1. Молия / Умумий масалалар]


Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш бюджетдан ташқари жамғармаси ижро этувчи дирекцияси


Download 1.16 Mb.
bet3/3
Sana18.06.2023
Hajmi1.16 Mb.
#1595998
1   2   3
Bog'liq
ПҚ-2847 18.03.2017

Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш бюджетдан ташқари жамғармаси ижро этувчи дирекцияси

10

17.1.

Ижро этувчи дирекция ўринбосари

1

17.2.

Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлашнинг манзилли рўйхатлари параметрлари бажарилишини таҳлил ва мониторинг қилиш бўлими

4

17.3.

Таълим ва тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш манзилли рўйхатлари параметрлари бажарилишини таҳлил ва мониторинг қилиш шуъбаси

3

17.4.

Даромадларни прогнозлаштириш ҳамдаЖамғарма кирим ва чиқимларининг ҳисоби шуъбаси

2

18.

Молия вазирлиги Ғазначилиги

27

19.

Давлат молиявий назорат бош бошқармаси

61*

20.

Мудофаа комплекси, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа тармоқларни молиялаштириш бошқармаси

10

20.1.

Бошқарма бошлиғи

1

20.2.

Мудофаа комплекси ва давлат захираларини молиялаштириш бўлими

4

20.3.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа тармоқларни молиялаштириш бўлими

3

20.4.

Мобилизациялашган тайёргарлик ва фуқаро муҳофазаси шуъбаси

2

21.

Юридик бошқарма

7

21.1.

Бошқарма бошлиғи

1

21.2.

Ҳуқуқий таъминот бўлими

3

21.3.

Суд даъволари билан ишлаш шуъбаси

3

22.

Кадрлар бошқармаси

7

22.1.

Бошқарма бошлиғи

1

22.2.

Кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўлими

2

22.3.

Кадрлар бўлими

4

23.

Йиғма ахборот-таҳлил бошқармаси

10

23.1.

Бошқарма бошлиғи

1

23.2.

Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўлими

2

23.3.

Назорат бўлими

5

23.4.

Бюджетга тўловлар қилиш интизомини мустаҳкамлаш комиссияси билан ишлаш бўйича бош мутахассис

1

23.5.

Матбуот хизмати

1

24.

Биринчи бўлим

4

25.

Бухгалтерия

3

26.

Маъмурий-хўжалик бўлими

3

Жами

336

* Изоҳ:
а) молия инспекторлари (50 фоизга қисқартиришни ҳисобга олган ҳолда 2 нафар) фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича янгидан ташкил этиладиган бўлимлар билан бирга;
б) бундан ташқари, Давлат молиявий назорат бош бошқармаси ҳудудий бошқармалари сони акцизости маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналари ( вино-ароқ корхоналари, нефть базалари, ёғ-мой комбинатлари ва бошқалар)га шахсан бириктирилган 124 нафар молиявий инспекторлар билан бирга 633 нафардан иборат.
LexUZ шарҳи
2а-илова норасмий таржима.
LexUZ шарҳи
(2а-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5298-сонли Фармони таҳририда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон қарорига
3-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги
ТУЗИЛМАСИ

Вазир







Вазирнинг биринчи ўринбосари

Вазир ўринбосари

Бюджет ижроси ҳисоби ва ҳисоботи ҳамда бюджет ташкилотлари ҳисобини мониторинг қилиш бўлими
4




Қорақалпоғистон Республикаси бюджетини шакллантириш ва даромадлар прогнози бўлими
7

Коммунал ва йўл хўжалигини ривожлантириш, ободонлаштириш ва нархларни белгилаш чора-тадбирларини молиявий жиҳатдан таъминлаш бўлими
4




Кадрлар ва махсус ишлар бўлими
3




Таълим муассасаларини молиявий таъминлаш бўлими
5

Канцелярия мудири
1




Бош юрисконсульт
1

Ҳудудий инвестиция дастурларини молиялаштириш бўлими
3

Соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя муассасалари ва ижтимоий соҳадаги бошқа ташкилотларни молиявий жиҳатдан таъминлаш бўлими
4




Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш инспектори
1

Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 36.
Ишлаб чиқарувчи ходимлар сони — 2.
LexUZ шарҳи
3-илова норасмий таржима.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон қарорига
4-ИЛОВА
Вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари бош молиявий бошқармаларининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Бош бошқарма бошлиғи







Бош бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари

Бош бошқарма бошлиғи ўринбосари

Бюджет ижроси ҳисоби ва ҳисоботи ҳамда бюджет ташкилотларида ҳисобни мониторинг қилиш бўлими
3 — 5




Маҳаллий бюджетларни шакллантириш ва даромадлар прогнози бўлими
6-7

Коммунал ва йўл хўжалигини ривожлантириш, ободонлаштириш ва нархларни белгилаш чора-тадбирларини молиявий жиҳатдан таъминлаш бўлими
4




Кадрлар ва махсус ишлар бўлими
2-3




Канцелярия мудири
1

Таълим муассасаларини молиявий жиҳатдан таъминлаш бўлими
5

Ҳудудий инвестиция дастурларини молиялаштириш бўлими
3-4




Бош юрисконсульт
1




Соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя муассасалари ва ижтимоий соҳадаги бошқа ташкилотларни молиявий жиҳатдан таъминлаш бўлими
3-4

Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича инспектор
1

Бошқарув ходимларининг сони — 32 — 38.
Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 455.
Ишлаб чиқарувчи ходимлар сони — 2-3.
Ишлаб чиқарувчи ходимларнинг умумий сони — 30.
LexUZ шарҳи
4-илова норасмий таржима.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон қарорига
5-ИЛОВА
Шаҳарлар — вилоятлар марказлари ҳокимликлари молия бўлимларининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Мудир







Мудирнинг биринчи ўринбосари — бўлим бошлиғи

Давлат мақсадли дастурлари мониторинги масалалари бўйича мудир ўринбосари — шуъба мудири

Бюджет ижроси ҳисоби ва ҳисоботи шуъбаси
2




Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва бюджет ташкилотларини молиявий таъминлаш бўлими
3 — 6




Коммунал ва йўл хўжалигини ривожлантириш, ободонлаштириш ва нархларни белгилаш
чора-тадбирларини молиявий жиҳатдан таъминлаш шуъбаси
2




Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш инспектори
1




Бюджетнинг даромад базасини мустаҳкамлаш ва субвенциявийликни камайтириш
бўйича бош иқтисодчи
1




Юрисконсульт
1

Бошқарув ходимларининг сони — 13 — 16.
Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 168.
Ишлаб чиқарувчи ходимлар сони — 2.
Ишлаб чиқарувчи ходимларнинг умумий сони — 26.
LexUZ шарҳи
5-илова норасмий таржима.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон қарорига
6-ИЛОВА
Туман ва шаҳарлар ҳокимликлари молия бўлимларининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Мудир







Мудирнинг биринчи ўринбосари — бўлим бошлиғи

Давлат мақсадли дастурлари мониторинги масалалари бўйича мудир ўринбосари — шуъба мудири

Бюджетни ижро этиш ҳисоби ва ҳисоботи шуъбаси
2




Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва бюджет ташкилотларини молиявий таъминлаш бўлими
1 — 4




Коммунал ва йўл хўжалигини ривожлантириш, ободонлаштириш ва нархларни белгилаш чора-тадбирларини молиявий жиҳатдан таъминлаш шуъбаси
1

Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича инспектор
1




Бюджетнинг даромад базасини мустаҳкамлаш ва субвенциявийликни камайтириш бўйича бош иқтисодчи
1




Юрисконсульт
1

Бошқарув ходимларининг сони — 10 — 13.
Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 2108.
Ишлаб чиқарувчи ходимлар сони — 2 — 5.
Ишлаб чиқарувчи ходимларнинг умумий сони — 695.
LexUZ шарҳи
6-илова норасмий таржима.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон қарорига
7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди (кейинги ўринларда — Молия вазирлиги).
2. Молия вазирлиги бюджет, солиқ ва божхона-тариф соҳаларида, шунингдек, молия бозори, суғурта, фуқароларнинг пенсия таъминоти, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот соҳасида, бюджет ташкилотлари ва бюджет олувчиларни молиялаштириш, монополист корхоналарнинг товар ва хизматлари учун нарх белгилаш, Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг стратегик макроиқтисодий кўрсаткичлари ва параметрларига эришишни таъминлаш функцияларини амалга оширувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Молия вазирлиги ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради. Ўзбекистон Республикаси молия вазири (кейинги ўринларда — молия вазири) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси таркибига киради.
3. Молия вазирлиги тизимига Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги молия бош бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари молия бўлимлари (кейинги ўринларда — ҳудудий молия органлари), Молия вазирлиги Ғазначилиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ғазначилик бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар ғазначилик бўлимлари (кейинги ўринларда — ғазначиликнинг ҳудудий бошқармалари), Молия вазирлиги Назорат-тафтиш бош бошқармасининг ҳудудий бошқармалари, Молия вазирлиги ҳузуридаги давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар, Молия вазирлиги тасарруфидаги бошқа ташкилотлар киради.
LexUZ шарҳи
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5298-сонли Фармони таҳририда)
Ҳудудий молия органлари Молия вазирлигига ва тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокимликларига ҳисобот беради.
4. Молия вазирлиги ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Бюджет кодекси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, мазкур Низомга амал қилади.
5. Молия вазирлиги ўз фаолиятини давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Молия вазирлиги ва ҳудудий молия органлари, ғазначиликнинг ҳудудий бошқармалари, Молия вазирлиги давлат молия назорати бош бошқармасининг ҳудудий бошқармалари моддий-техник таъминоти Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети (кейинги ўринларда — Давлат бюджети), Ўзбекистон Республикаси молия тизимини ижтимоий ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармаси ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5298-сонли Фармони таҳририда)
7. Молия вазирлиги, ҳудудий молия органлари, ғазначиликнинг ҳудудий бошқармалари, Молия вазирлиги Назорат-тафтиш бош бошқармасининг ҳудудий бошқармалари, Молия вазирлиги ҳузуридаги давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар, вазирлик тасарруфидаги ташкилотлар юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
LexUZ шарҳи
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5298-сонли Фармони таҳририда)
Ҳисоб палатаси Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва давлат тилида ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
II. Молия вазирлигининг вазифалари ва функциялари
8. Қуйидагилар Молия вазирлигининг асосий вазифалари ҳисобланади:
иқтисодий ўсишнинг барқарор юқори суръатларини, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг молиявий мутаносиблигини таъминлашда, давлатнинг ижтимоий мажбуриятларини тўлиқ ва ўз вақтида бажаришда, йирик инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ва мамлакатнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашда молия органларининг ролини оширишга йўналтирилган ягона давлат солиқ-бюджет сиёсатини амалга ошириш;
иқтисодиёт ва аҳолига солиқ юкини камайтириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини таъминлаш, минерал-хомашё, ер-сув ҳамда бошқа ресурслар ва ускуналардан оқилона фойдаланишда солиқ ҳамда бошқа мажбурий тўловларнинг рағбатлантирувчи ролини кучайтириш йўли билан солиқ тизимини изчил такомиллаштириб бориш, солиқ маъмуриятчилиги самарадорлигини ошириш, солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартибини соддалаштириш, шунингдек, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ йиғилишини таъминлаш мақсадида уларнинг ставкаларини оптималлаштириш;
бюджетлараро муносабатларни тубдан такомиллаштириш, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг даромад базасини барча чоралар билан кенгайтириш, вилоятлар ва туманларни субвенциядан чиқариб, уларнинг мутаносиблиги ва ўзини ўзи қоплай олишини таъминлаш, ҳудудлар ҳокимликлари билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрини комплекс ва интенсив ривожлантириш асосида Давлат бюджетига қўшимча манбалар жалб этиш юзасидан тизимли ишларни амалга ошириш, табиий ва иқтисодий салоҳиятдан янада тўлиқ ва самарали фойдаланиш, ҳудудлар иқтисодиётини модернизациялаш ва диверсификациялаш;
молиявий ресурсларни иқтисодий тараққиётнинг энг устувор йўналишларига, ижтимоий соҳани, айниқса қишлоқ жойларида, жадал ривожлантиришга, мақсадли инвестиция дастурларини молиялаштиришга, белгиланган меъёрларга мувофиқ уларни реал молиялаштириш манбалари билан мустаҳкамлашга, ушбу асосда кредиторлик ва дебиторлик қарзларини камайтиришга жамлаш;
иқтисодиёт базавий тармоқларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш, қишлоқ хўжалигини молиявий қўллаб-қувватлашнинг самарали усул ва механизмларини жорий этиш, товарлар ва хизматларнинг айрим турларига нарх ва тарифлар белгилаш тартибини такомиллаштириш ҳамда тўлов интизомини мустаҳкамлаш;
бюджет тизимидаги бюджет маблағларидан мақсадли ҳамда оқилона фойдаланиш устидан давлат молиявий назоратини амалга ошириш, қатъий иқтисод қилиш, ишлаб чиқариш ва муомала харажатларини камайтириш, нобудгарчилик ва талон-торожликни, мақсадга номувофиқ чиқимларни тугатиш юзасидан вазирликлар, идоралар, хўжалик субъектлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда кенг қамровли профилактика ишларини олиб бориш;
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (кейинги ўринларда — Марказий банк) ва бошқа валюта назорати органлари билан биргаликда валюта-молия сиёсатининг асосий тамойиллари ва усулларини шакллантириш, давлатнинг валюта ресурсларини кўпайтириш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
фуқароларнинг пенсия таъминоти соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси даромадлари ва харажатларининг мутаносиблигини таъминлаш, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан унинг зиммасига юкланган вазифалар ва функциялар, хусусан пенсиялар ҳамда бошқа тегишли тўловларни тайинлаш ва ўз вақтида тўлаш бўйича ўрнатилган қоидаларнинг қўлланилишини мувофиқлаштириш ҳамда уларни назорат қилиш;
суғурта ташкилотларининг суғурта муносабатлари барча қатнашчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга қаратилган фаолиятини назорат қилиш, бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисоботининг ягона методологиясини шакллантириш ва амалга ошириш, аудиторлик фаолиятини тартибга солиш, мамлакатнинг молия бозорларини ривожлантириш бўйича давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш;
давлат молия сиёсати соҳасида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини ташкил этиш, Молия вазирлиги, унинг марказий аппарати ҳамда таркибий бўлинмаларининг иш шаклларини ва усулларини тубдан такомиллаштириш, молия органлари фаолиятида бюрократизм ва сансалорлик ҳолатларига йўл қўймаслик, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларига риоя этилишини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига ўз вақтида эътибор қаратиш, зиммага юклатилган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун молия органлари ходимларининг масъулиятини ошириш.
иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг устувор йўналишларида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш тармоқ дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш.
9. Молия вазирлиги зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
1) солиқ ва божхона-тариф сиёсати соҳасида:
ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг устувор йўналишлари ва макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози асосида келгуси молия йили учун солиқ ва божхона ва тариф сиёсатининг асосий йўналишларини (ўрта муддатли истиқболда) шакллантиради;
Ўзбекистон Республикаси солиқ ва божхона қонунчилигини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда солиқ солиш методологияси, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ставкалари, шунингдек, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш билан боғлиқ ҳисоб-китоблар, декларациялар ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқади;
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш ставкалари ва механизми самарадорлигини мониторинг қилади, солиқ ставкалари ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилишини такомиллаштиришга қаратилган уларнинг ставкаларини ўзгартириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш тартибини белгиловчи, шунингдек, солиқ маслаҳати бўйича фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва ўз ваколатлари доирасида қабул қилади;
солиқ ва божхона қонунчилигига риоя этилиши устидан назоратни такомиллаштиришга, шунингдек, солиқ ва божхона маъмуриятчилиги соҳасидаги қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда ўз ваколатлари доирасида иштирок этади;
солиқ маслаҳати соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишни таъминлайди;
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, шунингдек, солиқ маслаҳати фаолиятининг таҳлили ва мониторингини олиб боради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатаси томонидан тасдиқланган солиқ маслаҳатчиларини ўқитиш ва малакасини ошириш дастурларини ҳамда солиқ маслаҳатчисининг малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини келишади. Шунингдек, солиқ маслаҳатчилари реестрини ўзининг расмий сайтида эълон қилади ва уни мунтазам янгилаб боради;
(9-банд 1-кичик бандининг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
солиқ маслаҳатчисининг малака сертификатини олиш учун номзодларни ўқитишни ташкил этишда ва малака имтиҳонларини ўтказишда Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатасига техник ва услубий ёрдам кўрсатади;
(9-банд 1-кичик бандининг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон)
иккиёқлама солиқ солинишининг олдини олиш ҳамда солиқларни тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш, солиқ соҳасидаги ҳамкорлик ва ахборот алмашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари лойиҳасини ишлаб чиқишда иштирок етади;
ташқи иқтисодий фаолиятни тарифли тартибга солиш усуллари, квоталаш нормалари, лицензиялаш ва декларация тақдим этиш ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишида қатнашади;
манфаатдор шахсларнинг сўровлари бўйича солиқ қонунчилиги билан боғлиқ масалаларни қонун ҳужжатларига мувофиқ тушунтиради;
2) бюджет сиёсати ва бюджетлараро муносабатлар соҳасида:
ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг устувор йўналишлари ва макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози асосида келгуси молия йили учун (ўрта муддатли истиқболда) бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
давлат молиясининг барқарорлигини таъминлаш, ресурсларни мамлакат тараққиётининг устувор йўналишларига жамлашни, шунингдек, иқтисодиёт фаолияти самарадорлигини ошириш ва инвестиция фаоллигини рағбатлантиришни ҳисобга олган ҳолда давлат бюджети лойиҳасини тайёрлайди ҳамда давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари лойиҳаларини кўриб чиқади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бюджетнома лойиҳасини киритади;
иқтисодиёт ва ижтимоий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда уларнинг устувор тармоқлари ва соҳаларини селектив қўллаб-қувватлаш заруратини ҳисобга олган ҳолда давлат харажатлари тузилмасини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
бюджет тизимидаги тегишли бюджетлар даражалари ўртасида умумдавлат солиқларини тақсимлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;
вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бюджет ташкилотларининг давлат мақсадли ва бюджетдан ташқари жамғармалари бюджетларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш бўйича белгиланган жамғармаларга ажратмалар миқдори ва тартибини белгилаш юзасидан таклифлар тайёрлайди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;
давлат бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;
вақтинча бўш давлат активларини молиявий воситаларга жойлаштиради;
аҳолини оммавий ахборот воситалари ва Молия вазирлигининг расмий веб-сайти орқали тасдиқланган давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, бюджет ислоҳотларининг бориши ва уларнинг амалга оширилиши, давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси, шунингдек, бюджет қонунчилигидаги ўзгаришлар тўғрисида хабардор қилади;
бюджетни режалаштириш, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатларини нормалаш усулларини, уларни молиялаштириш тартибини ишлаб чиқади ва такомиллаштиради, шунингдек, ушбу соҳада методик раҳбарликни амалга оширади;
бюджет тизими тамойилларига риоя қилиниши бўйича давлат молиясини бошқариш органлари фаолиятига методик раҳбарлик қилади;
бюджет тизимидаги бюджетлар ўртасида муносабатларни оптималлаштириш, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларини шакллантиришда стандарт ёндашувларни таъминлашга қаратилган бюджет тизими ва бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;
бюджетлараро трансфертларни тақдим этиш (ажратиш) тартибини такомиллаштиришни таъминлайди;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг даромад базасини мустаҳкамлаш, маҳаллий бошқарув органларининг тегишли бюджетлар ҳолати юзасидан масъулиятини кучайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг даромад базасини кенгайтириш, ҳудудларни субвенциядан чиқариш, шу жумладан барча зарур солиқларнинг тўлиқ йиғилиши ҳисобига маҳаллий бюджетлар даромад базасини мустаҳкамлашдан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг манфаатдорлигини кучайтириш орқали уларнинг субвенциявийлигини қисқартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг харажатлар сметалари, жамланма харажатлар сметалари ва штат жадвалларини рўйхатдан ўтказади;
давлат бюджетининг даромадлари ва харажатлари ёйилмасини шакллантиради ва аниқлаштиради, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети даромадлари ва харажатлар ёйилмасини тузади;
вазирлик ва идоралар, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг сўровлари бўйича давлат бюджети лойиҳасини тузиш ва унинг бажарилиши билан боғлиқ масалаларга аниқлик киритади;
бюджет маблағларини тақсимловчилар ва давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органларга улар учун назарда тутилган бюджет маблағлари ҳажмини етказади;
ҳар чоракда давлат солиқ ва божхона хизматлари органларига ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденцияси ва динамикасини тизимли таҳлил қилиш, давлат бюджети даромадларини ошириш захираларини сафарбар этиш, шунингдек, маҳаллий ҳокимият органларининг солиқлар барқарор тушишига бўлган қизиқишини оширишдан келиб чиқиб, давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларининг даромадлари прогнозини етказади;
бюджет тизими бюджетларининг даромадлари ва харажатлари мутаносиблигига таъсир қилувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг молиявий ва иқтисодий экспертизасини ўтказади;
илмий-тадқиқот муассасалари билан биргаликда давлат молиясини бошқариш ва солиқ-бюджет сиёсатини такомиллаштириш соҳасида илмий тадқиқотларни ташкил этади;
давлат молиясини бошқариш тизимида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш соҳасида ягона сиёсатни олиб боради;
3) давлат бюджети ижросини ташкил этиш бўйича:
ягона ғазна ҳисобварағида ва бошқа банк ҳисобварақларида жойлашган бюджет тизими бюджетлари маблағларини бажарилишини ташкил этади ва бошқаради;
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни уларнинг манбалари кесимида тўлиқ ва ўз вақтида тушиши устидан мониторингни амалга оширади;
Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда давлат бюджетига даромадлар тушумини кўпайтириш, солиқ тўловчилар томонидан даромадларни яшириш ва солиқ тўлашдан бўйин товлаш сабабларининг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;
Марказий банк ва бошқа банклар билан биргаликда бюджет тизими бюджетларининг касса ижросини ташкил этади ва олиб боради;
хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ ва божхона тўловлари бўйича давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларига қарздорлигини кечиктириш ва тўлаш ҳамда молиявий санкцияларни ҳисобдан чиқариш бўйича белгиланган тартибда таклифлар киритади, уларнинг ҳисобини юритади;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда давлат мақсадли жамғармаларига даромад тушишини таҳлил қилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига аниқ тадбирларни молиялаштириш учун давлат мақсадли жамғармалари даромадларининг прогнозлардан ортиқча тушумларидан фойдаланиш бўйича таклифлар киритади;
бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузилган шартномаларини рўйхатдан ўтказади;
бюджет тизими бюджетларида маблағлар назарда тутилган юридик ёки жисмоний шахслар номидан ва уларнинг топшириғига кўра тўловларни амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг харажатлари ёйилмасига ўзгартиришлар киритади;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг тасдиқланган параметрларига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги таклифларини кўриб чиқади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Давлат бюджети, Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари параметрларига ўзгартишлар киритиш бўйича таклифлар тақдим этади;
бюджет тизими бюджетлари ижросининг бюджет ҳисобини юритади ҳамда давлат бюджетининг ижроси бўйича ҳисоб-китоб ва ҳисобот шаклларини, шунингдек бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг молиявий ҳисоботларини белгилайди;
бюджет тизими бюджетлари ижросининг бюджет ҳисобини юритади ва бюджет ҳисоботини қабул қилади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг тегишли даврдаги ижроси тўғрисида ҳисобот тақдим этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
бюджет таснифини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, шунингдек унга 6 ой якуни бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритади. Шу билан бирга, бюджет таснифига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишдан олдин Молия вазирлигининг ахборот тизимига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиши мумкин;
(9-банднинг 3-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат иштирокидаги корхоналарга сарфланган Давлат бюджети маблағлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталига жойлаштириб боради ва уларнинг ҳар чоракда янгиланишини таъминлайди;
(9-банднинг 3-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 июндаги ПФ-154-сонли Фармонига асосан ўн еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2022 й., 06/22/154/0524-сон)
4) давлат валюта сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, республика ички валюта бозорида валюта маблағларининг тушиши ва улардан фойдаланиш мониторинги, ишлаб чиқаришни тартибга солиш, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан фойдаланиш соҳасида:
давлат валюта сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича тўлов балансининг мутаносиблигини таъминлаш, давлат ташқи қарзига барқарор ва ўз вақтида хизмат кўрсатиш, инвестиция дастурларини амалга ошириш, иқтисодиётнинг базавий тармоқларини ривожлантириш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг давлат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг устувор йўналишлари билан боғлиқ ҳолда режалаштирилган йил ва ўрта муддатли истиқболга мўлжалланган экспорт салоҳиятининг ўсишини рағбатлантиришга қаратилган таклифлар тайёрлашда иштирок этади;
Марказий банк, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда хорижий валютадаги маблағлар тушуми ва улардан фойдаланиш устидан мониторингни амалга оширади;
чет эл валютасидаги маблағлар тушумларининг қўшимча манбалари, шунингдек, хорижий валютадаги маблағлардан фойдаланиш тузилмасини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
хорижий давлатларга бериладиган кредитлар мониторингини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси олдидаги мажбуриятларни тўлаш ҳисобига амалга ошириладиган тўловлар ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни амалга оширади,
Марказий банк билан биргаликда қимматбаҳо металлар бозорининг ҳолатини таҳлил қилади, шунингдек, қимматбаҳо металлар ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, ички истеъмол ва экспорти прогнозларини ва балансларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
олтин-валюта захираларига харид қилинадиган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар учун нарх ва ҳисоб-китобларни белгилаш тартиби бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатларга беғараз ёрдам кўрсатиш, халқаро бирлашмалар ва ташкилотларга аъзолик бадалларини тўлаш, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг хорижий давлатлардаги дипломатик муассасаларини сақлаш билан боғлиқ операцияларини молиялаштириш ва ҳисобга олишни амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси аъзоси бўлган минтақавий ва субминтақавий ташкилотлар доирасида молиявий соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш ва интеграция жараёнларини чуқурлаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Ўзбекистон Республикасининг икки ва кўп томонлама ҳукуматлараро ва идоралараро битимларда иштирок этишидан келиб чиқадиган молиявий мажбуриятларининг бажарилиши устидан мониторингни амалга оширади;
5) давлат қарзини бошқариш соҳасида:
Марказий банк билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг давлат қарзини мониторинг қилиш, ҳисобга олиш ва унга хизмат кўрсатишни амалга оширади, шунингдек уни ўз ваколатлари доирасида бошқаради;
Марказий банк билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси давлат қарзи мажмуини (портфелини) такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;
Марказий банк иштирокида давлат қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини олиб боради;
давлат қимматли қоғозларининг эмитенти сифатида қатнашади, давлат қимматли қоғозларини чиқариш ва жойлаштириш шартларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
ўз ваколатлари доирасида қарз битимлари ва қайта кредитлаш тўғрисидаги битимларни кўриб чиқишда қатнашади;
давлат ташқи қарзининг манбалари ва улардан фойдаланиш йўналишлари бўйича мутаносиблигини таъминлаш, давлат ташқи қарзларининг чекланган параметрлари, давлат ташқи қарз мажмуини (портфелини) ва унга хизмат кўрсатиш харажатларини оптималлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
халқаро молия институтлари ва хорижий давлат молия ташкилотлари билан ташқи қарз олиш масалалари бўйича музокаралар олиб боришда, давлатнинг хориждан маблағ жалб қилишига доир ҳужжатларни тайёрлаш ва экспертиза қилишда иштирок этади;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатларини расмийлаштиради;
Ўзбекистон Республикасининг давлат қарзлари бўйича шартномалари ва давлат кафолатларини рўйхатдан ўтказади;
Ўзбекистон Республикасининг қарз олувчи ёки қарз олувчи резидентларнинг ўз кредитлари (заёмлари)ни тўлашига кафил сифатидаги мажбуриятлари мавжуд бўлган хорижий манбалардан жалб қилинган кредитлар (заёмлар)ни ўзлаштириш ва уларга хизмат кўрсатишни ҳисобга олади ва назорат қилади;
Ўзбекистон Республикаси томонидан ёки унинг кафолати остида жалб қилинган кредитларга хизмат кўрсатиш бўйича ваколатли банкларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради, шунингдек муаммоли кредитлар ҳолатини баҳолайди, уларни таркибий ўзгартириш ва қайтаришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
Ўзбекистон Республикаси ҳукуматига қонунда белгиланган тартибда давлат қарзининг ҳолати тўғрисида ахборот тақдим этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тегишлича хориждан жалб этилган маблағлар, шу жумладан давлат ташқи қарзи суммалари ҳамда уларнинг сарфланиши тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталига жойлаштириб боради ва уларнинг ҳар чоракда янгиланишини таъминлайди;
(9-банднинг 5-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 июндаги ПФ-154-сонли Фармонига асосан ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2022 й., 06/22/154/0524-сон)
6) инсонпарварлик ёрдамларини бошқариш соҳасида:
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда устувор лойиҳалар ва тадбирларни молиялаштириш учун инсонпарварлик ёрдамининг ягона маълумотлар базасини шакллантиради;
аризаларни шакллантириш ва инсонпарварлик ёрдамини ягона маълумотлар базасига киритишни мувофиқлаштиришнинг самарали механизмини ишлаб чиқади;
Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда инсонпарварлик ёрдами кўрсатувчи донор ташкилотларнинг маълумотлар базаларини шакллантиради ва мунтазам янгилайди;
республикага инсонпарварлик ёрдами олиш учун аризаларни ўз вақтида расмийлаштириш ва юбориш, шунингдек, улардан мақсадли фойдаланишни ҳисобга олиш, мониторинг ва назорат қилишни мувофиқлаштиради;
инсонпарварлик ёрдами бўйича ҳисобот шаклларини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлайди;
республикага келаётган инсонпарварлик ёрдами тўғрисидаги маълумотларни тўплайди, таҳлил қилади ва умумлаштиради ҳамда тегишли ахборот-таҳлил ва маълумотнома материалларни тайёрлайди;
Ўзбекистон Республикаси ҳукуматига тизимли равишда киритиш учун Ўзбекистон Республикасига жалб этиладиган инсонпарварлик ёрдами ва унинг ўзлаштирилиши тўғрисидаги таҳлилий материаллар ва лойиҳалар ҳисоботларини тайёрлайди;
манфаатдор вазирлик ва идораларга Ўзбекистон Республикасига тақдим этилаётган инсонпарварлик ёрдамини расмийлаштиришда амалий ёрдам кўрсатади;
7) молия бозорлари ва институтларни тартибга солиш, суғурта фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш соҳасида:
молия институтлари ва молия бозорларининг барқарор ишлашини таъминлаш ва давлат томонидан тартибга солиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишда ўз ваколатлари доирасида қатнашади;
устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган банкларнинг устав капиталидаги давлат улушини белгиланган тартибда бошқаради;
давлат иштирокидаги банклар активларини таркибий ўзгартириш, банклар ва бошқа молия институтларини хусусийлаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширишда иштирок этади;
суғурта фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва ўз ваколатлари доирасида қабул қилади;
суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензиялайди;
ижро этилиши мажбурий бўлган тўловга қобилиятлилик нормативларини ҳамда уларни аниқлаш тартибини, айрим таваккалчиликлар бўйича суғурталовчилар мажбуриятларининг йўл қўйиладиган энг кўп ҳажми ва жами мажбуриятларнинг йўл қўйиладиган кўп ҳажмини ҳисоблаб чиқариш услубини, суғурталовчиларнинг тўловга қобилиятини акс эттирувчи ахборотларни тақдим этиш тартиби ва муддатларини белгилайди;
суғурталовчиларнинг суғурта захиралари маблағларини шакллантириш ва жойлаштириш тартиби ва шартларини, шунингдек уларнинг ҳисобини юритиш ҳамда улар бўйича ҳисоботларни тузиш тартибини белгилайди;
суғурталовчининг, суғурта брокерининг ҳамда уларнинг алоҳида бўлинмалари раҳбарига ва бош бухгалтерига қўйиладиган малака талабларини белгилайди.
суғурталовчилар томонидан тақдим этиладиган молиявий ҳисоботларнинг ва эълон қилинадиган йиллик молиявий ҳисоботнинг шаклини, шунингдек уни тақдим этиш ҳамда эълон қилиш тартиби ва муддатларини белгилайди;
суғурталовчиларнинг инвестиция фаолиятини амалга ошириш, актуар хизматлари кўрсатиш, шунингдек суғурта ҳодисалари юз беришининг олдини олиш ва огоҳлантириш чора-тадбирларини суғурталовчилар томонидан молиялаштириш тартиби ҳамда шартларини белгилайди;
актуарий малака сертификатини олиш учун ўқув дастурларини ҳамда малака имтиҳонлари топшириш тартибини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, мазкур сертификатни олиш ҳуқуқи учун малака имтиҳони ўтказади, қонун ҳужжатларига мувофиқ актуария малака сертификатини беради, амал қилишини тўхтатади ва бекор қилади;
суғурталовчиларнинг суғурта захираларини хорижий давлатларнинг давлат қимматли қоғозларига жойлаштиришни, суғурталовчининг молиявий аҳволини соғломлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар, суғурталовчининг огоҳлантириш тадбирлари захирасидан молиялаштириладиган профилактика тадбирлари рўйхатини келишиб олади, суғурталовчини қайта ташкил этишга рухсатнома беради;
суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар реестрини ҳамда суғурталовчини қайта ташкил этиш учун берилган рухсатномаларнинг, суғурта захираларини жойлаштириш учун берилган келишувлар, суғурталовчининг молиявий аҳволини соғломлаштириш бўйича келишилган чора-тадбирлар комплексларининг, малака сертификатига эга бўлган суғурталовчининг, актуарларнинг эҳтиётдан кўриладиган чора-тадбирлари захирасидан молиялаштириладиган эҳтиётдан кўриладиган чора-тадбирлар рўйхатини юритади;
қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг фаолиятини текширади ва уларга аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар киритади;
суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этишини, тўловга қобилиятлиликнинг белгиланган нормативлари ва молиявий барқарорликнинг бошқа талаблари бажарилишини назорат қилади;
суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, шу жумладан белгиланган иқтисодий нормативлар суғурталовчи томонидан бузилганлиги учун суғурталовчининг устав фонди энг кам миқдорининг 0,1 фоизигача миқдорда белгиланган тартибда жарима солади.
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суғурталовчилар ва суғурта брокерлари лицензияларининг амал қилишини тўлиқ ёки айрим суғурта турларига (классларига) нисбатан тўхтатиб қўяди, шунингдек уларнинг фаолиятини тугатиш тўғрисида судга мурожаат қилади;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган тақдирда, суғурталовчилар ва суғурта воситачиларига нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар ва санкцияларни қўллайди;
ҳар бир молия йили тугаганидан кейин олти ой ичида суғурта фаолиятини тартибга солиш ва уни назорат қилиш борасидаги фаолият тўғрисида йиллик ҳисоботларни, шунингдек суғурта бозорининг молия йили мобайнидаги фаолияти тўғрисида статистика маълумотларини эълон қилади;
Ўзбекистон Республикасида лизинг хизматларини янада ривожлантириш чора-тадбирларини амалга оширишда иштирок этади ва лизинг фаолиятини мувофиқлаштиради;
8) иқтисодиёт тармоқларининг нархланиши ва молиявий мутаносиблиги соҳасида:
товарлар бозорида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг товарлари (ишлари, хизматлари) ҳамда тегишли реестрларга киритилган табиий монополиялар субъектларига уларнинг молиявий мутаносиблиги ва барқарор ривожланиши асосида нархлар (тарифлар)ни ўз ваколатлари доирасида давлат томонидан тартибга солади;
давлат ва сафарбарлик захираларидан ғамланадиган ва чиқариладиган моддий бойликлар нархини, шунингдек, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган товарлар (ун, нон, пахта ёғи) учун нархларни белгиланган тартибда келишади;
рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан белгиланадиган маҳсулотлар нархини тартибга солиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
жаҳон бозори конъюнктурасини ўрганиш ва давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таннархини таҳлил қилиш асосида харид нархларини белгилайди, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига давлат буюртмаси бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни молиялаштириш механизмини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади;
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ маҳаллий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, корхоналарни молиявий соғломлаштириш, банкротлик ва тўловга лаёқатсиз ташкилотларни санациялаш тартиб-таомилларини ўтказиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишларини молиялаштириш, шунингдек, уларни ўқув мебеллари, ўқув-лаборатория ва ишлаб чиқариш ускуналари, компьютер техникаси, спорт анжомлари ва энг янги лаборатория, диагностика ва даволаш ускуналари билан жиҳозлаш учун мақсадли молиявий ресурсларни жамлайди;
иссиқлик таъминоти, дренаж тизимлари, кўп хонадонли уйларда ички муҳандислик коммуникациялари ва умумий фойдаланиш жойларини таъмирлаш, Оролбўйи минтақаси аҳоли пунктларининг ташқи ёритиш тармоқларини ободонлаштириш ва такомиллаштириш, Оролбўйи минтақасидаги олис ва бориш қийин бўлган қишлоқ туманларида истиқомат қилувчи аҳоли учун туздан тозалаш ускуналарини тақдим этиш, Оролбўйи минтақасини ривожлантириш манзилли дастурларига ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа тадбирларга киритилган лойиҳа ташаббускорларига фоиз харажатларини қоплаш учун субсидиялар ажратиш харажатларини молиялаштириш учун мақсадли молиявий ресурсларни жамлайди;
мақсадли дастурларни амалга ошириш доирасида ичимлик суви таъминоти тизими объектларини қуриш ва реконструкция қилиш, шунингдек, сув таъминоти ташкилотларини махсус техника, машиналар ва механизмлар, лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш ишларини молиялаштириш учун мақсадли молиявий ресурсларни жамлайди;
умумтаълим муассасаларининг кутубхона фондлари учун дарслик ва ўқув-услубий қўлланмаларни сотиб олиш ва етказиб беришни молиялаштириш учун мақсадли молиявий ресурсларни жамлайди;
пенсия, нафақа ва компенсацияларни тўлаш харажатларини молиялаштириш учун Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг махсус ҳисобварақларида мажбурий ажратмалар, бадаллар ва бошқа тўловларни жамлайди;
9) бухгалтерия ҳисоби, молиявий ҳисобот ва аудиторлик фаолиятини тартибга солиш методологиясини такомиллаштириш соҳасида:
бухгалтерия ҳисоби ва аудиторлик фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва ўз ваколатлари доирасида қабул қилади, молиявий ҳисобот шаклларини тасдиқлайди;
аудиторлик фаолиятини лицензиялашни белгиланган тартибда амалга оширади, аудиторлик ташкилоти томонидан лицензия шартномасида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилади, аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган аудиторлик ташкилотлари реестрини юритади;
LexUZ шарҳи
9-банд 9-кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 июлдаги ПФ-6261-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
LexUZ шарҳи
9-банд 9-кичик бандининг учинчи — еттинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 августдаги ПҚ-5210-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари билан келишилган ҳолда аудиторларни ўқитиш ва малакасини ошириш дастури ҳамда аудиторнинг малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини топшириш тартибини тасдиқлайди;
аудиторнинг малака сертификатини олишга талабгорлар учун малака талабларини белгилайди, шунингдек малака сертификатига эга бўлган аудиторлар реестрини юритади;
аудиторнинг малака сертификатини олиш ва аудиторлик ташкилотлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш ҳуқуқи учун белгиланган тартибда малака имтиҳонларини ўтказади;
LexUZ шарҳи
9-банд 9-кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 июлдаги ПФ-6261-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
аудиторнинг малака сертификатини беради, қайта расмийлаштиради, бекор қилади, қонун ҳужжатларига мувофиқ унинг амал қилишини узайтиради ва тугатади;
10) давлат молиявий назорати соҳасида:
Қуйидагилар устидан давлат молиявий назоратини амалга оширади:
бюджет тизими бюджетларининг даромадлари ва харажатлари ижроси;
бюджет тизими бюджетлари маблағларидан мақсадли фойдаланиш, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан бюджет қонунчилигига риоя қилиш;
бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан тўловларни амалга ошириш навбати, муддатлари ва тўлиқлигига риоя қилиш;
давлат инвестиция дастурларини амалга ошириш учун марказлаштирилган манбалардан ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланиш;
давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун маблағлардан мақсадли фойдаланилиши;
кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинланиши ва ўз вақтида тўланиши;
чет элдаги Ўзбекистон Республикаси дипломатик муассасалари томонидан хорижий валютадаги маблағлардан тўғри ва мақсадли фойдаланилиши;
пенсия ва нафақаларни тайинлаш, ҳисобга олиш ва ўз вақтида тўлашнинг тўғрилиги;
тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари фаолияти;
бюджет ссудалари ва кредит линияларидан мақсадли фойдаланилиши;
Ўзбекистон Республикаси томонидан ёки унинг кафолати остида жалб қилинган кредитлар (заёмлар)дан мақсадли фойдаланилиши;
инсонпарварлик ёрдами ва техник ёрдам воситаларидан мақсадли фойдаланилиши;
давлат харидлари бўйича тендер (танлов) савдоларининг тўғри ўтказилиши;
қуйи молия органлари ва ғазна бўлинмалари томонидан бюджет қонунчилигининг бажарилишини таъминлайди;
ваколатли органнинг давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган маблағларни ҳисобга олиш ва тақсимлаш тартибига риоя этилиши юзасидан фаолиятини назорат қилади, давлат мулкидан (шу жумладан, ижарага берилган давлат мулкидан олинган даромадлардан) даромад олиш тартибини ишлаб чиқишда ва назоратини амалга оширишда иштирок этади;
бюджет ташкилотларининг давлат мақсадли жамғармалари ва бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни амалга оширади;
манфаатдор идоралар билан биргаликда рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган айрим корхоналарда маҳсулотнинг айрим турлари бўйича акциз солиғини ҳисоблашнинг тўғрилиги ва ўз вақтида тўланишини, акциз тўланадиган товарларнинг айрим турларини акциз маркалари билан тамғалашнинг тўлиқлиги ва сотиб олинган акциз маркалари сонининг ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмига мувофиқлигини белгиланган тартибда назорат қилади;
давлат молиявий назорати натижалари бўйича аниқланган қоидабузарликларни ва бюджет интизомини бартараф этиш, моддий зарарни қоплаш, айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича тегишли таклифлар киритади;
бошқарув органлари ходимларининг белгиланган чекланган умумий сонига, унинг ўзгариши динамикасига ва бошқарув аппаратини уларнинг манбаларидан қатъи назар сақлаш харажатларига риоя этилиши устидан мониторингни амалга оширади;
11) инвестиция соҳасида:
давлат бюджетидан молиялаштириладиган объектларни қуриш бўйича пудрат ишларини бажариш учун танлов савдолари ўтказишда иштирок этади;
ваколатли ҳукумат комиссиясининг қарорлари бўйича таркибий ўзгартириш ва молиявий соғломлаштириш зарур бўлган корхоналарнинг ишлаб чиқариш ва молиявий кўрсаткичларини ўрганишда иштирок этади;
давлат инвестиция дастурларини шакллантириш, бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича манзилли рўйхатларни келишишда иштирок этади;
инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларни амалга оширишни мониторинг қилишда иштирок этади;
12) Молия вазирлиги тизимини институционал ривожлантириш соҳасида:
Молия вазирлиги тизими ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни таъминлаш чора-тадбирларини амалга оширади;
замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида Молия вазирлигининг ягона ахборот тармоғини ишлаб чиқади, яратади ва доимий равишда такомиллаштиради;
Молия вазирлиги тизимига кирувчи молия органлари, ташкилотларнинг моддий-техник базасини яхшилаш чораларини кўради;
амалдаги қонунчиликка мувофиқ Молия вазирлигининг ижтимоий инфратузилмасини яратади ва такомиллаштиради, ходимларнинг меҳнатини рағбатлантириш ва мукофотлашнинг ягона тизимини шакллантиради;
13) халқаро ҳамкорлик соҳасида:
хорижий давлатлар, халқаро ва хорижий ташкилотлар, халқаро молия ва иқтисодий институтлар, хорижий ҳукуматларнинг молия ташкилотлари билан давлат молиясини бошқариш, молия ва солиқ-бюджет сиёсати, бухгалтерия ҳисоби ва аудит масалалари, шунингдек бошқа масалалар бўйича ўз ваколатлари доирасида белгиланган тартибда ҳамкорликни амалга оширади;
халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлашда, шунингдек уларни амалга оширишда ўз ваколатлари доирасида белгиланган тартибда иштирок этади;
хорижий давлатлар билан ҳамкорлик соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
14) давлат молиясини бошқариш ва макроиқтисодий сиёсат соҳасидаги бошқа вазирлик ва идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорлик соҳасида:
давлат молиясини бошқариш ва макроиқтисодий сиёсатнинг асосий масалалари, жумладан, иқтисодий ўсишни таъминлаш, инфляция жараёнларини чеклаш, мамлакат иқтисодиётининг ташқи бозорларда рақобатбардошлигини ошириш, аҳоли бандлиги ва турмуш даражасини ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда ўз ваколатлари доирасида иштирок этади;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар билан боғлиқ ҳолда солиқ-бюджет сиёсатининг узоқ муддатли, ўрта ва қисқа муддатли прогнозларини ишлаб чиқади;
иқтисодиётнинг устувор тармоқларига хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун қулай инвестиция муҳитини таъминлайдиган солиқ-бюджет сиёсати чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
ички бозорни тўлдириш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, экспорт салоҳиятини ошириш, импорт ўрнини босиш ва маҳаллийлаштириш, энергияни тежаш ва маҳсулот таннархини камайтиришга қаратилган иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг комплекс дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
қишлоқ жойларда ва қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бозор инфратузилмасини мутаносиб ривожлантиришга қаратилган ҳудудий ривожланиш дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
республика иқтисодиёти тармоқларини молия-бюджет режалаштириш ва молиялаштириш методикаси, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот методологияси, назорат-тафтиш ишлари, нарх белгилаш масалаларини такомиллаштириш бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун юқори малакали мутахассислар, илмий муассасалар ходимлари, бошқа ташкилотлар вакилларидан тегишли масалалар бўйича услубий (методологик) ва бошқа кенгашлар тузади;
(9-банд 14-кичик бандининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон)
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга оширишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
LexUZ шарҳи
(9-банд ўн тўртинчи кичик бандининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5298-сонли Фармони таҳририда)
10. Молия вазирлиги зиммасига юкланган вазифа ва функцияларни бевосита, шунингдек ҳудудий молия органлари, ғазначиликнинг ҳудудий бошқармалари, Молия вазирлиги Назорат-тафтиш бош бошқармасининг ҳудудий бошқармалари, Молия вазирлиги ҳузуридаги давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлари ва молия вазирлиги тизимига кирувчи бошқа идоравий мансуб ташкилотлар орқали ҳал қилади.
LexUZ шарҳи
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5298-сонли Фармони таҳририда)
III. Молия вазирлигининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
11. Молия вазирлиги ўзига юкланган вазифаларни амалга оширишда қонун ҳужжатларида унга берилган ваколат доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
давлат статистика, молиявий ва бошқа ҳисоботлар, шунингдек, барча ҳисоб-молия ва бошқа масалалар бўйича вазирликлар ва идоралар, уларга бўйсунувчи органлар ва хизматлар учун назарда тутилган ҳажм ва муддатларда бошқа зарур маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда беғараз асосда олиш,
бюджет тизими бюджетлари маблағларини ноқонуний сарфлаш ҳолатлари мавжуд бўлган, шунингдек, молиявий ва бошқа ҳисоботлар тақдим этилмаган тақдирда, тегишли вазирлик ва идоралар, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилари раҳбарларини хабардор қилган ҳолда бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар (молиялаштириш) тўланишини чеклаш, зарур ҳолларда эса тўхтатиб қўйиш;
вазирликлар, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари ва ташкилотлардан давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, шунингдек бошқа бюджетдан ташқари жамғармалар лойиҳасини тузиш учун зарур бўлган ҳисоб-китоблар, ҳисобот маълумотлари ва бошқа материалларни ҳамда уларнинг ижроси бўйича ҳисоботни олиш;
бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларидан белгиланган тартибда молиявий ҳисоботларни, шунингдек бюджет ҳисоби ва молиявий ҳисобот билан боғлиқ зарур маълумотларни олиш, вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича текширувлар ўтказиш;
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ва вилоятлар маҳаллий бюджетларига уларнинг ҳудудида шакллантириладиган солиқ тушумларини ҳисобга олган ҳолда, ўзаро ҳисоб-китоблар орқали даромад ва харажатлар ўртасида юзага келадиган касса узилишларини тартибга солиш орқали бериладиган даромадларнинг тасдиқланган ҳажмига аниқликлар киритиш;
давлат бюджетининг ижросини таъминлаш, шунингдек алоҳида харажатларни молиялаштириш учун маблағларни тўплаш, давлат ташқи қарзини тўлаш ва унга хизмат кўрсатиш бўйича тўловлар ўтказиш зарурияти билан боғлиқ бўлган талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари, шу жумладан чет эл валютасида, ва бошқа ҳисобварақлар очиш;
бюджетдан ташқари махсус ҳисоб рақамларида резервлар ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг вақтинча бўш маблағларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда тижорат банкларидаги депозитларга жойлаштириш;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда тегишли ҳисобварақлардан нақд пул маблағларини акцептсиз тартибда олиш ечиб олиш;
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига, шунингдек давлат мақсадли жамғармаларига вақтинчалик касса узилишларини қоплаш учун молия йили доирасида қайтариш шарти билан Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан бюджет ссудаларини бериш;
белгиланган тартибда юридик шахсларга бюджет ссудалари бериш ва давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш учун йўналтириладиган йил бошида Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари қолдиқлари ҳисобидан бўш маблағларни ҳамда Ўзбекистон Республикаси республика бюджети даромадларининг тасдиқланган параметрларида назарда тутилмаган бошқа маблағларни банк муассасаларида депозитга қўйиш
ҳисобланадиган солиқлар ва мажбурий тўловлар ҳажмларига таъсир этувчи омиллар ўзгариши муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси бюджет даромадлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари, шунингдек, давлат мақсадли жамғармалари бюджетларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузатишлар киритиш;
республика бюджетининг харажатлари ёйилмасига белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритиш;
монополия маҳсулотлари (ишлар, хизматлар), табиий монополияларнинг маҳсулотлари (ишлари, хизматлари), шунингдек, рўйхати ҳукумат қарорлари билан белгиланадиган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) учун нархлар (тарифлар)ни белгилаш бўйича қарор қабул қилишда зарур бўлган маълумотларни сўраш;
табиий монополия субъектлари (ҳукумат қарорлари билан белгиланганлардан ташқари) томонидан ишлаб чиқарилган ва сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) учун нархлар (тарифлар)ни ёки уларнинг энг юқори даражаларини тасдиқлаш;
табиий монополиялар субъектларига ва товар бозорларида устун мавқега эга бўлган субъектларга, шунингдек, нархлари (тарифлар) ҳукумат қарорлари билан тартибга солинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқарувчи субъектларга нарх (тарифлар) лойиҳаларини, прейскурантларни, услубий кўрсатмалар ва харажатлар нормативларини ишлаб чиқиш;
ташкилотга текшириш рўйхатига киритилгани тўғрисида қонунда белгиланган тартибда хабарнома юбориш ҳамда тақдим этиладиган нархлар (тарифлар)ни шаклланишининг асослилигини аниқлаш мақсадида табиий монополиялар субъектлари ва товар бозорларида устун мавқега эга бўлган субъектларнинг, шунингдек, нархлари (тарифлар) ҳукумат қарорлари билан тартибга солинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқарувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини жойига чиқиб ўрганишни ўтказиш;
суғурта бозорининг профессионал иштирокчиларидан суғурта фаолияти тўғрисидаги ва суғурта фаолияти билан боғлиқ бошқа маълумотларни белгиланган шаклда олиш;
аудиторлик ташкилотларидан аудиторлик фаолияти тўғрисидаги, шунингдек аудиторлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бошқа маълумотларни белгиланган шаклда олиш;
суғурта ва аудиторлик ташкилотларида лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан белгиланган тартибда текширув ўтказиш;
LexUZ шарҳи
11-банднинг йигирма биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 июлдаги ПФ-6261-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ижросининг бориши, ҳудудий молия органлари, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан бюджет қонунчилигига риоя этилиши устидан молиявий назорат ҳамда мониторингни ташкил этиш ва амалга ошириш;
текшириш ва тафтиш вақтида зарур ҳолларда касса ва касса бинолари, омборлар, архивларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда муҳрлаш, қалбаки, сохталаштирилган ҳужжатлар ва бошқа суиистеъмолликлар аниқланган тақдирда эса назорат объекти ҳужжатларини олиб қўйиш,
назорат объектининг раҳбарларидан товар-моддий ва бошқа бойликлар, пул маблағлари ҳамда ҳисоб-китобларни инвентаризациядан ўтказишни талаб қилиш;
Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатлари билан шарт қилиб қўйилган ва амалга оширилган тўловлар ҳамда улар билан боғлиқ харажатлар суммасини қарз олувчи-резидентдан сўзсиз ундириб олиш;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва халқаро-ҳуқуқий меъёрларга мувофиқ халқаро шартномаларни тузиш;
хорижий давлатлар, халқаро ва чет эл ташкилотлари вакиллари билан беғараз ёрдам жалб қилиш ва уни ўзлаштириш масалалари бўйича музокараларда иштирок этиш;
жалб қилинган қарз маблағлари ва кредитларга ўз вақтида хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида халқаро молия институтларидан Ўзбекистон Республикаси давлат кафолати билан кредитлар ва қарзлар олган вазирликлари, идоралар ва ташкилотлар мансабдор шахсларига камчиликлар ва бузилишларни бартараф этиш ҳамда чора-тадбирлар амалга ошириш тўғрисида кўрсатмалар бериш;
илмий тадқиқотларга ажратиладиган маблағлар доирасида солиқ-бюджет ва нарх сиёсати ҳамда молия соҳасидаги энг муҳим илмий ишлар рўйхатини белгилаш, ваколати доирасидаги масалаларни ишлаб чиқиш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Aкадемияси илмий муассасалари, бошқа илмий-тадқиқот муассасалари, корхоналар, алоҳида олимлар ва мутахассисларни жалб этиш;
белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш;
Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бошқармаси томонидан ўтказилган тафтишлар ва талон-торож, ўғирлик, камомад, ноқонуний сарф-харажатлар суммасини текшириш натижасида аниқланганлар бўйича бюджет даромадига ундирилган ҳамда текширилаётган объектлар ҳисобига тикланган сумманинг 8 фоизи, «Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси» АЖ томонидан давлат ва корпоратив харидлар бўйича биржа савдолари иштирокчиларидан ундириладиган комиссия йиғимининг 10 фоизи, юқори ликвидли товар турларини сотиш бўйича биржа битимларидан олинадиган «Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси» АЖ комиссия йиғимлари суммасининг 0,025 фоизи ҳамда давлат улушидан дивидендларнинг бюджетга ўз вақтида ўтказилмаганлиги учун пеня ва жарималар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси молия тизимини ижтимоий ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармасини ташкил этиш;
Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
LexUZ шарҳи
(11-банднинг ўттиз учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5298-сонли Фармони таҳририда)
12. Молия вазирлиги ўз ваколатлари доирасида вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ташкилотлар, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳуқуқига эга.
Молия вазирлиги зарур ҳолларда бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда идоралараро қўшма қарорлар чиқаришга ҳақли.
13. Молия вазирлиги давлат солиқ, бюджет ва нарх сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш, шунингдек, зиммасига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавобгар ҳисобланади.
IV. Молия вазирлиги фаолиятини ташкил этиш
14. Молия вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиган вазир бошчилик қилади.
Молия вазири 5 нафар ўринбосар, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосарга эга бўлади.
Молия вазири:
вазирлик фаолиятига раҳбарлик қилади ва Молия вазирлигига юклатилган вазифа ва мажбуриятларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
вазир ўринбосарларининг ваколатларини белгилайди, улар ўртасидаги масъулиятни тақсимлайди, Молия вазирлиги тизимидаги бошқа мансабдор шахсларнинг ваколатларини, Молия вазирлиги фаолиятининг айрим қисмларини бошқариш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг масъулият даражасини ва идоравий мансуб ташкилотларнинг фаолиятини белгилайди;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси номидан давлат ташқи қарзлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг кредит битимлари ва давлат кафолатларини имзолайди;
Молия вазирлиги тизими ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
Молия вазирлиги тизимига кирувчи муассасалар ва ташкилотлар тузилмасига ўзгартиришлар киритади, харажатлар сметасини ва Молия вазирлиги Марказий аппарати штат жадвалини тасдиқлайди, бошқарув ходимларининг белгиланган сони доирасида ҳудудий молия органлари, ғазначиликнинг ҳудудий бошқармалари, Молия вазирлиги Назорат-тафтиш бош бошқармасининг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг ходимлар сонини белгилайди;
LexUZ шарҳи
(14-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5298-сонли Фармони таҳририда)
Молия вазирлиги Марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, Молия вазирлиги тасарруфидаги ташкилотларнинг низомлари ва уставларини белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тизимидаги ташкилотларнинг лавозимлари рўйхатига кирувчи ходимларни белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва озод қилади;
Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлат органларида ва юридик шахсларида, шунингдек бошқа давлатларнинг молия институтлари билан муносабатларда Молия вазирлигини тақдим этади;
қонун ҳужжатларига мувофиқ Молия вазирлиги тизими ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этади, шунингдек алоҳида ўрнак кўрсатган Молия вазирлиги тизимидаги органлари ходимларини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонлар ва давлат мукофотларига тақдим этади.
Молия вазири қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.
15. Вазирликда молия вазири (раис), вазир ўринбосарлари (лавозими бўйича), шунингдек фаолиятининг асосий йўналишларига мувофиқ вазирликнинг таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳайъат сони ва шахсий таркиби молия вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Молия вазирлиги ҳайъати Молия вазирлиги фаолиятининг асосий масалаларини кўриб чиқади, Молия вазирлиги ва ҳудудий молия органлари, ғазначиликнинг ҳудудий бошқармалари, Молия вазирлиги Назорат-тафтиш бош бошқармасининг ҳудудий бошқармалари ва Молия вазирлиги тизимига кирувчи бошқа идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитади, қабул қилинган қарорлар ижросини текшириш масалаларини, вазирликнинг муҳим буйруқлари ва бошқа ҳужжатлари лойиҳаларини, шунингдек текширувлар натижаларини муҳокама қилади.
LexUZ шарҳи
(15-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5298-сонли Фармони таҳририда)
Ҳайъат Мажлисига Молия вазирлиги ваколатига кирувчи масалалар бўйича вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф қилиниши мумкин.
Ҳайъат қарорлари молия вазирининг буйруқлари билан амалга оширилади. Вазир ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, молия вазири мустақил равишда қарор қабул қилади ва юзага келган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар беради. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикрларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълум қилиши мумкин.
Ҳайъат фаолиятининг тартиби ҳайъат томонидан тасдиқланадиган регламент билан белгиланади.
16. Ҳудудий молия органлари ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган намунавий Низомга мувофиқ амалга оширади.
Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазири ва Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирларининг муовини тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тайинланади.
Вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармалари бошлиқлари, туман ва шаҳар ҳокимликлари молия бўлимлари мудирлари вилоят, туман, шаҳар ҳокимининг тақдимномасига биноан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тегишли равишда халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари томонидан тайинланади.
Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари молия вазири томонидан молия бош бошқармалари бошлиқларининг тақдимномасига биноан тайинланади.
Туман ва шаҳар ҳокимликлари молия бўлимлари мудирларининг ўринбосарлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бош бошқармалари томонидан туманлар, шаҳарлар ҳокимликларининг молия бўлимлари тақдимномасига биноан ҳамда Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тайинланади.
17. Молия вазирлиги тизими ходимларининг иш ҳақи амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган лавозим маоши, мукофот пули, қўшимча ҳақлар ва устамалардан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тизимидаги ҳудудий органлари ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 январдаги «Давлат бошқаруви ҳудудий органлари ходимлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2722-сон қарорининг 1-бандида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.
Молия вазирлиги Марказий аппарати ходимларига муайян давр ишлаганлик учун Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорларда (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда лавозим маошига коэффициентларда): 2 йилдан 5 йилгача — 0,1; 5 йилдан 10 йилгача — 0,2; 10 йилдан 15 йилгача — 0,3; 15 дан 20 йилгача — 0,4; 20 дан 25 йилгача — 0,5; 25 йилдан ортиқ — 0,6 ойлик устамалар тўланади.
Муайян давр ишлаганлик учун ҳақ олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ ҳисоблаб чиқилади.
18. Ўзбекистон Республикаси молия тизимини ижтимоий ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом молия вазири томонидан тасдиқланади.
LexUZ шарҳи
7-илова норасмий таржим.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон қарорига
8-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-2699-сон қарори 37-иловасининг 12-банди.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 11 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тузилиши тўғрисида»ги 59-сон қарори.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 11 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тузилиши тўғрисида» ги 59-сон қарорига қисман ўзгартириш киритиш тўғрисида» ги қарори.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 31 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тузилиши тўғрисида» ги 1992 йил 11 февралдаги 59-сон қарорига қўшимчалар киритиш тўғрисида» ги 356-сон қарори.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳақидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги 553-сон қарори.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 8 июлдаги «Суғурта фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги 286-сон қарори 1-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари, 2-бандининг иккинчи хатбошиси, 4-банди.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 сентябрдаги «Аудиторлик фаолиятни такомиллаштириш ва аудиторлик текширишларнинг аҳамиятини ошириш тўғрисида»ги 365-сон қарори 4-иловасининг 1-банди.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги «Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 413-сон қарори 3-иловаси X-банди тўртинчи хатбошиси.
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 ноябрдаги «Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратиш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 520-сон қарори 2-иловасининг 2 ва 3-бандлари.
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 26 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги 572-сон қарори иловаси 1-банди.
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-59-сон Қонуни)» 235-сон қарори 1-иловасининг 2-банди.
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 29 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2007 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-532-сон қарори)» 20-сон қарори иловасининг 1-банди.
13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 20 мартдаги «Солиқ маслаҳати соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 55-сон қарори 5-банди.
14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 21 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 апрелдаги «Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-618-сон қарори)» 105-сон қарори иловасининг 1-банди.
15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 4 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2008 йил 21 майдаги ПҚ-872-сон қарори)» 151-сон қарори иловасининг 1-банди.
16. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 9 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш ҳамда ўзлаштириш жараёнини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 24 июлдаги ПҚ-927-сон қарори)» 205-сон қарори иловасининг 1-банди.
17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон қарорлари)» 52-сон қарори 1-иловасининг 3-банди.
18. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 62-сон қарори)» 165-сон қарори 1-иловасининг 1-банди.
19. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 143-сон қарори иловасининг 1 ва 2-бандлари.
20. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон Фармони)» 313-сон қарори 1-иловасининг 2-банди.
21. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 30-сон қарори иловасининг 1-банди.
22. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 3 июлдаги «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 180-сон қарори иловасининг 1-банди.
LexUZ шарҳи
8-илова норасмий таржима.


(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 13-сон, 201-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2017 й., 06/17/5204/0114-сон, 01.10.2018 й., 06/18/5547/1975-сон, 27.12.2018 й., 07/18/4086/2354-сон; 08.03.2019 й., 06/19/5687/2723-сон, 11.10.2019 й., 06/19/5848/3901-сон; 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон; 31.12.2020 й., 07/20/4938/1680-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.06.2021 й., 06/21/6252/0617-сон, 23.08.2021 й., 06/21/6280/0811-сон, 30.12.2021 й., 06/21/42/1224-сон, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон; 15.02.2022 й., 07/22/128/0131-сон, 15.06.2022 й., 06/22/154/0524-сон)

Download 1.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling