1. Молия / Суғурта]


Download 1.1 Mb.
bet2/21
Sana10.01.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1086268
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
141 24.06.2008

ҚОИДАЛАРИ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Қоидалар транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш (кейинги ўринларда «мажбурий суғурта қилиш» деб аталади) тартибини белгилайди.
2. Ушбу Қоидаларда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
транспорт воситасининг эгаси — транспорт воситасининг мулкдори, шунингдек транспорт воситасига хўжалик юритиш ҳуқуқи ёки оператив бошқариш ҳуқуқида ёхуд бошқа қонуний асосда (мулк ижараси шартномаси, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончнома, тегишли органнинг мазкур шахсга транспорт воситасини топшириш тўғрисидаги фармойиши ва шу кабилар) эгалик қилувчи шахс. Ўз хизмат ёки меҳнат мажбуриятларини бажариши туфайли, шу жумладан транспорт воситасининг мулкдори ёхуд ўзга эгаси билан меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси асосида транспорт воситасини бошқарувчи шахс транспорт воситасининг эгаси ҳисобланмайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
транспорт воситасининг эгасининг яқин қариндошлари — транспорт воситаси эгасининг транспорт воситасидан фойдаланиш ва уни бошқариш учун нотариал тасдиқланадиган ишончнома расмийлаштирилиши талаб қилинмайдиган яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар);
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 ноябрдаги 915-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.11.2019 й., 09/19/915/4033-сон)
[СПиТ:

1.Транспорт / Ҳайдовчи]

ҳайдовчи — транспорт воситасини бошқарувчи шахс. Транспорт воситасини бошқариш ўргатилаётганда ўргатувчи шахс ҳайдовчи ҳисобланади;
транспорт воситалари эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси (кейинги ўринларда мажбурий суғурта шартномаси деб аталади) — суғурта шартномаси бўлиб, унга кўра суғурталовчи суғурта ҳодисаси содир бўлганда жабрланувчиларга уларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ушбу суғурта ҳодисаси оқибатида етказилган зарарнинг ўрнини шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига суғурта пули доирасида қоплаш мажбуриятини олади;

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling