1. Педагогиканинг ривожланишини акс эттирувчи асосий


Download 170.72 Kb.
bet3/19
Sana13.04.2023
Hajmi170.72 Kb.
#1352899
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
2mustaqil ish

Сурдопедагогика - кар ва гунг тарбияланувчилар таълим-тарбияси масалалари билан;
Тифлопедагогика - кўзи ожиз тарбияланувчилар таълим-тарбияси билан;
Олигофренопедагогика - ақли ожизлар таълим- тарбияси билан шуғулланади.
Бундай илмий ишлар билан шуғулланадиган институтлар Республикамизда турли тавсиялар бериш, методикани ишлаб чиқиш билан бир қаторда илмий изланишлар, тажриба алмашиниш билан ҳам самарали тадбирларни олиб боришади.
Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университетида махсус ташкил этилган Дефектология факультетида муносиб мутахассислар тайёрланаётганлиги фикримизнинг далилидир.


Педагогика фанининг бошқа фанлар билан алоқаси

Педагогика инсонлар орасидаги муносабатларни ва ижтимоий муҳитнинг инсонга таъсирини тадқиқ этувчи фан сифатида иқтисодиёт, маданият ривожланишининг ўзига хослиги ҳамда уларнинг инсон шахси шаклланишига таъсирини ўрганади. Шу билан бирга, педагогика ўқув муассасаси тизимининг ташкилий жиҳатларидаги кўпгина масалаларни ҳал этишга, шахсларни тарбиялашда ўқув муассасаси, оила ва жамоатчиликнинг ўзаро ҳамкорликда иш олиб боришига ёрдам беради.


«Педагогика» тарбия жараёнини ижтимоий ҳодиса сифатида ўрганар экан, табиий равишда жамиятдаги барча фанлар билан боғлиқдир. «Фалсафа» фан сифатида инсоният жамияти, табиат ривожланишининг умумий қонуниятларини ташкил этадиган, яъни педагогиканинг тараққий этиб боришига имкон берадиган илмий манбаидир. Шу билан бирга, файласуфлар ва педагогика фанлари вакиллари томонидан ишлаб чиқилган бир қатор умумий масалалар фалсафада ҳам, педагогикада ҳам баробар мавжуддир.
Булар жумласига тарбия билан бошқа ижтимоий ходисалар орасидаги ўзаро алоқалар; дунёқарашни, ахлоқий, меҳнат ва эстетик тарбияни шакллантириш масалалари; шахс ва жамоа муносабатлари; таълим жараёни моҳиятини тушуниш ҳамда билишнинг диалектик назариясини ишлаб чиқиш билан боғлиқ бўлган гнесеологик масалалар ва бошқа муаммолар киради.
Педагогиканинг аниқ масалаларини ишлаб чиқишда фалсафанинг социология, этика, эстетика каби тармоқлари катта аҳамиятга эгадир.

Download 170.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling