжуманда Орол денгизи ва Оролбўйи муаммоларини ҳал этишга умумий ёндошувлар ишлаб чиқилиб, Орол бассейини бўйича ташкил қилинган Орол денгизи давлатлараро Кенгашнинг низоми қабул қилинди. 1993 йил майида Тошкентда Орол ва Оролбўйи муаммолари бўйича дастлабки Халқаро тадқиқотлар лойиҳаси имзоланди. 1994 йил 11 январда Нукусда Орол денгизи муаммолари бўйича Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Россия Федерацияси хукумати делегацияси иштирокида иккинчи конференцияси бўлиб ўтди. Унда Орол муаммосига бағишланган лойиҳа мақулланди. 1997 йил 18 июнда эса Оролни қутқариш халқаро жамғармаси тузилди. Ўзбекистон хукумати экологик ҳалокат оқибатларини бартараф этиш мақсадида Орол денгизи бўйидаги минтақаларда қурғоқчиликка чидамли ўсимликларни этиштиришга киришди. ХХ аср 80-йилларнинг охирига келиб жаҳон ва собиқ иттифоқдаги ўзгаришлар ҳамда юзага келган вазият Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий воқелик ҳамда халқ миллий онгининг ўсиши жамият аъзоларининг ижтимоий фаоллигини ошишига туртки берди. Бу ўринда Ўзбекистон Компартиясининг 1989 йил 23 июндаги ХИВ пленумида И.Каримов Ўзбекистоннинг собиқ Иттифоқда тутган ўрни ва ролини аниқравшан белгилаб берди, маданий меросни ва тарихий ҳақиқатни тиклаш, миллий урфодатлар ва анъаналарни ривожлантириш объектив зарурат эканлигини исботлаб берди. 1989 йил августда бўлиб ўтган Ўзбекистон Компартиясининг ХВИ пленумида республикадаги демографик аҳволнинг мураккаблиги, аҳоли даромадларининг камайиб, халқ фаровонлиги пасайиб кетганлиги, республикада фуқароларининг социал таъминоти ва уларнинг ижтимоий ҳимоя қилишнинг мутлақо қониқарсиз эканлиги алоҳида таъкидланди. Пленум шахсий хўжаликлар сонини, уларга ажритиладиган эрлармиқдорини кўпайтириш, аёлларнинг иш билан бандлигини таъминлаш, ижтимоий-сиёсий барқарорлик масалаларни ҳал этиш, ёшларни иш билан таъминлашни тезлаштириш каби вазифаларни амалга оширишни кўрсатиб ўтди. 1989 йил 15 августга келиб қишлоқ меҳнаткашлари учун эр ажратиб бериш ҳақида қарор қабул қилинди. Мазкур қарор қабул қилинганидн сўнг 1989 йил мобайнида 60 мингдан зиёд оилага эр участкалари ажратиб берилди. Ўзбекистон ССР Қишлоқ хўжалиги давлат Кооператив комитети маълумотларига кўра 1990 йил 10 январигача жами 370 минг оилага ёки эрга мухтож бўлганларнинг 96,2 фоизига янги томорқа участкалари ажратилди. 837 минг оила ўз эрларини кенгайтирди, республика бўйича жами 147,4 минг гектар эр ажратилди. ХХ аср 80-йилларнинг охирларга келиб Ўзбекистонда холис ўрганилиши тақиқланган миллий характердаги ижтимоий-сиёсий, фалсафий воқеа-ҳодисалар, тарихий шахслар фаолиятини тадқиқ этишга бироз эркинлик берилди. Туркистон минтақасининг Россия империяси томонидан босиб олиниши, жадидчилик ҳаракати, Октябрь давлат тўнтариши, Туркистон Мухторияти ҳукумати ва унинг фаолияти, “босмачилик” ҳаракати, “Ҳужум”, мустабид совет ҳокимиятининг қатағонлик сиёсати, унинг оқибатлари ҳамда бошқа масалалар янгича тафаккур асосида талқин этила бошланди. Ўзбекистонда буюк Соҳибқирон Амир Темур шахсига муносабат ўзгара бошлади. Ислом уламолари ва ҳадисшунос алломалар Имом Бухорий, Ҳаким ат- Термизий, тасаввуф таълимотида ўз тариқатларини яратган Баҳоуддин Нақшбандий, Аҳмад Яссавий, Нажмиддин Кубро ва бошқалар фаолиятини ўрганишга киришилди. Шунинг дек, совет ҳокимияти йилларида қатағон қилинган Абдулла Қодирий, Фитрат, Чўлпон, Усмон Носир, Мунаввар Қори ва бошқаларнинг асарлари ўзбек халқига қайтарилди. 1988 йил 11 ноябрда “Бирлик” халқ ҳаракати ташкилий жиҳатдан уюшди. Ўзбекистоннинг сиёсий раҳбарияти 1989 йил май ойида “Бирлик” халқ ҳаракатининг дастурий ҳужжатларини маъқуллади, мазкур дастурий ҳужжатлар “Ёш ленинчи” (ҳозирги “Туркистон”) газетасида эълон қилинди. “Бирлик” халқ ҳаракати ҳузурида Ўзбекистон ёшларининг эркин уюшмаси (1988 йил ноябрда асос солинган) ҳамда “Тўмарис” аёллар ҳаракати фаолият кўрсата бошлади. Ҳаракатнинг “Бирлик”, “Тўмарис” вабошқа газеталари ярим очиқ ҳолатда нашр этилди. “Бирлик” халқ ҳаракати Орол муаммоси, ўзбек тилига давлат тили мақоми бериш, Ўзбекистоннинг миллий давлат мустақиллиги, пахта яккаҳокимлигига қарши кураш, пахтакор аёлларнинг оғир ҳаёти, болалар ўлими муаммолари, оилани режалаштириш масалалари, аскарлар ўлимининг асосий сабаблари, Фарғона, Паркент, Ош-Ўзган воқеаларига муносабат каби масалаларни илгари сурди. Кейинчалик “Бирлик” халқ ҳаракатидан бир гуруҳ шоир ва ёзувчилар, олимлар ажралиб чиқишди ва 1990 йил 30 апрелда “Эрк” демократик партиясига асос солишди. Партиянинг 1990-1992 йилларда “Эрк” газетаси нашр этилди ва у Ўзбекистон аҳолиси ўртасида жуда машҳур бўлиб кетди. Бу ҳаракат ва партиялар ошкораликни кенгайтириш, сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни фаоллаштириш, ўзбек халқи миллий қадриятлари, хусусан, анъаналар ва маросимларни қайта тиклаш, Шунинг дек, республика ҳаётида Марказ ҳукмронлигига барҳам бериш ҳамда Ўзбекистоннинг том маънода сиёсий ва иқтисодий мустақиллигига эришиш талаблари билан чиқди. ХХ аср 80-йиллари охирларида Ўзбекистонда кенг мунозараларга сабаб бўлган муаммолардан бири – ўзбек тилига давлат тили мақомини бериш масаласи эди. Ўзбек тилига давлат тили мақомини бериш ҳаракатлари 1988 йилдан бошланган бўлсада, хали-хануз бир қарорга келишнинг имкони йўқ, матбуотда эса бу ҳақида турли қарашлар ва фикрлар билдирилар, аниқ бир натижа белгилашнинг имкони бўлмас, қолаверса, марказнинг зўровонлиги, миллатларни йўқ қилиш, уларнинг равнақини барбод этиш сиёсати авж олган бир давр эди. 1989 йил июнь ойида республикада раҳбарликни бошлаган И.А.Каримов ўзбек тилига давлат тили мақомини берувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тайёрлаш учун алоҳида комиссия тузиш ҳақида кўрсатма беради. Янги тузилган комиссияга тўрт ой давомида жами тўрт мингга яқин таклифлар келиб тушди, бу таклифлар ўрганиб чиқилди ва тезда қонун лойиҳасининг уч варианти, яъни, комиссия лойиҳаси, ёзувчилар уюшмаси лойиҳаси, норасмий ташкилотлар вакиллари тузган лойиҳалар тайёрланди. Барча лойиҳалар очиқ, холис муҳокама этилди ва уларни умумлаштириш асосида янги лойиҳа тайёрланиб, у 1989 йил 11 октябрь куни матбуотда эълон қилинди. Лойиҳа умумхалқ муҳокамасидан сўнг ХИ чақириқЎзбекистон ССР Олий Советининг ХИ сессиясида (1989йил 21 октябрь) “Ўзбекистон ССРнинг Давлат тили ҳақида” Қонуни қабул қилинди. Ўзбек тили давлат тили деб эълон қилинди. Иш юритиш секин-аста ўзбек тилига ўтказиш бошланди, уни ўрганишни яхшилаш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланди. Айни вақтда рус тилини ва бошқа республикада яшовчи бошқа халқларнинг тилларини ўрганиш учун шартшароитлар яратилиши лозим эди, тилни ўрганишнинг ихтиёрлиги ва уни танлаш ҳуқуқи қонунда белгилаб қўйилди. Бу қонуннинг қабул қилиниши ўзбек халқи, шу халқ миллий ўз-ўзини англашнинг ошиши, республикада миллатлараро ҳамжиҳатликнинг сақланиб қолиши учун жуда катта аҳамиятга эга бўлди. “Давлат тили тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганидан сўнг, миллий ўзликни англаш, миллий давлатчиликни тиклаш йўлида республикада яна бир тарихий аҳамиятга эга бўлган муҳим сиёсий қадам қўйилди. Янги шаклланган ХИИ чақириқ Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг И сессиясида (1990 йил 24- 31 март) республика истиқболи учун катта аҳамиятга молик ва собиқ Иттифоқ доирасида биринчи бўлиб сиёсий қарор – “Ўзбекистон ССР Президенти лавозимини таъсис этиш тўғрисида” қонун бўлди. 1990 йил 24 мартида республика компартиясининг биринчи котиби Ислом Каримов Ўзбекистоннинг биринчи Президенти этиб сайланди. Шу тариқа, Ўзбекистон – иттифоқ республикалари ичида биринчи бўлиб ўзининг миллий-ҳудудий ва демократик давлатига мустаҳкам замин яратди. Ўзбекистоннинг мустақилликка эришишда қўйилган навбатдаги муҳим қадамлардан бири бу – 1990 йил 20 июнда Ўзбекистон ССР Олий Совети ХИИ чақириқ ИИ сессиясида (1990 йил 18-20 июнь) 12 моддадан иборат бўлган “Мустақиллик Декларацияси”нинг қабул қилиниши эди. Мазкур ҳужжат Ўзбекистон қонунларининг Иттифоқ қонунларидан устуворлигини таъминлади. Шу билан бирга, “Мустақиллик Декларацияси” Ўзбекистоннинг 1991 йил 31 августига қадар мавжуд бўлган бошқарув, ҳудудий фаолиятни таъминлади, барча соҳада мустақил сиёсат олиб бориш имконини берди. Декларацияда ҳар бир миллатнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳудудидан келиб чиққан ҳолда, халқаро ҳудуд қоидаларига, умумбашарий қадриятларига ва демократия тамойиллларига асосланиб Ўзбекистон ССРнинг давлат суверентитети эълон қилди. Декларациянинг қабул қилиниши билан Ўзбекистонда республиканинг иқтисодий ва сиёсий ҳаётига доир масалалар мустақил тарзда ҳал қилина бошланди. Download 311.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling