1. Педагогиканинг ривожланишини акс эттирувчи асосий


Педагогиканинг илмий-тадқиқот методлари


Download 170.72 Kb.
bet8/19
Sana13.04.2023
Hajmi170.72 Kb.
#1352899
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   19
Bog'liq
2mustaqil ish

Педагогиканинг илмий-тадқиқот методлари

Педагогика фани ўз мазмунини бойитишда янгилашда мавжуд бўлган педагогик ҳодиса ва жараёнларни унинг мақсади ва вазифаларига мувофиқ келадиган усуллари билан ўрганади. Педагогика фанининг илмий тадқиқот усуллари қанчалик тўғри қўлланса, таълим-тарбия мазмунини янгилаш ва такомиллаштириш шу даражада юксалади. Лекин илмий тадқиқот методларининг аниқ чегараланган тизими ҳозиргача фанда яратилган эмас. Педагог педагогик жараёнда ўз аудиторияси тарбияланувчилари характер-хусусиятларидан келиб чикқан, уларни психологиясини чуқур ўрганиб бир қатор методларни қўллаш мумкин.Чунки педагогнинг асосий мақсади дарс жараёнини тарбиявий таъсирини ошириш ҳисобланади. Бунинг учун қуйидаги педагогик илмий текшириш методларни келтириб ўтиш лозим бўлади.


1. Педагогик кўзатиш методи.
2. Суҳбат усули (якка тартибда, гуруҳ билан )
3. Тест усули
4. Маълумотларни таҳлил қилиш усули
5. Талабалар ижодини ўрганиш усули.
Педагогикада бу каби методларни қўлланган ҳолда дарс жараёнини ташкил қилганда тарбияланувчиларни ёш хусусиятларини ҳисобга олиш зарур бўлади. 2
Бунинг учун қуйида жадвал куринишида келтирилган методлардан фойдаланиш тавсия этилади. Таълим усулларини танлаш билан бир каторда ўқитувчи дарсдаги талабаларни ёш ва индивидуал характер хусусиятларини урганиши ҳамда тахлил қилиши шарт.
Бу каби методлардан фойдаланиб таълим ва тарбия ишларини олиб бориш фақатгина педагог учун эмас, иқтисодиёт жабхаларида фаолият юритаётган бошқарувчи ходимлар, оилада фарзанд тарбияси билан шуғилланувчи ота-оналар учун ҳам, жамоа билан ишлайдиган маъсулиятли шахс учун ҳам зарурий шарт бўлган усуллардан биридир. Зеро, инсон тарбиясидек мураккаб жараёнга ҳеч қачон эътиборсиз бўлмаслик зарур.
Мавзу: Психология фани , мақсади ва вазифалари
Режа

  1. Психология фани,келиб чиқиш тарихи ва вазифалари.

  2. Психологиянинг предмети.

  3. Психологиянинг йўналишлари ва тармоқлари.

  4. Психологиянинг асосий методлари ва принциплари.

Таянч иборалар: руҳ,жон, ички кечинмалар, психика,психик ҳолатлар,психик жараёнлар,эксперимент,тест методи.
Фаннинг мақсади: Талабаларни инсоннинг ички дунёси ҳақидаги билимлар қуроллантириш ва шахслараро муносабатларни тўғри ташкил этиш.
Савол: Психология фани нимани ўргатади?
Ҳар қайсимиз кундалик ҳаётда одамлар билан учрашиб,улар билан гаплашамиз,гапга ҳаяжон билан ёки хотиржамлик билан жавоб берамиз, бир одамлар бизга ёқимли бўлади, бошқалар ....... унча ёқимли бўлмайди.
Одамнинг номуносиб ҳулқ-атворини кўрар эканмиз, аччиғланамиз ва ғазабланамиз ,уни танқид қиламиз;фидокорона иш, кўрсатилган меҳрибонлик бизни қувонтиради. Ҳилма- хил нарсаларни кўрар эканмиз уларни кўздан кечирамиз бир хил нарсани эсда тутамиз ва аксинча, бир хил нарсага диққат қилмаймиз бошқа бир нарсани пайқамай қоламиз. Яхши китоб, ёқимли куй, рассомлик санъатининг гўзал асари ҳар қайсимизга роҳат бағишлайди.
Буларнинг ҳаммаси кўпдан кўп бошқа нарсалар ­­­­­­­психик ҳаётимизнинг ,яъни руҳий дунёмиз (руҳиятимизнинг) хилма хил намоён бўлишидир. Шунинг учун ҳам психология бизнинг ўзимиз ҳақидаги, бизнинг ички, руҳий дунёмиз ҳақидаги фандир .” Псюхе”- руҳ, жон, “логос”- фан,таълимот деган маънони англатади..
Бизнинг турмушимиздаги ҳар бир жарён, фаолият- бу психологиядир.
Ҳозирги замондаги кишиларнинг психология ҳақидаги фикри! Унинг турмушимиздаги роли, тутган ўрни: мактабда,ҳаётда,оилада,ва ҳ.к. Психология психик жараёнларни: сезгилар, идрок, диққат, хотира, тафаккур, ирода, хаёл, ҳис-туйғуларни ва шахснинг темперамент, характер, қобилиятлари, эҳтиёжлари каби хоссаларини ўрганади. Шунингдек, психология фани инсон фаолиятининг хусусиятлари,малакалари одатлари,меҳнати ва ижодий фаолияти ҳамда шунга ўхшаш хусусиятларини ўрганади.Бошқача қилиб айтганда, психология шахсга хос бўлган барча хилма-хил индивидуал хусусиятларни ҳамда барча одамларга хос бўлган умумий психик сифатларни ўрганади.
Одамнинг психик ҳаёти мураккаб ва кўпқирралидир. У фақат ташқи муҳитнинг таъсирларигагина боғлиқ бўлиб қолмай, балки юксак нерв фаолиятидаги мия ишининг мураккаб нерв-физиологик қонуниятларига ҳам бўйсунади. Психик жараёнлар ва шахснинг хусусиятлари ўзаро чамбарчас боғланган бўлиб, ҳамиша бир-бири билан турлича боғланган ва бир-бирига боғлиқ ҳолда намоён бўлади. Муайян бир вақтда ҳеч қачон фақат биттагина психик жараён рўй бермайди ёки шахснинг фақат биттагина хусусияти намоён бўлиб қолмайди. Масалан: идрок этиш жараёни сезги жараёни билан ҳам, хаёл жараёни билан ҳам, тафаккур ва хотира жараёни билан ҳам чамбарчас боғланган бўлади(Ўқиши қийин бўлган хат).
Психология фани бундан 2500 йилча илгари Қадимги Грецияда вужудга келган. Аристотель ўзининг “Жон” ҳақидаги китобида “Инсоннинг руҳи унинг танасини бошқариб туради, яъни тана бизнинг руҳимизга бўсунади” деган ғоялари билан психология фанинг мавжудлигини ва фан cифатида фалсафадан ажратиб ўрганиш кераклигини асослаб берган.
Ибн Сино ўзининг “Тиб қонунлари” асарида кишиларнинг мижозига қараб муомала қилишда, беморга нисбатан ҳам унинг индивидуал типологик хусусиятларини билган ҳолда касалини қайси кўринишда эканлигини айтишда психологик билимларнинг аҳамияти ҳақида гапирилган.
Психологиянинг асосий вазифаси одамнинг психик фаолияти қонуниятларини ўрганишдир.
Психология психик ҳодисаларнинг одам ҳаёти ва фаолиятининг объектив шарт-шароитларига боғлиқ эканлигини: масалан, ҳаёт ва тарбия шароитларининг таъсири билан ўсмир характерининг қандай вужудга келишини, унда меҳнатсеварлик , ўқишга виждонан ёндошиш ва шу кабиларнинг қандай таркиб топишини ўрганиб боради.
Ҳозирги замон психологияси етишиб келаётган ёш авлодда кенг дунёқарашни ва миллий қадриятларимизни ташкил топишини ва уларни психологик билимлар билан мустаҳкамлашни таъминлайди.
Психологияни билиш ўз-ўзини, ўз руҳий ҳаётини, ўзининг заиф ёки кучли томонларини тушуниб олишга ёрдам беради. Ўз-ўзини билиш, англаш шахснинг ўз-ўзини тўғри тарбиялашини, ўз қобилиятларини ўстириш ва ўз ҳулқ-атворидаги камчиликларгабарҳам беришда ҳамда мулоқот маданиятини яхшилашда ёрдам беради.
2. Психология фанининг предмети бу - психикадир. Психика - ташқи оламни онгимизда акс эттирилишидир. Психика моддий олам тараққиётининг энг юқори босқичида – тирик мавжудотлар : ҳайвонлар ва одамлар пайдо бўлган босқичда вужудга келган.Юксак тараққиёт даражасига эришган ҳайвонлар ва одамда психиканинг тарққиёти бош мия катта ярим шарлари пўстининг риаожланиши билан ўзвий, чамбарчас боғлиқ. Шундай қилиб психика, онг-материя тараққиётининг юқори босқичида вужудга келадиган хоссасидир.Бу хосса алоҳида йўсинда ташкил топган материя – миянинг юксак даражадаги маҳсулидир.Миянинг хусусияти бўлган психика ташқи оламни акс эттириш қобилиятига эга.
Объектив воқеликдаги нарса ва ҳодисалар одамнинг сезги аъзоларига, нерв тизимига таъсир этар экан, шу нарса ва ҳодисалар унинг миясида акс этади.
Психика ҳар доим учта шаклда намоён бўлади: 1.Билиш жараёнлари шаклида:сезги, идрок, диққат, хотира,хаёл,тафаккур ва нутқ жараёнлари.Бу акс этиш – воқеликни билиш демакдир.

Download 170.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling