1. Педагогиканинг ривожланишини акс эттирувчи асосий


Download 170.72 Kb.
bet10/19
Sana13.04.2023
Hajmi170.72 Kb.
#1352899
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   19
Bog'liq
2mustaqil ish

ПСИХОЛОГИЯНИНГ АҲАМИЯТИ
Бошқа фанларни ўрганиш каби, психологиянинг ўрганишни ҳам, аввало, билиш, маълумот олиш учун аҳамияти бор. Биз психологияни ўрганиб, воқеъликнинг ғоят катта ва сифат жиҳатдан ўзига хос соҳаси,- психик ҳаёт соҳаси ҳақида билим оламиз. Психика қандай келиб чиққан, ҳайвонот дунёсида психик ҳаёт формалари қандай тараққий этган, одам психикаси тарихан қандай ривожланган, ҳар бир одам туғилиш пайтидан тортиб унинг онги қайси шарт-шароитларга қараб тараққий этади, характер қандай вужудга келади, одамнинг қобилиятлари қандай шаклланади - психологнинг илмий тадқиқотлари ана шу саволларимизга жавоб беради.
Одам теварак-атрофдаги дунёни қандай идрок этади, у қандай эсида қолдиради, қандай эсга туширади ва фикр юритади, у қандай ҳисларни кўнглидан кечиради, одам теварак-атрофдаги дунёни ўз эҳтиёжларига мослаштириб, янги моддий ва маънавий бойликларни вужудга келтириб, қандай иш кўради - психологияни ўрганиш билан ана шу масалаларни билиб оламиз.
Психологияни ўрганиш одамни психика ҳақидаги ва психик ҳаётнинг хилма-хил ҳодисалари ҳақидаги билимлар билан бойитибгина қолмай, шу билан бирга одам ақлини ҳам ўстиришга ёрдам беради. Одам ақлини ўстириш, жумладан, янги билимлар ва кўникмаларни тезроқ эгаллаш, янги назарий ва амалий вазифаларни тўғри ҳал қилиш қобилиятини такомиллаштиришда, ўз фикрларини нутқда тўғри ифодалай билиш ва бошқаларнинг нутқини тўғри тушуна билишда ҳам ўз ифодасини топади. Албатта, ҳар бир фан билан шуғулланиш одамни камолга етказади. Аммо психология бу соҳада алоҳида ўрин тутади. Одам психологияни ўрганар экан, аввало ўз ақл-идрокини, унинг жараёнларини билиб олади, унга диққат-эътибор беради, ақлнинг фаолиятини кучайтирадиган шарт-шароитни билиб олади ва шу билан ўз ақл-идрокининг кўпроқ ўсишига ёрдам беради.Психик ҳаёт ҳодисалари ҳақидаги илмий билимларни эгаллаш шахс дунёқарашини шаклланишида катта аҳамиятга эгадир. Тушуниш кишилар онгидаги эскилик сарқитларига қарши курашда, жумладан, ҳар хил диний таассуб ва хурофотларга қарши курашда жуда кучли қурол бўлиб хизмат қилади.
Одам психологияни ўрганар экан, ўзидаги психик ҳаётни ва бошқа кишилар психикасини била оладиган бўлиб қолади. Бу билим эса бошқа кишиларни ва ўзини яхшироқ тушунишга имкон беради. Психологиянинг билиш, маълумот олиш учун аҳамияти шулардан иборатдир. Шу билан бирга психология (жумладан, психология методлари) кишилар амалий фаолиятининг ҳар хил турларида - таълим-тарбия, ишлаб чиқариш, меҳнат, медицина, суд-ҳуқуқшунослик, ҳарбий-мудофаа, санъат ва бошқа соҳаларда ҳам катта аҳамиятга эгадир.
Корхоналар ва бошқа хўжалик, маданий ва маъмурий муассасаларининг ҳамда ташкилотларнинг раҳбарлари кадрларни танлай билиши, уларни жой – жойига қўя билиши, уларга раҳбарлик қила олиши керак. Бунинг учун эса уларнинг қобилиятлари, характери, меҳнатга муносабати ва бошқа шу кабиларнинг фарқига бора билиши керак. Психология медицина билан қадимдан боғланиб келади. Касалликлар орасида психик касалликлар бўлади. Бундай касалликларни ҳам, асосан, психологик воситалар билан даволашга тўғри келади. Врач психик касалликларни яхшироқ ажрата билмоқ учун одамнинг нормал психологиясини ҳам билиш керак. Бошқа касалликларни, айниқса, нерв касалликларини даволашда ҳам врач беморнинг руҳий ҳолатини била олиши ва касалликнинг боришига руҳий ҳолатнинг таъсирини назарда тутиши лозим. Врач беморга психик таъсир кўрсатиш воситаларини, ишонтириш, маслаҳат бериш ва бошқа шу кабиларининг аҳамиятини билиш керак.
Психология суд ишида ҳам муҳим рол ўйнайди. Суд ходими айбланувчининг руҳий ҳолатини, гувоҳларнинг сўроқда айтган гапларини психологик жиҳатидан таҳлил қила билиши керак. Кишилар бирон айб, жиноят қилганларида нима ният билан шундай қилганликларини суд ходими фаҳмлай билиши керак. Айбдорларнинг индивидуал ҳусусиятларини ҳам билиб олишга тўғри келади. Буларнинг ҳаммасида усталик билан иш кўрмоқ учун одамнинг психикасини билиш, психологияни ўрганиш керак.
Психологиянинг санъатдаги аҳамиятини ҳам кўрсатиб ўтмоқ керак. Ҳар бир санъаткор (артист, мўзикант, рассом ва шунга ўхшашлар) кишиларга – томошабинларга, тингловчиларга ўз ижоди билан таъсир кўрсатишни мақсад қилиб қўяди. Бунинг учун эса одамнинг қандай идрок қилишини, қандай фикрлашини ва қандай ҳис қилишини билмоқ керак. Санъат арбоби образ яратиш устида ишлайди, шу образнинг бирор бадиий восита билан гавдалантиради. Бунинг учун санъаткор образни қандай элементлардан қай тариқа яратилишини билиши керак. У ижодий фаолият психологиясини билиши шарт.
Психологияни билиш кундалик турмуш учун ҳам фойдали. Ҳар ким доимо бошқа кишилар ўртасида бўлади, муайян муносабатлар – таниш-билишлик, ошна-дўстлик ва бошқа шу кабилар туфайли бошқа кишилар билан алоқа қилади. Ҳар биримизга бошқа кишиларнинг характер, ҳавас, кайфиятларини билиб олишга, кишиларнинг бир-бирини ажратишга ва уларга таъсир кўрсатишга тўғри келади. Бу ерда шуни айтиш керакки, одамзод фаолиятининг турли соҳаларида психологик билимларнинг амалда қўлланиш психик ҳаёт ҳодисалари, уни қонуниятлари, ҳақидаги билимларини кенгайтириш, чуқурлаштириш ва ойдинлаштириш учун ҳам кўп материал беради ва шу билан психологияни назарий соҳаларини бойитади.
Психологиянинг илмий билиш ва амалий аҳамияти шундан ҳам кўринадики, психологиянинг тарихий тараққиётида унда бир қанча маҳсус тармоқлар ажралиб чиқди. Психологиянинг бу тармоқлари ҳозирги вақтда мустақил фанлар даражасига кўтарилди. Психологиянинг шу тармоқларидан бир қисми кўпроқ назарий характерда бўлса, иккинчиси кўпроқ амалий характердадир. Психологиянинг айрим тармоқлари шулардан иборат: умумий психология, ёш психологияси (жумладан, болалар психологияси) педагогик психология, меҳнат психологияси, ҳарбий психология, санъат психологияси, спорт психологияси, суд психологияси, медицина психологияси, психопотология. Шу психология фанларидан ҳар бирининг ўзига алоҳида текшириш объекти, ўз вазифалари бор ва ҳар бири ўзининг текшириш методларидан фойдаланади.
Психологиянинг асосий методлари : кўзатиш ва эксперимент методидир. Хусусий методлари: суҳбат, сўров, фаолият маҳсули ва жараёнини таҳлил қилиш ҳамда тест методлари.
Психологияда текшириладиган психик ҳаёт ҳодисалари жуда хилма-хил ва мураккаб ҳодисалардир. Бу ҳодисалар қандай методлар билан, яъни қайси йўллар билан, қандай усуллар билан текширилади, деган савол туғилади. Психологияда чинаккам илмий билимга эга бўлмоқ учун психикани текшириш методларини билиш ва шу методлардан фойдалана билиш керак. Ҳар бир педагог кишилар психикасини текшириш учун лоақал энг оддий усулларни билиши лозим.
Ҳозирги мустақиллик шароитида миллий онгнинг шаклланишига тааллуқли умумий илмий қонуниятларни излаш, янгича тафаккур қилиш ва дунёқарашни шакллантириш миллий мафкура ва миллий ғояни шаклланишига ижобий таъсир кўрсатади. Ҳар бир фандаги каби психологияда ҳам тажриба, кўзатиш ва эксперимент шаклида қўлланилади. Кўзатиш ва экспериментдан ташқари, илмий текширишнинг бошқа маҳсус медотлари: суҳбат методи, биография методи, солиштирма тарихий метод ва бошқа методлар ҳам қўлланилади.

Download 170.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling