1. Молиявий коэффициентлар тўғрисида умумий тушунча Фирма ва компанияларнинг ликвидлик коэффициентлари ва


Download 68.03 Kb.
bet11/16
Sana19.04.2023
Hajmi68.03 Kb.
#1366516
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Moliyaviy hisobotlarda moliyaviy koeffitsiyentlardan foydalanish

Кўрсаткичлар

Ўтган йилда

Ҳисобот йилида

Фарқи
(+,-)

Ўзгариш суръати, %

1.

Соф тушум

2252895,6

2424361,0

+171465,4

107,6

2.

Барча активларнинг ўртача қиймати

389837,2

445873,2

+56036,0

114,4

3.

Активлар самарадорлиги коэффициенти (1қ : 2.қ)

5,779

5,437

- 0,342

94,1




Дебиторлик қарзларининг ўртача қиймати

56298,7

64391,1

+8092,4

114,4

5.

Дебиторлик қарзларининг айланиш коэффициенти (1қ : 4қ)

40,02

37,65

-2,37

94,1

6.

Қарзларни ундиришнинг ўртача даври (365 : 5қ)

9,1

9,7

+0,6

106,6

7.

ТМЗнинг ўртача қиймати

61965,0

75684,4

+13719,4

122,1

8.

ТМЗнинг айланувчанлик коэффициенти (1қ : 7қ)

36,4

32,0

-4,4

87,9

9.

ТМЗнинг сотулгунча бўлган ўртача давомийлиги (365 : 7қ)

10,0

11,4

+1,4

114,0

10.

Айланма активларнинг ўртача қиймати

205636,3

229444,6

+23808,3

111,6

11.

Айланма маблағларнинг айланувчанлик коэффициенти (1қ : 9қ)

11,0

10,6

- 0,4

96,4

Манба: “Турон» кўптормоқли хусусий корхонасининг 2006 йил бўйича молиявий ҳисоботлари маълумотлари асосида муаллифнинг ишланмаси

Ушбу жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, корхонанинг иш фаоллигини ифодаловчи коэффициентлар ҳам унинг молиявий аҳволини баҳолашда муҳим аҳамиятга эга. Шу туфайли ушбу коэффициентларнинг ҳам миқдорлари аниқланиб тегишли қиёсий таҳлил ўтказилди. Таҳлиллар кўрсатдики, мазкур корхонада активлар самарадорлиги ҳам ҳисобот йилида ўтган йилга нисбатан 0,342 коэффициентга камайган. Боз устига дебиторлик коэффициенти ҳам бир мунча сустлашган. Унинг миқдори шу йилда 2,37 коэффициентга камайган. Қарзларни ундиришнинг ўртача даври ўтган йилдаги 9,1 кун ўрнига 9,7 кунга ошган. Бу ҳам умуман олганда, самарадорликнинг пасаяётганлигидан далолат беради. ТМЗнинг айланувчанлик коэффициенти ҳам 4,4 мартага камайган бир пайтда, уларнинг сотувда бўлган ўртача давомийлиги 1,4 кунга ошган. Бу кўрсаткичлар ҳам корхонанинг иш фаоллигида сусайиш, самарадолигида пасайиш рўй берганлигидан далолат беради.


Молиявий барқарорлик коэффициентлари, уларни аниқлаш ва таҳлил қилиш йўллари.

Фирма ва компанияларда молиявий барқарорликни таъминлаш ўта муҳим аҳамиятга эга. Чунки хўжалик юритувчи субъектлар молияқий жиҳатдан барқарор ривожланмас экан, унинг банкротликка учраш эҳтимоли жуда яқин бўлади. Эркин рақобат шароитида ҳар бир корхона етарли даражада молиявий ва иқтисодий салоҳиятга эга бўлишолари лозимдир.


Фирма ва компанияларнинг молиявий барқарорлигини ифодалаш учун бир қанча кўрсаткичлардан фойдаланилади. Булар жумласига қуйидагиларни киритиш мумкин.
- фимрма ва компанияларнинг тўлов қобилияти;
- корхона ўз маблағларининг қарамлик коэффициенти, яъни қарздорликнинг хусусий капиталга нисбати;
- активларнинг қарамлик коэффициенти, яъни мажбуриятлар суммасининг активларга нисбати;
- фоизни қоплаш коэффициенти.
Фирма ва компанияларнинг тўлов қобилияти. Бу коэффициентлар гуруҳи компания эгалари ва кредиторлар ўртасидаги таваккалчиликнинг қандай тақсимланганлигини кўрсатади. Маълумки, активлар ёки қарз ҳисобига ёки корхонанинг ўз маблағлари ҳисобига молиялаштирилган бўлиши мумкин. Шунинг учун бу коэффициентлар кредиторлар ва корхонага узоқ муддатли қўйилмалар қўйган инвесторларнинг ҳимояланганлигини тавсифлайди. Одатда, хўжалик юритувчи субъектларнинг тўлов қобилияти барча қарзларни (Қарзлар) маблағларига солиштириш йўли билан аниқланади:


Download 68.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling