1. O'zbekistonning eng yangi tarixi fanining maqsad va vazifalari
#7 Mamlakatimiz erki va ozodligi uchun kurashganlar:Shiroq,Spitamen, Jaloliddin Manguberdi
Download 42.89 Kb.
|
tarix javoblar
#7 Mamlakatimiz erki va ozodligi uchun kurashganlar:Shiroq,Spitamen, Jaloliddin Manguberdi.Тарихчи Полиен форсларга қарши курашган Широқ қаҳрамонлиги ҳақидаги афсона тўғрисида хабар беради. Унинг хабарига кўра, сак қабилаларининг вакили бўлган Широқ исмли чўпон ҳийла йўли билан форсларнинг катта қўшинларини сувсиз саҳро ичкарисига адаштириб қўяди. Широқ ҳам, форс қўшинлари ҳам очлик ва ташналикдан ҳалок бўладилар. Александр қўшинлари дарёдан ўтгач Бессни таъқиб этиб «Суғд вилояти Навтакага» йўл оладилар (Аввал Птоломей Лаг бошчилигидаги илғор қисм, кейин асосий кучлар). Суғд ерларида Спитаман бошлиқ маҳаллий саркардалар Александрни тўхтатиб қолиш мақсадида Бессни асир олиб унга топширадилар. Аммо, Александрда ҳарбий юришларни тўхтатиш нияти йўқ эди. Навтакадан сўнг юнон-македон қўшинлари Суғдиёнанинг пойтахти Смаракандага юриш қилиб уни эгаллайдилар. Курций Руф маълумотларига кўра юнон-македонлар «шаҳарда ўзларининг кичик горнизонларини қолдириб, яқин атрофдаги қишлоқларни ёндириб ва вайрон этиб», шимоли-шарққа томон ҳаракат қила бошлайдилар. Жиззах ва Ўратепа оралиғидаги тоғли ҳудудларда юнон-македон қўшинлари қаттиқ талофат кўрадилар. Александрнинг ўзи ҳам оғир ярадор бўлади. Шунга қарамасдан тоғли ҳудуд аҳолисини қийинчилик билан мағлуб этган юнон-македонлар дашт кўчманчилари саклар ва суғдийлар ўртасида чегара бўлган Яксарт-Сирдарёга томон ҳаракат қиладилар.
Юнон-македонлар Яксарт бўйида тўхтаб бу ердаги шаҳарларга ўз ҳарбий қисмларини жойлаштира бошладилар. Кўп ўтмай бу шаҳарлар аҳолиси Александрга қарши қўзғолон кўтарадилар. Дарёнинг ўнг қирғоғидаги саклар ҳам ўз қўшинларини бир ерга тўплай бошлайдилар. Худди шу пайтда Бақтрия ва Суғдиёна ҳудудларида ҳам Александрга қарши қўзғолонлар бошланиб кетади. Александр дастлаб Яксарт бўйида ўз мавқеини мустаҳкамлашга қарор қилиб, бу ердаги қўзғолонларни бостирди. Суғдиёнада мил. авв. 329 йил кузида Спитаман бошчилигидаги қўзғолонни (Мароқандда) бостириш учун саркарда Фарнух бошчилигидаги қўшинларни жўнатди. Ўзи асосий кучлар билан саклар устига юриш қилди. Аммо, бу юриш мувафақиятсиз тугади.Спитаман Суғдий ва бақтриялик зодагонлар, ҳамда саклар билан иттифоқликда душманга қарши курашишга ҳаракат қилди. Манбаларнинг маълумот беришича мил.авв. 328 йилнинг охирида Спитаман ўз ватандошлари хиёнатининг қурбони бўлади. Спитаман тажрибали давлат арбоби ва саркарда бўлиб, у босқинчиларни Она – юртидан ҳайдаб чиқариш учун имконияти бўлган барча тадбирни кўрди, чоралардан унумли фойдаланишга ҳаракат қилди. У моҳир саркарда бўлиб, душманнинг кичик ҳатосидан ҳам унумли фойдаланар ва унинг заиф томонларини топишга ҳаракат қиларди. Аммо, Александр ҳарбий куч-қудрати жиҳатдан Спитамандан устун эди. Тарихимиздаги улуғ зотлардан бири мўғул босқинчиларига қарши мардонавор курашган, Ватан озодлиги йўлида жон фидо қилган буюк саркарда, мардлик тимсоли бўлмиш Жалолиддин Мангуберди ҳисобланади. Ўрта аср мусулмон муаллифлари, жумладан унинг вазири ва муншийси бўлган ан-Насавий уни Манкбурни (яъни, манк «белги», «хол» деган, «холдор бурунли» деган маънони англатган) номи билан аташган. Истиқлол шарофати билан озодлик ва эрк курашчиси бўлмиш буюк саркарда Жалолиддин Мангубердининг тарихий номи қайта тикланди. Республикамиз Биринчи Президенти И.Каримовнинг «Бу юрт тенгсиз алломалар, азиз авлиёлар, подшоҳу саркардалар, ботир ва паҳлавонларни кўп кўрган. Улар орасида миллий қаҳрамонимиз Жалолиддин Мангубердининг бетакрор номи юлдуздек чарақлаб туради. Султон Жалолиддин сиймоси нафақат Хоразм, балки бутун Ўзбекистоннинг фахру ғуруридир», - деган таърифи қўйилган мавзу моҳиятини тўлиқ ўзида мужассам этади. Жалолиддин оғир бир пайтда, Мовароуннаҳр уруш домига тортилган, мамлакатнинг катта қисми мўғуллар томонидан истило этилган, хоразмшоҳлар қўшини яксон қилинган, амирларнинг бир қисми хоинлик, қолгани ўз жони-мулкини асраш йўлига тушган, султонмамлакатни ўз ҳолига ташлаб қўйган, ўзаро саросима ва таҳлика ҳукм сурган бир вақтда тарих саҳнасида пайдо бўлди. Жалолиддин шундай бир оғир вазиятда, Ватан ва халқ эрки учун курашиб, мўғулларга қарши 11 йил давомида кураш олиб борди, 14 маротаба мўғулларга қарши от суриб, унинг 13 тасида ғолибликни қўлга киритишга муваффақ бўлди.Ўрта аср мусулмон тарихчилари ўз асарларида ҳамиша уни мард ва жасур саркарда сифатида таърифлашган эди. Жалолиддиннинг озодлик ва мустақиллик курашлари тарихи асрлар давомида шарқ халқлари тилларида достон бўлиб кетди. Эрон, Туркия, Миср, Покистон, Сурия, Ҳиндистон, Ироқ ва бошқа давлатларида унинг жасоратли ҳаёт йўлини акс эттирган асарлар нашр этилиши ҳамда буюк саркарда фаолияти хусусида Европада ҳам тарихий адабиётлар чоп этилганлиги, 1998 йил Жалолиддин Мангубердининг 800 йиллик таваллуд ёшига бағишлаб ўтказилган халқаро илмий-амалий анжуманда таъкидланганидек, саркарданинг «инсониятга озодлик йўлида курашнинг, юртни истибдод ва зулмдан қутқаришнинг ёрқин намунаси» сифатида башарият тарихида ўчмас из қолдирганлигидан дарак беради. 1999 йил ноябрда Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 йиллигининг кенг нишонланиши, унинг ватани Хоразмда унга маҳобатли ҳайкал ўрнатилди . Download 42.89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling