1. O'zbekistonning eng yangi tarixi fanining maqsad va vazifalari


Download 63.67 Kb.
bet1/24
Sana14.05.2023
Hajmi63.67 Kb.
#1458048
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
lalalala


1."O'zbekistonning eng yangi tarixi fanining maqsad va vazifalari.O‘zbekistonning eng yangi tarixi fani fan sifatida ijtimoiy-siyosiy, umuminsoniy xarakterdagi fan bo‘lib, inson va millat o‘z o‘tmishini bilishi, o‘zligini anglashi hamda kelajagini belgilashida asosiy dasturilamal hisoblanadi. Ўзбекистон тарихи фани олдида турган асосий вазифа қуйидагилардан иборатдир: биринчидан, ѐшларга ва бўлажак мутахассис кадрларга чуқур миллий ва умуминсоний тарихий, ғоявий-сиѐсий, илмий-назарий дунѐқарашни сингдириш; иккинчидан, ѐшларда миллий тафаккур, ғурур ва ўзликни, миллий виждон ва умуминсоний баркомолликни тарбиялаш; учинчидан, ѐшларда оташин ватанпарварлик ва миллий жасоратни, миллат ва Ватанга садоқатликни ривожлантириш; тўртинчидан, ѐшларга миллий ва тарихий қадриятларни эъзозлаш, асраб-авайлаш руҳини сингдириш, уларда юксак аҳлоқий фазилатлар (ҳалоллик, поклик, одиллик, ростгўйлик, меҳнатсеварлик, камтаринлик, имон ва эътиқодлик)ни тарбиялаш; бешинчидан, ѐшларни Ватан ва халқ, миллат, ота-она, фарзанд, табиат ва жамият олдидаги муқаддас бурчларни чуқур ҳис этиш ва уларга садоқатлик руҳида камол топтириш.
2.Markaziy Osiyo – jahon sivilizatsiyasining ajralmas qismi. цивилизация тушунчаси – муайян ҳудудларда яшайдиган одамларнинг турмуш тарзи ва хўжалик юритиш фаолияти, ушбу одамлар ҳамда ҳудудлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар, маълум даврларда яратилган маънавий ва моддий маданият, жамиятнинг тараққий этиш жараѐнида одамларнинг ижодий имкониятлари ва қобилиятининг самарасини англатади. Шу нуқтаи назардан ҳам цивилизация инсоният тараққиѐтининг асосий мезони сифатида талқин этилади. Бинобарин, Ўзбекистон ҳудудларида тараққий этган цивилизация ҳам жаҳон цивилизациясининг ажралмас қисми ҳисобланади. Сўнгги йилларда Ўрта Осиѐ ва унга қўшни ҳудудларда олиб борилган кўплаб тарихий-археологик тадқиқотлар бу минтақа қадимги Шарқ цивилизациясининг шаклланиши ва ривожланишида ўзига хос ўрин тутганлигини асослаб берувчи кўплаб маълумотлар – ашѐвий далилларни юзага чиқарди. Уларнинг натижаси ўлароқ, юқорида эслатганимиздек, ―Ўрта Осиѐ цивилизацияси‖, ―Турон цивилизацияси‖, ―Ўзбекистон цивилизацияси‖ каби атамалар илмий тадқиқотлар ва нашрларда кенг ишлатила бошландиҲозирги Ўзбекистон ҳудудларининг улкан Евроосиѐ минтақаси марказида, муҳим савдо-маданий йўллар кесишган чорраҳасида жойлашганлиги тарихан белгиланган бўлиб, бу ҳолат мамлакатимизни кишилик тарихининг илк босқичларидаѐқ Шарқ ва Ғарб дуѐси ўзаро мулоқотга киришадиган жой сифатидаги аҳамиятини белгилаб берди. Шунинг учун, ҳам тарих фанининг ҳозирги тараққиѐт босқичида Ватанимиз тарихини жаҳон цивилизациясининг ажралмас муҳим таркибий қисми сифатида ўрганиш талабалар учун ўта аҳамиятли ҳисобланади.

Download 63.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling