1. Педагогиканинг ривожланишини акс эттирувчи асосий


Download 170.72 Kb.
bet9/19
Sana13.04.2023
Hajmi170.72 Kb.
#1352899
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   19
Bog'liq
2mustaqil ish

2.Психик ҳолатлар шаклида: хурсандчилик, ҳафа бўлиш, ишончлилик,ҳайратланиш, қайғуриш, миннатдорчилик.
3.Шахснинг индивидуал типологик хусусиятлари: темперамент, характер, қобилиятлари, ижтимоий установкалари.
Инсоннинг психикасини унинг ижтимоий ҳаёт шароитлари белгилайди.Инсон амалий ишда(меҳнатда) ўз тажрибасида ташқи оламни акс эттиришнинг тўғри-нотўғрилигини текшириб кўриб, объектив ҳақиқатни билишга ҳаракат қилади. Онгимиздаги акс эттириш фаолияти объектив нарса билан субъектив нарсанинг бирлигидан иборатдир.
Акс эттиришнинг объективлиги икки жиҳатдан: 1) акс этиш объектив оламнинг таъсир этиш натижаси бўлиб, шу олам тўғрисида тўғри тасаввур ва билимлар олиш; 2) акс этиш нерв-физиологик жараёндан иборат бўлиб, одам фаолиятининг турли шаклларида нимоён бўлишидир.
Субъективлиги: одам теварак-атрофдаги воқеликни билиб борар экан, ўз онгида акс этаётган нарсанинг эҳтироссиз ва бефарқ кўзатувчиси бўлиб қолмайди, у ушбу нарса ва ҳодисаларга нисбатан муайян муносабатини ифодалайди. Шунинг учун ҳам объектив оламдаги нарсаларни онгимиз билан акс эттириш объектив оламнинг ҳамиша субъектив образи бўлади.
Шундай қилиб, психологиянинг предмети психика – объектив воқеликни акс эттиришдан иборат бўлган муҳим вазифани амалга оширади.

3. Психология фанининг 300 дан ортиқ тармоқлари фан сифатида ривожланаётганлиги ҳозирги кунда психологиянинг фанлар тизимида янада мустҳкамланаётганлигидан дарак беради.


- умумий психология – психологиянинг барча масалаларини ўзига хос жиҳатларини ўрганади;
- педагогик психология- кишига таълим –тарбия беришнинг психологик қонуниятларини ўргатади;
- ижтимоий психология – одамларнинг жамиятда биргаликдаги иш фаолиятлари натижасида ҳосил бўладиган тасаввурлар, фикрлар, эътиқодлар, ҳиссий кечинмалар ва ҳулқ-атворларини ўрганади;
- меҳнат психологияси – кишиш меҳнат фаолиятининг психологик хусусиятларини, меҳнатни илмий асосда ташкил этишнинг психологик жиҳатларини ўрганади;
- муҳандислик психологияси - автоматлаштирилган бошқарув тизимлари, операторларнинг фаолиятини, “Одам - техника” тизими ўртасидаги вазифаларни тақсимлаш ва мувофиқлаштиришнинг хусусиятларини ўрганади.
Ҳозирги замон илм фанинниг қадри ва аҳамияти унинг нечоғлик амалиётга кири бориб, тадбиқий салоҳияти ортиб бориши билан баҳоланади. Психологиянинг тараққиёти ҳам айнан шу мезон талабларига жавоб бериши билан характерланиб, қуйидаги йўналишларда амалий жиҳатдан фаолият кўрсатмоқди:
1).Саноат ва ишлаб чиқариш соҳасида(сотувчи ва харидор ўртасидаги психологик муаммоларни бартараф этиш);
2) Сиёсат соҳасида(фуқароларнинг ижтимоий установкаларини ўзгартириш ва жамоатчилик фикрини психологик таҳлил қиилш);
3). Оила ва никоҳ борасида(оила ва никоҳ борасидага тасаввурларни тўғри шакллантириш);
4). Мактаб ва маориф соҳасида(боланинг ўқув жараёнига психологик тайёргарлигини ташҳис қилиш);
5). Ҳуқуқбўзарликни олдини олиш борасида( ёшлар орасида ҳуқуқий маърифат ва маданиятни шакллантириш).

Download 170.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling