1-модуль. Мустақилликка эришиш арафасида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий


Download 311.58 Kb.
bet7/38
Sana15.06.2023
Hajmi311.58 Kb.
#1486199
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   38
Bog'liq
Тарих

биринчидан, иқтисодий ислоҳотлар ҳеч қачон сиёсат ортидан қолмаслиги керак,
у бирор мафкурага бўйсундирилиши мумкин эмас. Бунинг маъноси шуки,
иқтисодиёт сиёсатдан устун туриши керак. Ҳам ички, ҳам ташқи иқтисодий
муносабатларни мафкурадан ҳоли қилиш зарур;
иккинчидан, ўтиш даврида давлат бош ислоҳотчи бўлиши лозим. У
ислоҳотларнинг асосий устувор вазифа, йўналиш ва босқичларини белгилаб бериши,
ўзгартиришлар сиёсатини ишлаб чиқиши ва уни изчиллик билан ҳаётга тадбиқ қилиш
шарт;
учинчидан, қонун, қонунларга риоя этиш устувор бўлиши лозим. Бунинг
маъноси шуки, демократик йўл билан қабул қилинган янги Конституция ва
қонунларни ҳеч истисносиз ҳамма ҳурмат қилиши ва уларга оғишмай риоя этиши
лозим;
тўртинчидан, аҳолининг мураккаб демографик таркибини ҳисобга олган ҳолда
кучли ижтимоий сиёсат юритиш. Бозор муносабатларини тадбиқ этиш билан бирга
аҳолини, айниқса кам таъминланган ва кўп болали оилаларни, нафақа ёшидаги
инсонларни кучли ижтимоий ҳимоясини таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни
кўрилиши лозим;
бешинчидан, бозор иқтисодиётига ўтиш объектив иқтисодий қонун талабларини
ҳисобга олган ҳолда, яқин ўтмишимиздаги “инқилобий сакраш”ларсиз, яъни
эволюцион йўл билан пухта ўйлаб, босқичма-босқич амалга оширилиши керак.
2. Ўзбекистон Республикаси давлат рамзлари ва Ўзбекистон Республикаси
Конституциясининг қабул қилиниши.
Ўзбекистон ўзининг давлат мустақиллигини мустаҳкамлашга дадиллик билан
киришди. Биринчи бўлиб, давлат рамзлари белгилаб олинди. Ўзбекистон Республикаси
Олий Кенгашининг 1991 йил 18 ноябрда бўлиб ўтган ВИИИ сессиясида 13-
моддадан иборат бўлган “Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи
тўғрисида” қонун қабул қилинди. Давлат байроғи мамлакатимиз ҳудудида илгари
мавжуд бўлган ғоят қудратли салтанатлар байроғига хос бўлган энг яхши
анъаналарини давом эттирган ҳолда республиканинг табиатига хос бўлган
хусусиятларини, халқимизнинг миллий ва маданий соҳалардаги ўзлигини ҳам акс
эттиради. Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи юртимизнинг ўтмиши, бугунги
куни ва келажагининг ёрқин рамзи бўлиб қолди.
1992 йил 2 июлда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Х сессиясида 8-
моддавдан иборат бўлган “Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби” тўғрисида
қонун қабул қилинди. Давлат герби марказидаги Ҳумо қуши бахт саодат ва
эрксеварлик рамзи, саккиз қиррали юлдуз республикамизнинг собит ва барқарорлик
тимсоли, қуёш давлатимизнинг йўли ҳамиша нурафшон бўлиши билдирилган яхши
ният, бошоқ ризқ-рўзимиз тимсоли, тўкин-сочинлик ифодаси, пахта бебаҳо
бойлигимиз рамзи, буғдой ва пахта чаноқлари юртимизда яшаётган халқлар
дўстлиги ва якдиллиги ифодаси ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 10 декабрда бўлиб
ўтган ХИ сессиясида “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси
тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Сессияда шоир Абдулла Орипов ва бастакор
Мутал Бурҳонов томонидан тайёрланган мадҳия варианти тасдиқланди.
Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритгач, табиий равишда давлат мустақиллигини
ва суверенитетини Конституция асосида мустаҳкамлаш зарурати юзага келди.
Ўзбекистоннинг янги Конституциясини тайёрлаш ғояси дастлаб 1990 йил 20
июнь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Олий Кенгашининг ИИ сессиясида илгари сурилди.
Унда И.А.Каримов раислигида 64 кишидан иборат Конституция комиссияси тузилди.
Мазкур Комиссия аъзоси сифатида иштирок этган Ўзбекистон Президенти
Ш.М.Мирзиёэв шундай ёзади: “...Ислом Абдуғаниэвич Каримов раҳбарлигида
1990 йил июнь ойида тузилган Комиссиянинг икки йиллик машаққатли меҳнати
натижасида Конституциянинг биринчи, иккинчи ва сўнгра учинчи лойиҳалари ишлаб
чиқилди. Ушбу Комиссия аъзоси сифатида мен ана шу тарихий жараёнда бевосита
иштирок этганимни доимо фахр билан эслайман. Конституциянинг яратилиши билан
боғлиқ қизғин баҳс-мунозаралар, турли ғоя ва фикрлар ҳали хотирамда.
Асосий Қонунимиз икки марта – 1992 йил сентябрь ва ноябрь ойларида
умумхалқ муҳокамасига олиб чиқилди. Лойиҳалар муҳокамасида кенг
жамоатчилик, бутун халқимиз фаол иштирок этиб, мамлакатимизнинг тараққиёт йўли,
унинг келажагига дахлдор кўплаб фикр-мулоҳазалар ва таклифлар билдирилди.
Умумхалқ муҳокамаси якунларига кўра, Бош Қомусимиз лойиҳасига 100 га
яқин тузатишлар киритилди”.
1992 йил 8 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси ХИИ чақириқ Олий
Кенгашининг ХИ сессияси “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини қабул
қилиш тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинган
кунни умумхалқ байрами деб эълон қилиш тўғрисида”, “Ўзбекистон
Республикасининг Конституциясини амалга киритиш тартиби тўғрисида”ги Қонунларни
қабул қилди.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси муқаддима, 6 бўлим, 26 боб,
128 моддадан иборат бўлиб, у “Мустақиллик Декларацияси” ва “Ўзбекистон
Республикасининг Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида”ги Қонунда
мустаҳкамланган тамойиллар ва ғояларни ўзида тўла мужассамлаштирди.
Конституция энг олий қонун сифатида Ўзбекистоннинг мустақиллиги ва суверен
ҳуқуқларини мустаҳкамлаш ҳамда амалда таъминлашнинг ҳуқуқий негизи бўлиб,
республиканинг жамият ва давлат қурилиши, унинг иқтисодий ва сиёсий тизимининг
асосий тартиб-қоидалари, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, бурч ва мажбуриятлари,
давлат ҳокимияти ва бошқарув идораларининг миллий-давлат ва маъмурий-ҳудудий
тузилиши, давлатнинг ички ва ташқи сиёсати масалаларига оид барча вазифаларни
қамраб олган.
Ўзбекистон Конституциясининг барқарорлигини ва узоқ муддат амал қилишини
таъминлаш мақсадида унга (Конституциянинг 127-моддасининг 1-қисмига
мувофиқ) ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш назарда тутилган. Шу асосда
2002 йил 27 январда умумхалқ референдуми натижаларига кўра ҳамда унинг
асосида Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 24 апрелда қабул қилинган Қонунга
мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ХВИИИ, ХИХ, ХХ, ХХИИИ
бобларига, Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11 апрелда қабул қилинган Қонун
билан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 89-моддасига, 93-моддасининг
15-бандига, 102-моддасининг иккинчи қисмига, Ўзбекистон Республикасининг
2008 йил 25 декабрда қабул қилган Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг
Конституцияси 77-моддасининг биринчи қисмига, Ўзбекистон Республикасининг
2011 йил 18 апрелда қабул қилинган Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг
Конституцияси 78, 80, 93, 96 ва 98-моддаларига, Ўзбекистон Республикасининг
2011 йил 12 декабрда қабул қилинган Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг
Конституцияси 90-моддасининг иккинчи қисмига, Ўзбекистон Республикасининг
2014 йил 16 аперелда қабул қилинган Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг
Конституцияси 32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига, Ўзбекистон
Республикасининг 2017 йил 6 апрелда қабул қилинган Қонуни билан Ўзбекистон
Республикасининг Конституцияси 80-моддасининг 4-бандига, 81-моддасининг
эттинчи қисмига, 83-моддага, 93-моддаси биринчи қисмининг 13 ва 14-бандларига,
107-моддасининг биринчи қисмига, 110-моддасининг биринчи ва учинчи
қисмларига, 111-моддасига, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 31 майда
қабул қилинган Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 80-
моддасининг 5 ва 12-бандларига, 93-моддаси биринчи қисмининг 13-банди ҳамда
108, 109-моддаларига, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 августда қабул
қилинган Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 99 ва 102-
моддаларига, Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 15 октябрда қабул қилинган
Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 105-моддасининг
биринчи қисмларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.

Download 311.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling