1. Молиявий коэффициентлар тўғрисида умумий тушунча Фирма ва компанияларнинг ликвидлик коэффициентлари ва
Ўз маблағларининг рентабеллик коэффициенти
Download 68.03 Kb.
|
Moliyaviy hisobotlarda moliyaviy koeffitsiyentlardan foydalanish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бир акция рентабеллик коэффициенти
Ўз маблағларининг рентабеллик коэффициенти корхонада пул маблағларининг қандай ишлаётганлигини ифодалайди. Бу акциялар қийматини баҳолашда инвесторлар фойдаланадиган ва анча кенг тарқалган кўрсаткичлародан бири ҳисобланади. Бу кўрсаткич қиммабаҳо қоғозлар бозорида харидорлар ва сотувчиларга тўғри йўлни танлашга, қайси корхона акциясини сотиб олишга қарор қабул қилиш йўлларини кўрсатади. Кўп ҳолларда инвесторлар ўзларининг бозор баҳоларида инвестиция қилиш ёки маълум бир муддат кутиб туриш борасидаги шахсий қарорларини қабул қилишга ҳаракат қиладилар. Бунда айнан шу кўрсаткичнинг миқдори муҳим рол ўйнайди. Кўпчилик инвесторлар аниқ компаниялар капитали даромадлилиги коэффициентини таҳлил қиладилар. Капиталнинг (ўз маблағларининг) рентабеллик коэффициенти соф фойдани ўз маблағлари суммасига бўлиш йўли билан аниқланади. Бунинг учун қуйидаги формуладан фойдаланиш мумкин:
Ушбу кўрсаткичнинг миқдори корхонанинг 1 сўм ўз маблағлари тўғри келадиган фойдаси 0,161 сўмни ташкил қилади. Бу ҳар бир сўм ўз маблағларининг шу миқдорда фойда келтираётганлигидан далолат беради. Бир акция рентабеллик коэффициенти ҳам бозор муносабатлари шароитида мҳим аҳамиятга эга. Бунда молиявий бозорнинг ривожланиши билан ушбу кўрсаткичнинг аҳамияти янада ошиб бораверади. Ушбу кўрсаткичнинг миқдори битта акцияга тўғри келувчи соф фойда миқдорини ифодалайди. Бу коэффициент компаниянингш дивиденд тўлаш ва ривожланиш қобилиятини аниқлашда қўлланилади. Битта акцияга тўғри келадиган фойда ёки акция рентабеллиги соф фойдани (имтиёзли акцияга тўланадиган дивидендларни айириб, агар улар мавжуд бўлса) муомаладаги акцияларнинг ўртача сонига бўлиш йўли билан ҳисобланади. Бунинг учун қйидаги формуладан фойдаланишни тавсия қиламиз: Юқорида келтирилган битта акцияга тўғри келадиган фойданинг ҳисоб-китоби оддий таркибли капиталга эга бўлган компаниялар томонидан ишлатилади. Таҳлил қилинаётган йилнинг бошида корхона 14700 дона муомаладаги акцияга эга бўлган. Жорий йилнинг 1 июлида компания 500 акцияни сотган. Бу қўшимча акциялар муомалада олти ой бўлди. Муомаладаги акцияларнинг ўртача сонини ҳисоблаш учун, йил давомида акцияларнинг ҳар бир чиқарилишини акциялар муомалада бўлган даврга кўпайтириб ва сўнгра олинган маълумотларни қўшиш керак. йил бошида = 11235 акция йил давомида сотилган акция = 816 акция йил охирида = 12051 акция Ўртача сони ((11235+12051) / 2) = 11643 муомаладаги акция Акцияга тўғри келадиган фойдани ҳисоблаганда, юқорида келтирилган формуладан кўриниб турибдики, ҳар бир акцияга 4,23 сўм соф фойда тўғри келган. Бу кўрсаткич мазкур корхона акциясининг жозибадорлигини кўрсатади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, молиявий коэффициентлар таҳлили маълум бир давр учун компания фаолияти тўғрисида тасаввурга эга бўлиш ва уни бошқа шунга ўхшаш компаниялар, ҳамда мазкур тармоқнинг оддий шундай ҳажмдаги компаниялари билан солиштириш учун амалга оширилади. Бу таҳлил натижаси таҳлилчига бошлангич хулоса қилиш учун асос бўлади. Лекин корхонанинг бутун бир фаолияти тўғрисида батафсил хулоса чиқариш учун унинг фаолиятини тўлиқ ўрганишга тўғри келади. Компаниянинг иқтисодий таҳлилини фақат бир йиллик маълумотлардан фойдаланиб ва бошқа шу каби компаниялар билан слиштириб ўтказиш ҳам етарлик эмас. Албатта маълум даражада аниқроқ хулоса чиқариш учун таҳлилни бир неча йилларга, камида уч йил давомидаги ҳисоботлар ва бир қанча корхоналар билан солиштирган ҳолда ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Корхонанинг молиявий коэффициентлари орқали унинг молиявий-хўжалик фаолиятига баҳо беришни ва атрофлича таҳлил қилиш усулларини битта корхона, яъни “Турон” кўптормоқли хусусий корхонаси (ОТАЖ) мисолида кўриб чиқамиз. Бунинг учун қуйидаги жадвални тузишни тавсия қиламиз (8- жадвал). Download 68.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling