1. Молиявий коэффициентлар тўғрисида умумий тушунча Фирма ва компанияларнинг ликвидлик коэффициентлари ва
Корхонанинг тўлов қобиляти коэффициенти
Moliyaviy hisobotlarda moliyaviy koeffitsiyentlardan foydalanish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қарздорликнинг хусуси капиталга нисбати
- Мажбуриятлар суммасининг активларга нисбати
- Фоизни қоплаш коэффициенти
Корхонанинг тўлов қобиляти коэффициенти
|
= |
Корхонанинг тўлани-ши мумкун бўлган маблағлари ҳажми |
: |
Корхонанинг барча қарзлари қиймати |
Ушбу коэффициентнинг миқдори 1 дан катта бўлмоғи лозим. Агар шунга эришса корхона тўловга қодир бўлиши мумкин.
Бу ерда корхонанинг барча қарзларига нафақат жорий мажбуриятлар, балки узоқ муддатли қарзлар ҳам киради. Нинг тўланиши мумкин бўлган маблағларига барча жорий активларни ва узоқ муддатли активларни ҳам киритишимиз мумкин бўлади.
Қарздорликнинг хусуси капиталга нисбати. Бу нисбат қарзлар олиш ва янги акциялар чиқариш йўли билан аралаш молиялашни улчайди. Қарздорликнинг хусусий капиталга нисбати 1:1 бўлса, олинган қарзларнинг ҳар 1 сўмига янги чиқарилагн акцияларнинг 1 сўми тўғри келишини кўрсатади. Биз таҳлил қилаётган “Турон» кўптормоқли хусусий корхонада ушбу кўрсаткичнинг миқдори қуйидагича:
Бу ҳолда, “Турон» кўптормоқли хусусий корхонанинг хусусий капиталининг ҳар 1 сўми 0,93 сўмлик мажбуриятга эга. Модомики, бу муносабат 1:1 га яқин экан, биз корхона юқори левереджга эга дейишимиз мумкин. Бу таҳлил натижасидан кўриниб турибдики, мазкур корхона учн яна қарз олиш бироз мураккаб бўлади.
Мажбуриятлар суммасининг активларга нисбати. Бу нисбат кредиторлар томонидан берилган активлар суммасини, ҳамда левередж даражасини (ҳажмини) аниқлаш учун ишлатилади. Бу “Турон» кўптормоқли хусусий корхонасида қуйидаги натижага эга бўлинди:
Шундай қилиб, Типикалнинг 48,2 % активлари қарзлар ҳисобига молиялаштирилади. Бу ҳол кўрсатадики, “Турон» кўптормоқли хусусий корхонанинг левереджи яхши.
Фоизни қоплаш коэффициенти. Қарз муносабатлари ва капиталнинг якуний коэффициенти корхонанинг фоизлар бўйича ўз тўловларини амалга ошириш қобилиятини улчайди. Бу коэффициент фирма ва компанияларнинг соф фойдадан олинган ресурсларидан фойдаланиб, неча марта фоизларни тўлай олишни кўрсатади. Шубҳасиз, бу сон қанча катта бўлса, шунча яхши. Фоизларни қоплаш коэффициенти фоиз ва солиқлар тўлагунга қадар бўлган соф фойдани (соф фойда+фоиз кўринишидаги харажатлар+солиқлар) фоиз кўринишидаги харажатларга бўлиш йўли билан ҳисобланади.
“Турон» кўптормоқли хусусий корхонанинг фоизи ва солиқлар тўлангунга қадар бўлган соф фойда суммаси 105446 ни (47750+16250+41446) ташкил қилди. Бу ҳолда мазкур корхонанинг фоизни қоплаш коэффициенти қуйидагича аниқланади:
Шундай қилиб, корхона фоизларни 6,49 марта тўлаши мумкин экан. Бу кўрсаткич умуман олганда ижобий бўлиб ҳисобланади. Янада тўғрироқ хулоса чиқариш учун ушбу кўрсаткичнинг миқдорини ўтган йилги кўрсаткичларга ва бошқа корхоналар кўрсаткичларига таққослаш мумкин.
Барча кўрсаткичлар ҳақида умумий хулоса чиқариш учун уларни амалий маълумотларни қўллаб ҳисоб-китоб олиб боришни, улар асосида комплекс кўрсаткичнинг миқдорини аниқлашни ташкил қилиш мумкин. Бунинг учун қуйидаги жадвални тузиш тавсия қилинади (8-жадвал).
Download 68.03 Kb.
Do'stlaringiz bilan baham:
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling