1. Педагогиканинг ривожланишини акс эттирувчи асосий
Download 170.72 Kb.
|
2mustaqil ish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таълим ва тарбияни инсонпарварлаштириш
- Таълимни гуманитарлаштириш
- А қ лий тарбия
- Ҳ у қ у қ ий тарбия
- Ме ҳ нат тарбияси
Ички муҳит - юқори даражадаги ўзига хос фаолиятларнинг, характерлар ўзига хослигининг, ҳаёти тажрибасининг тафаккур кўникмалари тизимининг ҳамда талаба учун, одатдаги руҳий ҳолатларда ўзини намоён этадиган таъсирчанлик ва муносабатлар мажмуасининг ўзаро бир бирига мувофиқ келиши, бир бирини тўлдириши ва бойитишдир.
Ирсийлик - шахснинг шақлий ўзига хосликларини белгилаб берадиган анатомик, физиологик, психологик ташкилий жиҳатларини қобилиятларини ва иқтидорларини ривожлантиришга йўналтирилган шахсларга ота-оналар томонидан ўтказилган ирсий белгилардир. Таълим ва тарбияни инсонпарварлаштириш - педагогик диққат ҳамда эътиборнинг марказида инсоннинг муҳим масаласи ва муаммоси, яъни шахсларда инсон шахсига дунёдаги энг юқори, бебаҳо бойлик сифатидаги муносабатини шакллантиришдек муҳим фаолият ётади. Таълимни гуманитарлаштириш - ноинсоний қиёфа ва хусусиятларга қарама-қарши туриш, инсон шахснинг маънавий бойлигини ошириш ва тараққий эттириш мақсадида таълимнинг гуманитар ҳамда табиий-математик даврийликлари орасида гармоник мувозанатни ўрнатишдир. Ақлий тарбия - тарбияланувчиларнинг онги ва тафаккурини билимлар, онгли кўникмалар ҳамда малакалар билан бойитиш. Ақлий кучлар, сезги, руҳий жараёнлар, иқтидор, билувчанлик мақсадлари, дунёқараш ва фаолият озодлигини шакллантириш. Ҳуқуқий тарбия - ҳуқуқий маданиятни, талабалар қонунга буйсунувчанлик хатти-ҳаракатини шакллантириш. Политехник маълумот - ҳозирги замон ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг асосий тамойиллари билан, экологик тоза технология билан танишиш. Шу билан бирга компьютер техникаси механизациялаштирилган ҳамда автоматлаштирилган ҳозирги даврдаги жиҳозлари билан ишлаш малакаси билан қуроллантириш. Меҳнат тарбияси - тарбияланувчиларни умумий меҳнат билимлари ва ижтимоий фойдали меҳнат малакалари билан қуроллантириш. Шу билан бирга, меҳнатсеварлик, меҳнат кишисининг психологиясини ривожлантириш, мулкнинг ҳар хил шаклдаги турларида меҳнатнинг ҳар хил шаклларини ташкил этиш қобилиятини намоён этиб муваффақиятга эришиш, тадбиркорлик ва ижодий ёндашувни намоён этиш хусусиятларининг эгаси сифатида шакллантиришдир. Таълим услубияти (методикаси) хусусий дидактика ёки таълимнинг хусусий назариясини ўзида намоён этадиган педагогика фанининг тармоғидир. Унинг вазифалари ўқув фани юзасидан таълим бериш ҳодисасини ўрганиш жараёнида уларнинг орасидаги қонуний алоқаларни очиш, англанган қонуниятлар асосида эса педагогнинг таълим фаолиятига ва тарбияланувчининг англаш, билувчанлик фаолиятига талаблар меъёрини ўрнатишдан иборатдир. Download 170.72 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling