1. Педагогиканинг ривожланишини акс эттирувчи асосий
Download 170.72 Kb.
|
2mustaqil ish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Педагогика психология ва физиология
Этика фалсафанинг ахлоқий ва тарбия масалалари билан бевосита боғлиқдир. Уларни хал этишда педагогика ахлоқнинг умуминсоний қадриятларига суянади.
Эстетика (нафосат тарбияси) инсоннинг эстетик идеалларини шакллантириш, маданиятга ва воқеликка эстетик муносабатлари умумий қонуниятларини ўрганади ва эстетик тарбияни илмий жиҳатдан асослаш учун хизмат қилади. Бу асосларни педагогика фани ишлаб чиқади, ёшларни гўзалликни хис қила олиш, тушунишга ўрганиш воситалари ва йўллари белгилаб беради. Педагогиканинг фалсафа ва бошқа ижтимоий фанлар билан боғлиқлигини, ҳал этадиган илмий масалаларнинг умумийлигини педагогиканинг ижтимоий хусусияти, унинг мафкўравий йўналишга эга эканлигини таъкидлаб туради. Тарбиянинг ҳамма муаммоларини бошқа сиёсий, ижтимоий масалалар билан бир қаторда ҳал этиш заруриятини кўрсатиб беради. Жамиятимиз ривожланишининг ҳозирги босқичида педагогиканинг иқтисодиёт фанлари билан алоқаси мустаҳкамланиб бормоқда. Ижтимоий фанлардаги маълумотларга суяниб, педагогика жамиятнинг тарбияга бўлган объектив эҳтиёжини ва уларни амалга ошириш шарт-шароитларини ўрганади. Инсоннинг ақлий ривожланиши қирраларини, жиҳатларини ўрганадиган бошқа фанлардан фарқли ўлароқ, педагогика инсон шахси, унинг тараққиёт босқичлари билан шуғулланади. Педагогика психология ва физиология билан ҳам бевосита ва билвосита боғлиқдир. Физиология педагогика ҳамда психологиянинг табиий илмий базаси ҳисобланади. Педагогика физиологиянинг олий асаб (нерв) фаолиятининг ривожланиши, асаб системасининг ўзига хослиги, биринчи ва иккинчи сигнал системалар ҳақидаги, шунингдек сезги органларининг, таянч ҳаракат аппаратларининг, юрак. кон-томир ҳамда нафас олиш системаларининг фаолияти, ривожланиши ҳақидаги маълумотларга суянади. Психологик ҳодисаларнинг физиологик асосларини билиш педагогика учун тарбия ва таълимнинг баъзи бир омилларини яққол, аниқ билиб олиш, тушуниш имкониятини яратади ҳамда таълим-тарбия жараёнини самарадорлигини оширишнинг кўпгина муаммоларини муваффақиятли ҳал этишга ёрдам беради. Психология педагогиканинг бошқа фанлар томонидан аниқланган билимлар, ўсиб келаётган инсоннинг шахсини шакллантириш, ички жараёнларини юз бериш омиллари ва шарт-шароитлари ҳақидаги билимлар билан қуроллантиради. Кейинги вақтларда педагогика бошқа янги ривожланаётган фанлар билан, жумладан, мураккаб динамик тизимларни режали бошқариш ҳақидаги фан бўлган кибернетика билан мустаҳкам алоқада ривожланмоқда. Буларнинг барчаси педагогика ўзининг предмети ва тадқиқот соҳасига эга бўлиб, бошқа бир қатор фанлар билан жуда мустаҳкам боғлиқликда эканлигини кўрсатади. Ҳозирги мустақиллик шароитида ўсиб келаётган ёш авлод тарбиясида умуминсоний қадриятларни, умуминсоний ижобий хислатларни ривожлантириш Ўзбекистон ҳукуматининг қарорларида мустақил Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов асарларида, нутқларида ўз аксини, тасдиғини топган. Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида тутган ўз йўли, тамойиллари тарбия жараёнида ҳали аввалги кекса авлод олдида турмаган янги масала ва муаммоларни ечиш учун зарур бўладиган хислат ва сифатлар шакллантирилишини тақозо этади. Ўзбекистонда миллий истиқлол мафкўраси аста-секин шаклланиб бораяпти. Педагогика илмидаги тушунчалар таърифлар миллий истиқлол мафкўрасига мос умуминсонийлик руҳида тушунтирилмоғи мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Албатта таълим ва тарбияда умуминсоний қадриятлар билан бирга миллий ўзига хослик нисбати, мувозанати алоҳида аҳамиятга эга. Яна бир томондан таълим назариясини, таълим - тарбия мазмунини, шаклини ва услубларининг асосий жиҳатлари Шарқда ишлаб чиқилиб, Оврупо орқали ўзгариб, ривожланиб яна Шарққа қайтиб келганини ва дунё педагогик жараёнини бир бутунлигини ҳисобга олинса, қуйида келтириладиган тушунчаларда хусусий миллийликдан кўра, умуминсонийлик жиҳатларининг кўплиги кўзга ташланиб туради. Энди педагогиканинг муҳим тушунчаларига тўхталамиз. Download 170.72 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling