1. Нефт ва газ конлари геологияси фанининг мақсади ва вазифалари. Фаннинг маълумот олиш методлари. Фаннинг маълумот олиш воситалари


Қудуқларни гидродинамик тадқиқот методлари


Download 145.1 Kb.
bet4/6
Sana19.06.2023
Hajmi145.1 Kb.
#1603794
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1 НЕФТЬ ВА ГАЗ КОНЛАРИ ГЕОЛОГИЯСИ ФАНИНИНГ МАҚСАДИ, ВАЗИФАЛАРИ,

Қудуқларни гидродинамик тадқиқот методларидан коллекторларнинг физик хусусиятлари ва маҳсулдорлигини ҳамда қудуқ сарфини жинсларнинг хусусиятларига ва қатламдаги босимлар фарқига боғлиқлигини аниқлашда фойдаланилади. Бундай боғлиқликлар математик тенгламаларни ечиш орқали ифодаланади. Тенгламада қатламнинг физик параметрлари ва қудуқнинг айрим тавсифлари қийматларидан фойдаланилади. Гидродинамик тадқиқотлар асосида қудуқ сарфи ва қатлам босимлари фарқининг ҳақиқий қийматлари аниқланиб, ушбу тенгламалар ёрдамида қатламнинг ва қудуқларнинг керакли ва зарурий парметрларини ҳисоблаб топиш мумкин бўлади. Бундан ташқари, улар ёрдамида кесимда гидродинамик (литологик) тўсиқларни ажратиш, нефт ёки газ уюмининг чегара ташқарисидаги жинслар билан боғлиқлик даражасини белгилаш мумкин.
Нефт ва газ конлари геологиясида гидродинамик тадқиқотларнинг учта асосий методларидан фойдаланилади: 1) қатлам босимининг тикланиши (динамик сатҳ); 2) суюқлик ва газларни бир меъёрда (бир хил миқдорда) чиқариб олиш; 3) қудуқларнинг ўзаро таъсирини аниқлаш.
Чиқариш ва ҳайдаш қудуқлари ишини назорат қилиш кон-геологияси методларидан бири ҳисобланиб, унинг ёрдамида бирламчи маълумотлар олинади. Конни ишлатиш жараёнида бажариладиган кузатувлар натижасида геолог қудуқларнинг дебитини ва суюқлик қабул қила олишлигини, уларнинг сувланиши ва чиқарилаётган сувнинг кимёвий таркибини, қатлам босимини, қудуқ фонди ҳолати ва бошқаларнинг ўзгариши тўғрисида маълумотлар тўплайди. Бу маълумотлар таҳлил қилиниб, конни ишлатиш системаси тартибга солинади ва назорат қилинади, зарур ҳолларда керакли ўзгартиришлар киритилади.
Ҳар бир объект хусусияти системали-структуравий таҳлил ва ҳар хил методлар ёрдамида ўрганилганда ҳар хил бирламчи натижалар олинади. Бу ҳолат нефть ва газ конлари геологик жисм ва система сифатида кўрилаётганда яққол намоён бўлади.
ФАННИНГ МАЪЛУМОТ ОЛИШ ВОСИТАЛАРИ
Нефть ва газ конлари геологияси амалиётидаги воситаларга бурғ қудуғи, турли ускуналар, асбоблар ва лаборатория жиҳозлари киради. Маълумот олиш воситаларига керн олишда ишлатиладиган колонкали долоталар, қудуқ деворидан пармалаб ва тешиб намуна оладиган намуна олгичлар, қатлам намуна олгичлари, қатлам синаш ускуналари, турли геофизик зондлар, инклинометрлар, чуқурлик манометрлари, дебитомерлар ва расходомерлар (сарфўлчагичлар), тоғ жинсларининг геологик-физик ва флюидларнинг физик-кимёвий хусусиятларини аниқлашда ишлатиладиган лаборатория жиҳозлари мансуб.
Қиёсий маълумотлар олиш воситаси сифатида лаборатория шароитида қатламларнинг ва унда кечадиган жараёнларнинг моддий модели яратилади. Масалан, қатлам ичида нефтни ёқиш методини ўрганиш ва амалиётда қўллаш мақсадида қум билан тўлдирилган, нефть билан тўйинтирилган металл қувур кўринишидаги қатлам моделидан фойдаланилади. Унинг ёрдамида қатлам ичида содир бўлаётган жараёнларнинг параметрларини ўлчаш ва бошқариш, унинг турғунлик шароитини аниқлаш, якуний натижаларни белгилаш ва пировардида лаборатория экспериментини кон шароитига кўчириш мумкин бўлади.
Моддий моделнинг иккинчи тури натурал (ҳақиқий) модель ҳисобланади. Бундай модель кам ўрганилган объектларни тадқиқ қилишда ишлатилиб, унда асосан ўхшашлик методидан фойдаланилади, яъни яхши ўрганилган табиий объектлар, жараёнлар ёки ҳодисалардан олинган бирламчи маълумотлар кам ўрганилган геологик жиҳатдан ўхшаш объектларга қўлланилади.
Натурал моделлаштириш амалиётда кенг қўлланилади, масалан, қатламнинг нефть бера олишлигини орттирувчи янги методларни қўллашда ва б. у ёки бу методни саноат миқёсида қўллашдан аввал уни кичик тажриба участкасида синаб кўрилиб, самарадорлиги текширилади ва уни қўллаш технологияси ишлаб чиқилади. Тажриба участкасини танлашда ундаги қатламнинг кон-геологик тавсифи кондаги қатламникига ўхшаш ёки мос келиши лозим. Бундай ҳолларда участкадаги нефть-газли қатламнинг бир қисми кон-геологик нуқтаи назардан ўхшаш бўлиши керак.
Ишлаб чиқариш эксперименти - нефть ва газ уюмини ишлатиш жараёнида ўтказиладиган эксперимент бўлиб, нефть ёки газни чиқариб олишнинг аниқ масалалари ва ўхшашлик назарияси талабларига жавоб берадиган тажрибадир. Ишлаб чиқариш экспериментини бажариш жараёнида фойдаланилаётган объект зарурий маълумотлар манбаи бўлиб хизмат қилади.
Кон ва уюмларни ишлатиш даврида қудуқларда олиб бориладиган кузатувлар уюм структураси ва унда содир бўладиган жараёнлар тўғрисида кўпдан-кўп маълумотлар олиш имконини беради. Айнан, конни ишлатиш жараёнида геологик-техник мажмуанинг геологик компонентлари яққол намоёнланади, натижада конни ишлатиш системасининг самарадорлигини ҳамда геологик ва кичик системалар структураларининг мослик даражасини баҳолаш имконини берадиган маълумотлар тўпланади.

Download 145.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling