1 O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi
Foydalanilgan adabiyotlar ro‘yxati
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
12789 1 492CE21AA8C996084180736D503611FEDEC6B091
- Bu sahifa navigatsiya:
- -31- Латипов Жасур Лазиз ўғли Ромитан туман 41-ИДУМ ўқитувчиси АМИР ТЕМУРНИНГ “ШАРҚ СИЁСАТИ” ВА УНДА ШИМОЛИЙ ЮАНЬ
- Калит сўзлар
Foydalanilgan adabiyotlar ro‘yxati:
1. Temur tuzuklari [fors tilidan Alixon Sog‘uniy va Habibullo Karomatov tarjimasi], T., 1991, 14-bet. 2. Temur tuzuklari [fors tilidan Alixon Sog‘uniy va Habibullo Karomatov tarjimasi], T., 1991, 53-57-betlar. 3. Ahmedov B., Tarixdan saboqlar, Toshkent “O‘qituvchi”1994, 302-bet. 4. Temur tuzuklari [fors tilidan Alixon Sog‘uniy va Habibullo Karomatov tarjimasi], T., 1991, 74-75-betlar. 5. Ahmedov B., Tarixdan saboqlar, Toshkent “O‘qituvchi”, 1994, 303-bet. 6. Ahmedov B., Tarixdan saboqlar, Toshkent “O‘qituvchi”, 1994, 302-303- betlar. -31- Латипов Жасур Лазиз ўғли Ромитан туман 41-ИДУМ ўқитувчиси АМИР ТЕМУРНИНГ “ШАРҚ СИЁСАТИ” ВА УНДА ШИМОЛИЙ ЮАНЬ МЎҒУЛЛАРИНИНГ ЎРНИ Аннотация: Ушбу мақолада Амир Темур ташқи сиёсатининг йўналишлари, унинг Шарқий Чиғатой улуси ҳамда Шимолий Юань давлати билан муносабатлари хусусидаги маълумотлар таҳлил қилинган. Бундан ташқари, ушбу масалаларга боғлиқ тарихий воқеа ва жараёнларнинг Хитой билан дипломатик муносабатлардаги ўрни ҳақида фикрлар билдирилган. Калит сўзлар: Амир Темур, Олтин Ўрда, Шарқий Чиғатой улуси, “Ясо” қонунлари, Шимолий Юань давлати, Мин сулоласи, Улуғ Юрт улуси. Темурийлар давлати инсоният тарихида ўчмас из қолдирган, XIV-XV асрларда Осиё ва Европа қитъаларидаги сиёсий, иқтисодий, маданий алоқаларнинг боришига бевосита таъсир кўрсатган империядир. Тарихчилар томонидан ушбу империянинг шаклланишига Амир Темурнинг олиб борган сиёсати, ақл-заковат ва адолатга асосланган фаолияти муҳим ўрин тутганлиги эътироф этилади. Таъкидлаш жоизки, Амир Темур томонидан олиб борилган ташқи сиёсат, энг аввало, мамлакатнинг хавфсизлиги, тинчлигига қаратилган. Ўша даврда давлат ҳудудларига Олтин Ўрда хонлиги ва Шарқий Чиғатой улуси томонидан қаратилган ҳарбий таҳдидлар мавжуд бўлиб, империянинг хавфсизлиги зарурати ушбу муаммоларнинг долзарблигини оширарди. Шунинг учун, Соҳибқирон Шарқ мамлакатларига қаратилган ташқи сиёсат масалаларига алоҳида эътибор қаратган. Масаланинг асл моҳиятини Чиғатой улусининг шарқий ва ғарбий қисмлари орасидаги низолардан қидирмоқ лозим. Мовароуннаҳрда ҳокимиятни ўз қўлига олган Амир Темур Мўғулистон (Шарқий Чиғатой улуси ёки Жета)га қарши тинимсиз урушлар олиб борди. Б.Аҳмедовнинг фикрича, бундан мақсад -32- Мўғулистонни Мовароуннаҳрга қўшиб олиш ёки Чиғатой улусини қайта тиклаш бўлган[1,212]. Шу билан биргаликда эндигина вужудга келган давлатнинг шарқий чегаралари хавфсизлигини таъминлаш масаласи Амир Темур олдидаги муҳим сиёсий вазифалардан бири эди. Мўғулистонда юз бераётган сиёсий курашлар темурийлар давлатига ҳам таъсир кўрсатиши аниқ эди. Шарқий Чиғатой улусининг асосчиси Туғлуқ Темурхон 1363 йили вафот этгач, унинг вориси бўлмиш Илёс Хўжахон (1363-1368 йй) ҳам тез орада оламдан ўтди. Мўғул ривоятларига ва оғзаки манбаларга асосланган Муҳаммад Ҳайдар Мирзонинг “Тарихий Рашидий” асарига кўра, Илёс Хўжахон қўл остидаги амирлардан бўлган Қамариддин ҳали хон вафот этмасдан туриб, унга қарши исён кўтарган ва ўзини “хон” деб эълон қилган[5,96]. Унинг бу иши Чингизхон (1206-1227 йй)нинг “Ясо” қонунларига мос келмаган. Зеро, у хон авлодидан эмасди. Бу, табиийки, Амир Темурнинг норозилигига сабаб бўлган. Амир Темур ҳам ҳеч қачон ўзини хон деб эълон қилишга жазм этмаган эди. Икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг бузилиши Мўғулистонга қарши бир неча маротаба ҳарбий юришлар ташкил этилишига олиб келди. Амир Темурнинг бу мамлакатга биринчи марта бостириб кириши 1371 йилда амалга оширилган[6,116]. 1375 йил баҳорида ҳам Қамариддин устига юриш қилиниб, кейинги йили Амир Темурнинг Хоразмга қилган ҳарбий юриши пайтида эса Мўғулистонга баъзи саркардалар бошчилигида қўшин жўнатилади[4,77-80]. Ушбу урушларнинг барчасида Амир Темурнинг қўли баланд келган. Аммо, бу шарқий ҳудудларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун етарли бўлмади. 1377 йилда Қамариддин Андижонга бостириб киради[12,100- 102]. Гарчи, Қамариддин мағлубиятга учраса ҳам Амир Темур қўшинлари уни қўлга тушира олмаган. Унга қарши 1383 йилда ҳам юриш қилинади. 1391 йилда Қамариддин Ўзганга бостириб кириб, яна енгилган ва қайтиб кетган. Амир Темур “беш йиллик уруш” билан бандлигида, 1394 йили ҳам у шарқий чегараларга ҳужум қилади[6,116]. Бу тўқнашувларнинг ҳеч бирида Қамариддин |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling