1. O'zbekistonning eng yangi tarixi fanining maqsad va vazifalari
Download 42.89 Kb.
|
tarix javoblar
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6. Eramizning lX asriga qadar davlatchilik rivoji.
#5Qadimgi Baqtriya va Xorazm.
Miloddan avvalgi VII asrda hozirgi O‘zbekiston hududida Xorazm va Baqtriya davlatlari vujudga keldi.Qadimgi Xorazm markazlaridan biri Ko‘zaliqir shahri bo‘lgan. U qalin va mustahkam mudofaa devorlari bilan o‘rab olingan.Milodiy II–III asrlarda bunyod etilgan Tuproqqal’a Xorazm davlatining yirik shaharlaridan biri bo‘lgan. Arxeologlar bu shahardagi shohlar saroyi xonalaridan birida boshiga toj kiygan va qo‘lida burgut ushlagan podsho haykalini topganlar.Saroyda, shuningdek,«jangchilar zali», «g‘alabalar zali» kabi zallarning bo‘lganligi ham aniqlangan. Xorazm davlatida sug‘orma dehqonchilikni rivojlantirish maqsadida Amudaryodan suv chiqarish uchun maxsus inshootlar barpo etilgan.Qadimgi Xorazmda hunarmandchilik,binokorlik va savdo-sotiq yuksak darajada rivojlangan. Tog‘lardan qazib olingan qimmatbaho zumrad toshlarga ishlov berilib, har xil buyumlar tayyorlangan. Ular Eron, Xitoy, Hindiston, Misr singari mamlakatlarda sotilgan.Qimmatbaho metallardan tangalar zarb etilgan. Qadimgi Xorazm davlati o‘zbek davlatchiligining ilk poydevori bo‘lib, 2700 yillik tarixga ega.O‘zbek davlatchiligining tamal toshlari bundan 2700 yil muqaddam ayni Xorazm vohasida qo‘yilgan. Xorazm tarixi o‘zbek davlatchiligining asosi, uning qudrati va qadimiyligining tasdig‘idir. Baqtriya davlati hozirgi O‘zbekistonning janubida joylashgan.Baqtra va Qiziltepa, Baqtriyaning yirik shaharlari bo‘lgan.Baqtra shahri Baqtriya davlatining poytaxti edi. U baland va mustahkam mu-dofaa devorlari bilan o‘ralgan. Shahar ichida mamlakat podshosining muhtasham qal’asi joylashgan edi. Baqtriyada oltin,la’l kabi qimmatbaho ma’danlar qazib olingan. Baqtriya la’lidan tayyorlangan mahsulotlar Xitoy, Hindiston, Misr kabi mamlakatlarda sotilgan.Qimmatbaho ma’danlar qazib olinishi mamlakatda zargarlik, badiiy hunarmandchilikning rivoj topishiga olib keldi. 6. Eramizning lX asriga qadar davlatchilik rivoji.Милоднинг III асри иккинчи ярми - IV асрда Ўрта Осиёнинг ўтроқ деҳқончилик воҳаларига кўчманчи халқлар - кидарийлар, хионийлар ва эфталийлар бостириб кирадилар. Бунинг натижасида кўчманчи ва ўтроқ халқлар ўртасида қонли урушлар бошланиб этник ҳудудлар ўзгаради, эски сулолалар инқирозга учраб янгилари пайдо бўлади, маданиятлар ўзгариб, янги ижтимоий-иқтисодий тузум пайдо бўлади. Турк ҳоконлиги даврида Қашқадарё воҳасидаги Кеш шаҳрининг ҳам ижтимоий-сиёсий мавқеи анча ошганлиги кузатилади. Кеш шаҳри ривожида воҳа орқали ўтган муҳим савдо йўллари катта аҳамият касб этиб, бу йўллар Фарғона, Чоч воҳаси ва Самарқандни Окработ довони ва Темир дарвоза орқали Тохаристон билан боғлаган. Бу даврда Хитойдан Сосонийлар Эрони ва Қора денгиз орқали Византияга ўтувчи халқаро савдо йўли ва ипак савдоси назоратини қўлга олган турклар ва уларнинг ҳомийлигида савдо-сотиқ билан шуғулланган Сўғд савдогарлари Марказий Осиёда ипак савдоси устидан тўлиқ назорат ўрнатдилар. Таъкидлаш лозимки, бу даврда ипак савдоси, нафақат иқтисодий, шу билан бирга, муҳим стратегик аҳамиятга эга бўлган ҳарбий-сиёсий вазифаларни ҳал этишда ҳам катта ўрин тутар эди. Бу даврда Хоразм воҳаси Африғийлар давлати таркибига кирган бўлиб, унинг йирик шаҳарларидан бири бўлган пойтахт Кат шаҳри карвон йўли ўттан йирик савдо шаҳри эди. Воҳанинг карвон йўллари ва уларнинг тармоқлари бўйларида жойлашган йирик қишлоқлари ҳам минтақадаги иқтисодий-маданий алоқаларда ва шу жабҳалардаги тараққиётда маълум аҳамиятга эга бўлган эди. V-VI асрларда Чоч воҳаси ҳам Ўрта Осиёнинг ички ва ташқи алоқаларида катта аҳамиятга эга бўлган. Ю.Буряковнинг сўнгги йиллардаги тадқиқотларига кўра, бу даврда Чочда 30 дан зиёд шаҳарлар мавжуд бўлиб, уларнинг кўплари янги шаҳарлар эди. Археологик маълумотларни ёзма манбалар билан солиштириш натижасида бу даврдаги Чочнинг шаҳар ва қишлоқлари, пойтахт шаҳри Сирдарё - Яксартга яқин жойларда ҳамда унинг ирмоқлари бўйларида жойлашганлиги аниқланган. Бу даврда Чоч воҳаси орқали шарқдан - Фарғона водийси ва Шимолий дашт ҳудудлардан Суғдиёна орқали Амударё кечувларига, ундан Тохаристон ҳудудларига йўллар ўтган. Шунингдек, Чоч воҳаси, шимолдаги дашт чорвадорлари ва Сибир ҳамда Хитой билан алоқаларда ҳам асосий ўринни эгаллаган ҳудудлардан бири эди. Хуллас, бўлиб ўтган турли тарихий-сиёсий воқеалар ҳудудий-этник ўзгаришлар, миграция жараёнларига қарамасдан V-VIII асрларда Ўрта Осиё халқларининг ташқи алоқалари кўлами кенгайиб борди. Айниқса, Ўрта Осиё - Византия алоқалари асосида тарихий-маданий алоқаларнинг янги йўналишлари пайдо бўлди ва ривожланди. Таъкидлаш лозимки, туркларнинг Сосонийлар Эрони билан зиддиятлари Турк хоконлигининг Византия билан қалин савдо-дипломатик алоқалари ўрнатилишига ҳамда тегишли алоқа йўллари ривожланишига олиб келди Download 42.89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling