1. O'zbekistonning eng yangi tarixi fanining maqsad va vazifalari


Eramizning lX asriga qadar davlatchilik rivoji


Download 63.67 Kb.
bet3/24
Sana14.05.2023
Hajmi63.67 Kb.
#1458048
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
lalalala

6. Eramizning lX asriga qadar davlatchilik rivoji.Милоднинг III асри иккинчи ярми - IV асрда Ўрта Осиёнинг ўтроқ деҳқончилик воҳаларига кўчманчи халқлар - кидарийлар, хионийлар ва эфталийлар бостириб кирадилар. Бунинг натижасида кўчманчи ва ўтроқ халқлар ўртасида қонли урушлар бошланиб этник ҳудудлар ўзгаради, эски сулолалар инқирозга учраб янгилари пайдо бўлади, маданиятлар ўзгариб, янги ижтимоий-иқтисодий тузум пайдо бўлади. Турк ҳоконлиги даврида Қашқадарё воҳасидаги Кеш шаҳрининг ҳам ижтимоий-сиёсий мавқеи анча ошганлиги кузатилади. Кеш шаҳри ривожида воҳа орқали ўтган муҳим савдо йўллари катта аҳамият касб этиб, бу йўллар Фарғона, Чоч воҳаси ва Самарқандни Окработ довони ва Темир дарвоза орқали Тохаристон билан боғлаган. Бу даврда Хитойдан Сосонийлар Эрони ва Қора денгиз орқали Византияга ўтувчи халқаро савдо йўли ва ипак савдоси назоратини қўлга олган турклар ва уларнинг ҳомийлигида савдо-сотиқ билан шуғулланган Сўғд савдогарлари Марказий Осиёда ипак савдоси устидан тўлиқ назорат ўрнатдилар. Таъкидлаш лозимки, бу даврда ипак савдоси, нафақат иқтисодий, шу билан бирга, муҳим стратегик аҳамиятга эга бўлган ҳарбий-сиёсий вазифаларни ҳал этишда ҳам катта ўрин тутар эди.
Бу даврда Хоразм воҳаси Африғийлар давлати таркибига кирган бўлиб, унинг йирик шаҳарларидан бири бўлган пойтахт Кат шаҳри карвон йўли ўттан йирик савдо шаҳри эди. Воҳанинг карвон йўллари ва уларнинг тармоқлари бўйларида жойлашган йирик қишлоқлари ҳам минтақадаги иқтисодий-маданий алоқаларда ва шу жабҳалардаги тараққиётда маълум аҳамиятга эга бўлган эди.
V-VI асрларда Чоч воҳаси ҳам Ўрта Осиёнинг ички ва ташқи алоқаларида катта аҳамиятга эга бўлган. Ю.Буряковнинг сўнгги йиллардаги тадқиқотларига кўра, бу даврда Чочда 30 дан зиёд шаҳарлар мавжуд бўлиб, уларнинг кўплари янги шаҳарлар эди. Археологик маълумотларни ёзма манбалар билан солиштириш натижасида бу даврдаги Чочнинг шаҳар ва қишлоқлари, пойтахт шаҳри Сирдарё - Яксартга яқин жойларда ҳамда унинг ирмоқлари бўйларида жойлашганлиги аниқланган. Бу даврда Чоч воҳаси орқали шарқдан - Фарғона водийси ва Шимолий дашт ҳудудлардан Суғдиёна орқали Амударё кечувларига, ундан Тохаристон ҳудудларига йўллар ўтган. Шунингдек, Чоч воҳаси, шимолдаги дашт чорвадорлари ва Сибир ҳамда Хитой билан алоқаларда ҳам асосий ўринни эгаллаган ҳудудлардан бири эди.
Хуллас, бўлиб ўтган турли тарихий-сиёсий воқеалар ҳудудий-этник ўзгаришлар, миграция жараёнларига қарамасдан V-VIII асрларда Ўрта Осиё халқларининг ташқи алоқалари кўлами кенгайиб борди. Айниқса, Ўрта Осиё - Византия алоқалари асосида тарихий-маданий алоқаларнинг янги йўналишлари пайдо бўлди ва ривожланди. Таъкидлаш лозимки, туркларнинг Сосонийлар Эрони билан зиддиятлари Турк хоконлигининг Византия билан қалин савдо-дипломатик алоқалари ўрнатилишига ҳамда тегишли алоқа йўллари ривожланишига олиб келди

Download 63.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling